Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Хавфсиз озиқ-овқат етиштириш – Барқарор ривожланишнинг асосий шарти

Ўзбекистон 2015 йилнинг сентябрь ойида БМТ саммитида эълон қилинган Барқарор ривожланиш мақсадларининг миллий даражада бажарилиши бўйича шартларини қабул қилган. Шунга кўра, мамлакатимиз ҳукумати томонидан 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар белгиланган.

Хавфсиз озиқ-овқат  етиштириш – Барқарор ривожланишнинг  асосий    шарти

БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари 17 глобал мақсад ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан 169 вазифани қамраб олган. Ушбу мақсадлар ҳаётимизнинг барча йўналишлари қаторида озиқ-овқат ҳавфсизлигини мустаҳкамлаш масалаларини ҳам ҳал этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Барқарор ривожланиш мақсадларининг иккинчи мақсади – озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, овқатланиш рационини яхшилаш ҳамда аграр соҳани барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш юзасидан Ўзбекистонда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, мавжуд ер, сув ва бошқа ресурслардан оқилона фойдаланиш, замонавий ва интенсив технологияларни қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар ўз самарасини бермоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқариш муомаласи соҳасида салкам 62 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётган бўлса-да, улардан атиги 0,2 фоизида хатарлар таҳлили ва критик назорат нуқталари тизими жорий этилган. Бу ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бунга асосий сабаб амалдаги қонунчилик ҳужжатларида озиқ-овқат соҳасидаги тадбиркорлик субъектларнинг хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш мажбурияти, уларнинг бу борадаги масъулияти белгиланмаганидир. Шу боис, сўнги йилларда озиқ-овқат маҳсулоти истеъмоли билан боғлиқ касалликлар, овқатдан заҳарланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни 1997 йилда қабул қилинган бўлиб, унинг нормалари бугунги халқаро талабларга жавоб бермайди. Қолаверса, мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши санитария ва фитосанитария чораларини қўллашнинг хуқуқий асосларини қўллашни талаб этади.

Шу сабабли бугунги кунда Қонунчилик палатасидаги Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси маъсуллигида Ўзбекистон Республикасининг «Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қонуни ло­йиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Янгиланаётган ушбу қонун аҳоли учун қулай яшаш шароитларни яратишга, озиқ-овқат маҳсулоти истеъмоли билан боғлиқ бўлган хавфларни камайтиришга, ҳаёт давомийлигини узайтиришга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш орқали мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.

Моҳира ХОДЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔119

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔107

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔234

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар