Бола тарбиясидаги чегара қаерда?
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилЯқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси депутатлари Қашқадарё вилоятида олиб борилган ўрганишлар жараёнида жиддий муаммога дуч келишди.
Гап шундаки, 1979 йилда ишга туширилган Қарши шаҳар оқава сув тозалаш иншооти (умумий майдони 42 гектар) 20 йил муқаддам эскиргани боис бутунлай фаолиятдан тўхтаган. Шундан бери оқава сувлар очиқ коллекторга йўналтирилмоқда.
Мана, қарийб 21 йилдан бери бирор мутасадди ташкилот иншоотни қайта ишга тушириш ёки реконструкция қилиш масаласига жиддий эътибор қаратмаган. Энг ташвишлиси, коллектор сувидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва бошқа мақсадларда фойдаланилмоқда. Бу эса тупроқ ҳамда сув ресурслари, атроф-муҳит учун жиддий хавф туғдиради.
Реконструкция нима учун кечиктирилмоқда? Ҳукуматнинг 2020 йил 14 апрелдаги 220-сонли қарорига кўра, ушбу иншоотни 2020 — 2025 йилларда реконструкция қилиш режалаштирилган эди. Аммо нима учундир оқава сув тозалаш иншооти ва унинг тармоқларини қуриш ва қайта тиклаш бўйича тендер савдолари фақат 2025 йилнинг январь ойидагина ўтказилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова ушбу масала бўйича мутасадди вазирликка депутатлик сўрови юборди. Жамоатчилик ушбу сўровга қандай жавоб бўлишини кутмоқда.
Масала Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари томонидан назоратга олинган.
ЎЭП Марказий кенгаши
Матбуот хизмати
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилТобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.
БатафсилМустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.
Батафсил