Ҳар бир гиёҳ эътиборда
Мен Самарқанд вилоятидаги Зарафшон миллий табиат боғи илмий ходими сифатида узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келяпман.
БатафсилЖазирама иссиқ, кучли ёмғирлар, ўрмон ёнғинлари, ҳалокатли сув тошқинлари ва вайронкор бўронлар йил сайин ортяпти. Яқинда эълон қилинган Иқлим хавфи – 2025 индексида экстремал об-ҳаво ҳодисалари таъсири 3 хавф – гидрологик, метеорологик ва климатологик йўналишда таҳлил қилинган. Индекс мутлақ ва нисбий таъсирларни ҳисобга олади. Таҳлилларда 1993-2022 йиллар оралиғидаги рақамлар акс этган.
Ҳисоботга кўра, 1993 йилдан 2022 йилгача дунё бўйлаб 9 400 экстремал иқлим шароити 765 минг одамнинг умрига зомин бўлган. Иқтисодиётга эса тўғридан-тўғри 4,2 триллион АҚШ доллари зарар етказган.
Кам учрайдиган таҳдидлар одатга айланяпти
Қисқа ва узоқ муддатли энг катта таъсирларга сув тошқинлари, бўронлар, иссиқлик тўлқинлари ва қурғоқчилик сабаб бўлган. 1993-2022 йилларда ҳалок бўлиш ҳолатларининг асосий сабабчилари бўронлар – 35 фоиз, иссиқлик тўлқинлари – 30 фоиз ва сув тошқинлари – 27 фоиз бўлган. Одамларга энг кўп сув тошқинлари зарар етказган бўлса (32 фоиз ёки 1,33 триллион АҚШ доллари), бўронлар иқтисодиётга энг катта зарар етказган (56 фоиз ёки 2,33 триллион АҚШ доллари).
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, илгари кам учрайдиган таҳдидлар энди айрим жойларда одатий ҳолатга айланиб боряпти.
1993-2022 йиллар бўйича узоқ муддатли индексга кўра, энг кўп зарар кўрган давлатларни икки гуруҳга ажратиш мумкин:
– Кам учрайдиган экстремал ҳодисалардан энг кўп зарар кўрган давлатлар – Доминика, Гондурас, Мянма, Вануату.
– Экстремал ҳодисаларнинг доимий такрорланишидан зарар кўрган давлатлар – Хитой, Ҳиндистон, Филиппин.
Осиёдаги вазият
1993 йилдан бери Осиё сув тошқинлари ва иссиқлик тўлқинлари каби экстремал об-ҳаво ҳодисалари туфайли камида 2 триллион АҚШ доллари миқдорида зарар кўрган.
Осиё мамлакатлари орасида Хитой иқлим ўзгаришларидан энг кўп азият чеккан давлатлар қаторига киради. У охирги 30 йилда 42 минг ўлим, 706 млрд доллар иқтисодий йўқотишларни бошдан кечирди.
Юқори даромадли давлатлар ҳам хавф остида
Ҳисоботга кўра, 2022 йилда энг кўп зарар кўрган 10 давлатнинг еттитаси юқори даромадли давлатлар. Бу шуни англатадики, юқори даромадли давлатларнинг муаммога қарши курашиш имкониятлари кам даромадли давлатларникидан сезиларли даражада юқори бўлса ҳам, улар ўз иқлим хавфи бошқарувини янада кучайтириши лозим.
Узоқ муддатли таҳлиллар шуни кўрсатадики, экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг катта таъсири, айниқса, Глобал Жануб мамлакатлари (кам ривожланган давлатлар гуруҳи)да сезилган. Ўнта энг кўп зарар кўрган давлатнинг 5 таси ўрта даромадли мамлакатлар. Уларнинг учтаси – кичик орол ривожланаётган давлатлар ёки энг кам ривожланган давлатлар бўлиб, уларда иқлим хавфига қарши курашиш имкониятлари жуда паст.
Маълумотлар етишмайди
Рейтинг экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг таъсири бўйича ҳозиргача йиғилган энг яхши очиқ тарихий маълумотлар тўпламига асосланади. Бироқ Глобал Жануб мамлакатларида экстремал об-ҳаво ҳодисалари ва уларнинг таъсири етарли даражада қайд этилмайди. Бунга сабаб – маълумот сифати, қамрови ва мавжуд бўлган маълумотлар орасидаги бўшлиқлардир. Натижада рейтинг давлатларга бўлган таъсирни тўлиқ ифодалай олмаслиги мумкин.
Инсон фаолияти натижасида юзага келган иқлим ўзгариши экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг частотасини оширади ва кенг кўламли салбий иқлим оқибатларига олиб келади. Энг сўнгги илмий тадқиқотлар ва ривожланган илм-фан иқлим ўзгаришининг экстремал об-ҳаво ҳодисаларига таъсири «инсон фаолияти иқлимни исита олади» деган фаразни ифодалайди.
Халқаро келишмовчиликлар
Ҳисоботда 2024 йил Озарбайжонда ўтган CОP29 саммитида янги иқлим молиялаштириш мақсади (New Collective Quantified Goal – NCQG) бўйича амбицияли келишувга эришиб бўлмагани ҳақида ҳам сўз боради.
Аниқланган эҳтиёжлар ва ривожланаётган мамлакатлар дуч келаётган иқлим муаммолари инобатга олинса, иқлим инқирозига қарши кураш учун минимал чора сифатида 2035 йилгача ҳар йили 300 млрд АҚШ доллари ажратилиши кўрилмоқда.
«Бундан ташқари, келишув иқлим ўзгаришининг йўқотиш ва зарарларини қоплаш бўйича чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олмаган. Ушбу бўшлиқ имкон қадар тезроқ бартараф этилиши керак. Вазиятни мослашиш учун ажратилган молиявий ресурсларнинг мавжуд эҳтиёжлар ва берилган ваъдаларга нисбатан етарли эмаслиги яна ҳам оғирлаштиради. Иқлим ўзгариши оқибатларига энг кўп дуч келаётган давлатларни юқори эмиссия чиқарувчи мамлакатлар ва бошқа ифлослантирувчи компаниялар сезиларли даражада кўпроқ қўллаб-қувватлаши зарур», – дейилган ҳисоботда.
Шаҳруза САТТОРОВА
тайёрлади.
Мен Самарқанд вилоятидаги Зарафшон миллий табиат боғи илмий ходими сифатида узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келяпман.
БатафсилЭл орасида «Эскини ямагунча эсинг кетади», деган ибора бор. Бугун биз шу гапни сал бошқачароқ – эскини йўқотгунча эсинг кетади, дея талқин қилмоқчимиз.
БатафсилАҳолининг экологик барқарор муҳитда ҳаёт кечиришини таъминлаш барча ислоҳотлар марказида турувчи энг долзарб масалалардан бири. Мусаффо ҳаво, тоза ичимлик сув, атрофимиздаги яшил олам, хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ҳар доим кундалик ҳаётимизнинг асосини ташкил қилади.
Батафсил