Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки ўрмонлар ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш лойиҳасини амалга оширади.
Самарқанд халқаро иқлим форуми доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги Жаҳон банки билан биргаликда «Ўзбекистонда барқарор ландшафтларни тиклаш» лойиҳаси бошланганини эълон қилди.
Жаҳон банки лойиҳани амалга ошириш учун 153 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади.
Бу лойиҳа Марказий Осиёнинг бешта давлатида ўрмонлар ва деградацияга учраган ерларни тиклашга кўмаклашиш бўйича амалга ошириладиган минтақавий дастурнинг бир қисмидир.
«Биз бугун Жаҳон банки билан ҳамкорликда йўлга қўяётган лойиҳамиз Ўзбекистон ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган мақсадларга эришишга ёрдам беради. Бу ўн йиллик охирига қадар ўрмонлар майдонини 6,1 миллион гектарга етказиш масалаларини ҳам ўз ичига олади, — деди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов. — Лойиҳа ерлари деградацияга учраган ерларга бута ва дарахтлар экиш орқали маҳаллий ландшафтларнинг барқарорлигини ва озиқ-овқат тизимларининг унумдорлигини оширади, шунингдек, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ва иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Бундан ташқари, лойиҳа табиий ресурслардан янада самарали фойдаланиш орқали кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда экотуризмни ривожлантиришга хизмат қилади».
Лойиҳа тадбирлари мамлакатимизнинг олти ҳудуди — Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида амалга оширилади.
«Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукумати деградацияга учраган ерларни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолайди, — деди Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татяна Проскурякова. — Янги лойиҳа орқали мамлакат Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган Марказий Осиёда барқарор ландшафтларни тиклаш (RESILAND CA+) дастурига қўшилади. Дастур Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатишга хизмат қилади. Янги лойиҳанинг минтақавий компоненти Ўзбекистонга чегарадош қўшни давлатлар билан ўрмон ҳудудларида фаолият олиб боришга ёрдам беради».
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил