Давр нафаси      Бош саҳифа

Самарқанд иқлим форумидан қандай натижалар кутилмоқда?

Жорий йил 4-5 апрель кунлари «Silk Road Samarkand» мажмуасининг конгресс марказида Ўзбекистонда экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги энг йирик тадбирлардан бири – Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтади.

«Марказий Осиё экологик муаммоларга дуч келмоқда: барқарор ривожланиш ва фаровонлик учун минтақавий бирдамликни мустаҳкамлаш» мавзусидаги форум иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун етакчи глобал экспертлар, ҳукумат расмийлари ва халқаро ташкилотлар вакилларини бирлаштиради.

Анжуманда 82 мамлакатдан делегациялар, жумладан, давлат раҳбарлари, атроф-муҳит, иқтисодиёт ва сув ресурслари бўйича масъул вазирлар, шунингдек, БМТ, халқаро молия институтлари ва экспертлар иштирок этади.

Форумнинг асосий мавзулари

Тадбир юқори даражадаги мулоқотлар учун платформа бўлиб хизмат қилади ва қуйидаги ихтисослаштирилган сессияларни ўз ичига олади:

• Яшил иқтисодиёт – барқарор ривожланишга йўл;

• Иқлим муаммоларига жавобан Марказий Осиёнинг биологик хилма-хиллиги ва табиий экотизимларини сақлаш;

• Яшил энергия: барқарор ва экологик ривожланиш асоси;

• Марказий Осиёда иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларини комплекс бошқариш;

• Ёшлар: келажакка оптимизм билан қараймиз;

• Барқарор шаҳарлар ва иқлим муаммолари: комплекс режалаштириш ва бошқарув;

• Иқлим ўзгаришига илмий ёндашувлар ва инновацион ечимлар: глобал муаммолар ва маҳаллий стратегиялар.

Форум доирасида, шунингдек, социалистик қурилиш даврида ижтимоий ролларнинг ўзгариши ва атроф-муҳит ўзгаришлари ўртасидаги боғлиқликка қаратилган «Аёллар изидан оқаётган дарё» лойиҳаси кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади.

 

Экология вазирлиги матбуот хизмати

«Яшил» энергетика ва иқлим соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш Марказий Осиёда «углерод кредитлари» бозорини ривож­лантиришга хизмат қилади. Бу механизм корхоналарга экологик тоза технологияларга инвестициялар жалб қилиш имконини беради, шунингдек, углерод квоталари савдоси соҳасида халқаро ҳамкорлик платформасига айланади...»




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔115

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔114

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔111

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар