Давр нафаси      Бош саҳифа

Навоийда «Яшил макон»: Яқин келажакда вилоятда ҳавони табиий фильтрлар тозалайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятида экология соҳасидаги ислоҳотлар ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.

Навоийда «Яшил макон»:  Яқин келажакда вилоятда  ҳавони табиий фильтрлар тозалайди

Дастлабки манзил «Навоийазот» акциядорлик жамияти бўлди. Корхонага туташ ҳудудларда барпо этилган яшил белбоғлар ҳолати кўздан кечирилди.

«Навоийазот» АЖ бошқаруви раиси Фаррух Самадов ишчи гуруҳ аъзоларига корхона ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2023 йил баҳор мавсумидан бошлаб ҳозирги кунгача 30 гектардан ортиқ майдонга иқлимга мос 78 000 дан ортиқ дарахт кўчатлари экилгани, «Навоийазот» АЖ нафақат кимё саноати гиганти, балки атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган масъулиятли субъект сифатида ҳам ўзини намоён қилишга ҳаракат қилаётгани тўғрисида маълумот берди.

Бу экилган дарахтлар, яратилаётган «яшил белбоғ» яқин йилларда саноатлашган ҳудуд учун табиий фильтр вазифасини ўтай бошлайди. Саноат корхоналаридан чиқаётган заҳарли тутуннинг аҳоли саломатлигига зарарли таъсири сезиларли даражада пасаяди.

Абдушукур Ҳамзаев Ўзбекистон Экологик партияси корхона ташаббусларини қўллаб-қувватлаши ва барча йирик саноат корхоналари ушбу намунавий тажрибадан ўрнак олиши зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, корхонада умумий қуввати – 5685 кВт қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилиб, йилига – 6 848 690 кВт соат электр энергияси олиш режалаштирилгани эътирофга лойиқ.

Модернизация қилиш орқали 60 минг тонна СО2 газини қайта ишлаш цехи ишга туширилди. Бу эса атмосферага чиқадиган зарарли ташламаларни сезиларли камайтиришга хизмат қилади.

Бундан ташқари, 3 ва 23 цехда атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар: аммиак, селитра чанги ва шу кабиларни ушлаб қолувчи фильтрлар ўрнатилгани ҳам алоҳида эътиборга молик. Бу орқали атмосферага ташланадиган зарарли моддаларнинг 90 фоизи ушлаб қолиниши айтилди.

* ЎЭП раҳбари ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳнинг Навоий вилоятидаги ўрганиш натижаларига бағишланган таҳлилий материал билан газетамизнинг келгуси сонида танишасиз.

ЎЭП Марказий Кенгаши

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔117

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар