Давр нафаси      Бош саҳифа

БМТ Ўзбекистоннинг Ўрмонларни кўпайтириш ва қайта тиклаш ўн йиллиги ташаббусини қабул қилди

БМТнинг Нью-­Йоркда­ бўлиб ўтган Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган «Ўрмонларни барқарор бошқаришга мувофиқ равишда ўрмонларни кўпайтириш ва қайта тиклаш бўйича Ҳаракатлар ўн йиллиги» резолюциясини бир овоздан қабул қилди.

БМТ  Ўзбекистоннинг  Ўрмонларни кўпайтириш ва қайта тиклаш ўн йиллиги  ташаббусини қабул қилди

Ҳужжатда 2027 йилдан 2036 йилгача бўлган давр ўрмонларни тиклаш бўйича ҳаракатлар ўн йиллиги деб эълон қилинган ва жаҳон ҳамжамияти бу борада фаол чоралар кўришга чақирилган.

Ҳужжат асосини Ўзбекистон Президентининг «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили» дастури, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ва «Марказий Осиёнинг яшил белбоғи» кўчат экиш кампанияси каби ташаббуслари ташкил этади. Унда ўрмонларни кўпайтириш ва қайта тиклаш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун куч ва ресурсларни сафарбар этиш талаб қилиниб, давлатлар ва ташкилотларга тегишли чора-тадбирларни кучайтириш тавсия этилади.

Резолюция кенг қўллаб-қувватланди: дунёнинг турли минтақаларидан 80 дан ортиқ мамлакат, жумладан, Марказий Осиё давлатлари, Озарбайжон, Россия, Бразилия, Австрия, Германия, Финляндия, Португалия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, БАА, Қатар ва Баҳрайн ҳаммуаллифлар бўлди.

Ушбу резолюцияда Ўзбекистоннинг глобал экологик ташаб­буслардаги роли ортиб бораётгани, барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга интилиши алоҳида таъкидланган.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔115

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔114

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔111

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар