Ўтган ҳафта давомида Қорақалпоғистон диёри меҳмонлар билан гавжум бўлди. Нукусдан Чилпиқ қалъасигача бўлган кенгликлар I Орол маданият саммитига мезбонлик қилди.
Мамлакатимиз ва айниқса, Оролбўйи минтақаси учун муҳим аҳамиятга эга ушбу анжуман халқаро миқёсда акс-садо берди. Шунинг учун ҳам ушбу саммит эндиликда ҳар 18 ойда бир марта, анъанавий тарзда ўтказилади.
Дарҳақиқат, ярим асрдан бери турли даражадаги анжуманлар ва нуфузли минбарлардан туриб Оролбўйи минтақасини ривожлантириш халқаро аҳамиятга эга муҳим вазифа экани ҳақида айтилади. Бироқ, том маънода амалий ишлар бошланганига деярли 5-6 йил бўлмоқда. Денгиз атрофи ҳудудларнинг бетакрор маданияти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш, оғир ва мураккаб шароитда яшаётган юртдошларимизнинг муносиб турмуш тарзини таъминлаш мақсадида минтақага катта эътибор қаратилмоқда.
Қорақалпоғистонда илк бор ўтказилган Орол маданияти саммити ўзбекистонлик ва қорақалпоғистонлик барча ижодкорларни, шунингдек, бутун дунё рассомлари, олимлари, экспертлар ва фаолларни бирлаштирди. Оролбўйи минтақасини санъат, маданият, дизайн ва илм-фан орқали ижтимоий ва экологик жиҳатдан ўзгартиришга бағишланган янги ташаббус сифатида тарихга кирди.
Шу билан бирга, Орол маданияти саммити бу экологик инқироз ва глобал иқлим муаммоларини ҳал қилишнинг барқарор ечимларини ўрганиш ҳамда амалга ошириш мақсадида етакчи маданият арбоблари, сиёсатчилар, рассомлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги экспертларни ҳамжиҳатликка ундади. Мазкур саммит Самарқанд шаҳридаги биринчи Глобал иқлим форумининг мақсадларини қўллаб-қувватлади.
Саммит очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева иштирокчиларни янги форматдаги мазкур нуфузли анжуман билан қутлар экан, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш – бу ҳудуднинг бетакрор маданияти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш, ушбу мураккаб шароитда яшаётган ҳамюртларимизнинг муносиб келажагини таъминлаш учун минтақага диққат-эътиборни жалб этиш биргаликдаги вазифа эканини таъкидлади.
Саммит доирасида БМТ Бош котиби ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ бўйича минтақавий бюроси директори Ивана Живкович билан минтақамиз расмийлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқот давомида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, хусусан, Қорақалпоғистон ва Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш масалаларига урғу берилди.
Ушбу кенг кўламли тадбир халқаро ва миллий экспертлар, олимлар, маданий ва экологик ташкилотлар вакилларини Оролбўйи ва дунёнинг бошқа экологик жиҳатдан заиф ҳудудларидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш учун бирлаштирди. Эътиборли жиҳати шундаки, саммит минтақадаги кўчманчи халқларнинг анъанавий турар жойларига ҳурмат кўрсатган ҳолда дунёдаги энг катта бузилмайдиган ўтовда ўтказилди. Мазкур ўтов Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
Саммит дастуридан минтақа учун муҳим масалалар муҳокама қилинди: маданият, архитектура ва маданий меросдан иқлим ўзгаришининг катализатори сифатида фойдаланиш; таркиб орқали ўзгаришларни бошқариш; аёллар етакчилиги ва бошқа кўплаб мавзулар жой олди.
Саммитнинг сўнгги кунида Қорақалпоғистондаги қадимий Чилпиқ ёдгорлиги фонида очиқ осмон остида катта концерт ташкил қилинди. Қадимий Чилпиқ қалъасида янграган мусиқа ўтмиш, бугун ва келажакни боғловчи риштага айланди. Пианист Кирилл Риҳтер ўз маҳоратини Миллий симфоник оркестр жўрлигида намойиш этди. Шарқ шеърияти ва халқона оҳанглар уйғунлашган ушбу ноодатий тадбирни Нукус билан жаҳон мусиқа саҳнаси ўртасидаги маданий кўприк, деб аташ мумкин.
Эрпўлат БАХТ,
«Oila va TABIAT» мухбири
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил