Тошкентдаги Симпозиумлар саройида 2016 йил 18-19 октябрь кунлари Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтди.
Ташқи ишлар вазирлари кенгаши Ислом ҳамкорлик ташкилотининг энг муҳим тузилмаларидан бири. Пойтахтимиз мезбонлик қилган 43-сессия аввалида Қуръон тиловат қилинди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига чуқур таъзия изҳор этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев сессиянинг очилиш маросимида нутқ сўзлади.
Шавкат Мирзиёев йиғилишда нафақат ислом маданияти, балки умумбашарий цивилизацияга беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг кўп қиррали диний-маънавий меросини ўрганишга ихтисослашган халқаро илмий тадқиқотлар марказини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Бундай марказнинг Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи қошида яратилиши мантиқий иш бўлиши, буни бир қатор қулай омиллар тақозо этишини таъкидлади. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг яна бир ташаббуси — Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилотининг махсус кафедрасини Тошкент ислом университети таркибида ташкил этиш ғоясини билдирди.
Ташқи ишлар вазирлари кенгашига 2017 йилдаги раислик ваколати Ўзбекистонга топширилди.
ЎзА материаллари асосида тайёрланди.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔117
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил