Экоолам      Бош саҳифа

Чиқиндилар билан боғлиқ жиддий саволлар

Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси директори уларга қандай жавоб берди?

Чиқиндилар билан боғлиқ  жиддий  саволлар

Кейинги йилларда мамлакатимизда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, санитар тозалаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш борасида бир қатор янгиликлар жорий этилиб, зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва ҳудудлардан олиб чиқиш борасидаги муайян ишлар қилинмоқда. Бироқ жойларда чиқиндилар билан боғлиқ айрим муаммолар ҳамон ўз ечимини кутмоқда. Аҳолидан тушаётган мурожаатлар орасида айнан чиқинди соҳаси билан боғлиқ масалалар оз эмаслиги ҳам бунинг яққол тасдиғидир.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасида Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси директори айни ушбу масалалар борасида ахборот берди. Депутатлар ҳудудларда сайловчилар томонидан чиқиндилар билан боғлиқ берилган саволларни масъул ташкилот раҳбарига олдига қўйишди.

Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси директори қаттиқ маиший чиқинди полигонларининг санитария талаблари ва экологик меъёрларга мувофиқлигини таъминлаш ҳамда рекультивация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берар экан, эришилган натижалар, мавжуд муаммоларга ҳам атрофлича тўхталди.

Президентимизнинг «2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони соҳадаги ислоҳотларни амалга оширишда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ахборотда келтирилганидек, 2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жами ўттизга яқин маиший чиқинди полигонларида рекультивация ишлари амалга оширилган. Шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий ло­йиҳаси доирасида баҳор мавсумида республика бўйича 93 та чиқинди полигонлари атрофида 264 минг туп, куз мавсумида 123 та чиқинди полигонлари атрофида 197 минг туп турли хилдаги дарахт ва бута кўчатлари экилган.

Полигонларга кўмиш учун йўналтириладиган қаттиқ маиший чиқиндилар ҳажмини камайтириш, полигонлар ҳолатини ўрнатилган талабларга мувофиқлаштириш, фойдаланиб бўлмайдиган полигонлар (чиқиндихоналар)ни ёпиш ва рекультивация қилиш масалаларида кечикиш­лар мавжудлиги қайд этилди.

Мунозаралар давомида депутатлар томонидан жойларда сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувлар давомида кўтарилган масалалар ҳамда чиқинди полигонларига ташрифлар натижасида олинган маълумотлар асосида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари сифатини ошириш, чиқиндиларнинг полигонларда тўпланиб қолишининг олдини олиш, атроф-муҳитга етказилаётган салбий таъсирни камайтириш мақсадида полигонлар атрофини ўраш ва яшил белбоғларни кўпайтириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Тадбир якунида депутатлар томонидан соҳага оид қонунларни такомиллаштириш, уларнинг жойлардаги ижросини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар