Табиат      Бош саҳифа

Оролдаги сирли табиат

(эссе)

Олимларнинг изланиш­ларига кўра, Орол денгизи тубининг қуруқ қисмида XII – XVI асрларга оид ўрта аср аҳоли тураргоҳлари мавжудлигини кўрсатадиган тадқиқотлар олиб борилди.

Оролдаги  сирли  табиат

У ердан турар жой бинолари, ҳунармандчилик устахоналари, қабрлар, уй-рўзғор буюмлари топилган. Олимлар бир вақтлар денгиз тўлқинлари ва сув тошқинлари натижасида бу ерда йўқ бўлиб кетган аҳоли манзиллари XIV асрга оид бўлганини аниқлашибди.

Орол денгизининг туби чиндан ҳам сирли. Қадимги аҳоли манзилгоҳларидан ташқари денгиз тубида геометрик шакллар ҳам топилган. Кўпчилик уларни ердан ташқари цивилизация ёки қадимий ёзувлардан хабар, деб билади. Улар улкан майдонда жойлашган – деярли 20 квадрат километр ва маълум нақш ва белгиларни яратадиган параллел чизиқлардир. Осмонда баландроқда туриб вертолётда сирли чизмалар, заҳарли шўр ботқоқлар ва Орол денгизи қолдиқларини кўришингиз мумкин.

 

Орол ёдгорликлари

Орол денгизининг асосий диққатга сазовор жойи унинг замонавий қирғоқ чизиғидир. Тўғрироғи, унга борадиган йўл, бу сизга экологик офат кўламини баҳолаш ва сувнинг қанчалик узоққа кетганини кўриш имконини беради. Биз Мўйноқдан ичкарига қараб, аччиқ шўр таъмларни ютиб, «Орол, бўйингдан айланай, қанисан...», деб излаб кетиб борамиз. Йўл шунчалар оғирки, оёғингиз қумга ёки тузга ботади, зўрға оёқни кўтариб оласиз, тез юролмайсиз, димоғингизга ачқимтил ис келади, юзингиздан, пешонангиздан тер оқади, тер лабингизга тегса унинг шўр таъмини сезасиз, кўзингизга кирса ачитади. Аммо кўзингизни ишқалай олмайсиз, кўз янада ачиши мумкин. Қўлингизни пешонага қуйиб узоқ-узоқларга қарайсиз – сув кўринармикан деб, аммо сувнинг сиздан жуда олисда эканини сезасиз.

Оролнинг ёдгорликларидан бири деганда, унинг кемалар қабристонини тушунасиз. Эҳ-ҳе, бу ерга келсангиз, қанчалар турли-туман катта ва кичик ҳажмдаги, бир пайтлар сувда бемалол ҳаракат қилган, аммо бугун улар ҳаракатсиз, қумга кўксини тираганча сукут солиб туришибди, айримлари ярим танасигача қумга кўмилган, занг босиб, емирилишни бошлаган.

Биз ҳамон бир вақтлар Орол денгизида жавлон урган кемаларни излаб ўз йўлимизда кетмоқдамиз. Сув бўлган томонга қараб бор­япмиз ва кўзимиз олисдаги қора нуқтага тушади. Шу нуқтада кема турганини сезяпмиз, худди яқиндек туюлади, аммо биздан жуда узоқда, у сувга яқин турибди. Эндиликда сув униям ташлаб кетмоқда. Ҳали бу кема денгиз қирғоғига яқин турибди. Барибир бу кемаларга қараб юрагим увишади, бутун танам бўйлаб қалтираб кетаман, вужудимни бир қалтироқ босади, ҳали бу кемани таналарига сувнинг енгилгина тўлқини келиб урилади, худди уни эркалагандек майингина қилиб уриб кетади.

Аслида бу кема ҳам тирик эмас, у энди ўликлар қаторидан жой олган. Бир вақтлар уни завқ-шавқ билан ясаган усталар ўз кемаларини узоқ умр кўради, деб ўйлашган. Аммо тақдир тақозоси билан бу ажойибот тезгина харобага айланди. Мана, энди улар ташландиқ ҳолда, кераксиз бир буюм каби ётибди, ҳатто болаларга ўйинчоққаям ярамайди. Уни инсонлар бутунлай ёдларидан чиқаришди. Йўқ, авваллари кимлардир келиб уни силаб, сийпалаб кўз ёшларни тўкиб кетишди, эндиликда вақтлар ўтиши билан унутилишга маҳкум бўлишди.

 

Нажот бўлган соя

Мана, эрталабки қуёш юзларимизни силаб ўтмоқда, қуёш темирларгаям тушиб, уларнинг занг босган, айрим қорайган жойларини аниқ-тиниқ кўрсатмоқда. Оёғимиз тагида оппоқ қум, сал нарида оқариб тўлқинланаётган Орол денгизи ва ундан сувнинг ҳиди келмоқда. Сувга ботиб кетишни ўйлаб кемага яқин боролмаймиз ва уни қуёш силаб ўтди, аммо бизнинг узун қўлларимиз унга етмади, ожизлигимиз шунда-да.

Қуёш қизитмоқда, биз кемага қараб интиламиз, аммо қўлимиз етмади, унинг қуёш нуридан исиб бораётганини яна қанчалар қуёш нуридан, иссиқ ҳароратдан танаси қизиб, иссиқдан куйиб, қалтираб, сувга – денгизга талпинишини сезамиз. Аммо бизнинг қўлимиз етмаганидек, у ҳам энди денгизларда сузолмайди. Денгизни у энди тушларида кўради ва хўрсинади.

Кемани ён томонидан қараб кўрсак, жонгинасига озор бериб уни кимлардир қайси бир қисмларини кесиб олиб кетибди, балки у янада хурсанд бўлгандир, мана, яна кимгадир нимагадир хизмат қиламан деб. Аммо кема ёнида туриб, ундан барибир темирни ёки эски машинани ҳиди келаётганини сездик, денгиз суви, иссиқ шамол ва эски машиналар ҳамда темир ҳидини ҳис этдик. Бу кемалар яна неча йиллар ётар экан, денгиз суви эса ҳадемай ҳиди унга етиб келмайдиган олисларга кетиб қолади, аммо у ўз жойини ўзгартиролмай бир жойда қолади.

Кемага қараб ўйга ботасиз, ахир бунда ҳаммаси тирикдай, чунки унда бирорта бугунги пластмасса жиҳозлар йўқ, ҳаммаси худди жонлидек, бариси темирдан. Кўзимга улар яқин қариндошимдек ва тирикдек туюлади, аммо қандай қилиб яқинимни бу ерларда қолдириб кетаман, ўзим ҳам билмаяпман.

Яна кетяпмиз... Бир қанча жонли темирдан ясалган кемалар кўз олдимдан ўтмоқда, худди кинога ўхшайди. Бир пайт қарасам, кун ҳам исий бошлади, ўн чоғли туялар карвони кемалар томонга кетаётганини кўриб қолдим. Мен тушунмадим ва узлуксиз орқамга қарай-қарай кетяпман, чунки мен энди Мўйноқни ташлаб кетмоқдаман, аммо туялар мен келган томонга қараб бормоқда, йўлида шўралар учраса, озгина бўлса ҳам оғиз тегизади, аммо боришяпти.

Орадан анча вақт ўтгач, яна қайрилиб қарадим. Нега туялар бу томон кетмоқда, деб...

Кўзларим нени кўрди, денг?

Қарасам туяларнинг ярми бориб кеманинг соясига чўккалаган, яна қай бирлари чўккалаш учун ўзларига қулай жой излаяпти...

 

Умид билан кутамиз

Яратганга шукр, шу бийдай саҳрода ҳеч бўлмаса туяларга соялайдиган жой бор экан-ку! Мана, туялар кемаларни излаб бориб, унинг соясига чўк тушмоқда. Кемалар яна нималаргадир керак экан-да. Туялар тирик-ку, улар ақлли жонивор, ўзларига соя жой қидириб кемаларни панасидан нажот топган. Қаранг, қандай ажойиб, қандай билди экан шу кемаларнинг сояси улар учун тинч ва бехавотир жой эканини...

Энди кўнглим ором олиб, занглаган кемалар, қумлар, тузлар ва туялар – бари-бариси ва ягона ҳукмрон – она табиат ҳам кўзимга яхши кўриниб, қўлимга аста телефонимни олиб, бугунги кўрганларимни эсдалик учун расмга туширдим.

Мен шунчалар сиқилмасам ҳам бўларкан, барибир саҳронинг эгалари ўзига керак нарсани топиб олибди. Энди соя жойни топган туяларимиз то салқин тушгунича кемалар соясида маза қилиб кавш қайтаради ва салқин бошлангачгина яна ўзларига озуқа излашга тушишади. Маҳаллий аҳолининг бор юмушини енгил қиладиган туялар тинч жойда ётибди, демак, туялар ва кема билан биргаликда Оролнинг қайтишини умид билан кутамиз.

 

Дилором ЁРМАТОВА,

профессор




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔24

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔27

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔36

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 24    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 27    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 36    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 54    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 36    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар