Табиат      Бош саҳифа

Табиат қўйнида меҳмон бўлиб, қайтишда хиёнат қилаётганлар

Инсон доим дам олишга, руҳий тетикликка муҳтож. Айниқса, табиат қўйнида мусаффо ҳаводан нафас олиб, қушлар сайрашини тинглаб дам олиш – беқиёс завқ беради одамга.

Табиат қўйнида меҳмон бўлиб, қайтишда  хиёнат  қилаётганлар

Инсон шундай гўзал манзарани кўриб, ич-ичидан бир лаҳза бўлса-да ҳаётнинг нақадар ажойиб, табиатнинг эса бениҳоя гўзаллигини ҳис қилади. Шу сабаб, кўпчилик баҳорнинг ёқимли илиқ кунларида, ёзнинг жазирамасида, кузнинг ёқимли тароватида ҳам табиат қўйнига ошиқади – оиласи, дўстлари билан дам олади, табиат гўзаллигидан баҳраманд бўлади.

Яқинда биз ҳам оилавий дам олиш учун Нурота туманига йўл олдик. У ердаги тоғлар, так­рорланмас табиат кишини ўзига мафтун қилади. Айни дам олиш куни бўлгани учунми тепаю пастликларнинг бари одам билан тўла эди. Ярим соат ошиқроқ юриб, амаллаб бўш жой топдик.

Ана энди ҳамма мақтаниб видеоролик қиладиган манзара бошланади. Ям-яшил майсалар билан қопланган тоғ, ерга ўтириш учун жой қилинган, машинадан ноз-неъматларни олиб, чиройли дастурхон тахлаймиз. Эркаклар табиат қўйнида кабоб тайёрлашни бошлаб юборган, болалар копток ўйнайди ёки варрак учиради. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оласан ва оиланг билан соатлаб вақт ўтказасан...

Ниҳоят кетар вақт яқинлашди. Энди ҳамма нарсани машинага қайтиб жойлаштириш керак. Мана шу ерда табиатга хиёнат бошланади: плас­тик идиш, турли қоғоз ва полиэтилен пакетлар, ичимлик бутилкаларининг барчаси ўтирган жойимиз атрофида сочилганча қолади. Йўқ дейишга шошилманг, йўл бўйи шу манзарага гувоҳ бўлганим учун айтяпман. Ёки сиз, бир марта бўлса ҳам ўша чиқиндиларни уйингизга қайтариб келганмисиз?..

«Энди чиқиндини шаҳарга қайтариб келишим қолувди» дерсиз эҳтимол. Аммо ҳаммамиз мақтайдиган, ҳаммаёқ озода бўлган чет элда худди шу ҳолатни кўрамиз. Бирор оила «пикник» ё бошқа мақсадда табиатга чиқиш учун маҳсулотларни харид қиларкан, албатта, чиқинди солиш учун каттароқ халта ҳам сотиб олади.

Биздаги манзара эса гўё табиат қўйнига дам оладиган эмас, унга зарба берадиган, уни ҳақорат қиладиган одамлар келиб кетгандек таассурот уйғотади.

Табиат эса жим. У норозилигини қичқириб айта олмайди, лекин ҳар бир ташлаб кетилган чиқинди, ҳар бир ифлосланган булоқ, ҳар бир зарарланган дарахт унинг юрагида ўчмас жароҳат қолдиради. Бу эса унутилмайди: ташлаб кетилган пластик минг йиллаб чиримайди. Уни ютиб юборган қуш ҳалок бўлади. Заҳарли моддаларга ботган тупроқдан соғлом ўсимлик унмайди...

Балки сизда савол туғилар: «Хўш, нима қилиш керак, энди дам ҳам олмайликми?..» Албатта, бундай фикрдан йироқмиз. Шунчаки, табиат қўйнида ўтириш, тоғли жойларда эркин дам олишни ҳам бироз тартибга солиш тарафдоримиз. Бу борада ЎЭП Яккасарой туман кенгаши раиси Муҳаммадсолиҳ Муратхонов жуда ўринли фикрларни келтириб ўтган эди («Oila va TABIAT» газетаси, 2024 йил 18 июль, 29-сон. «Пикник зоналарни ташкил қилиш вақти келди»):

«Аввало, тоғ тизмалари, сув ҳавзаларида махсус пикник зоналарини ташкил қилиш ва бу аҳоли учун имкон қадар бепул бўлишини таъминлаш лозим.  Мазкур зоналарда пикник учун барча шароит яратилиши, хавфсизлик таъминланиши, тозаликка эътибор қаратилиши ва асосийси таом тайёрлаш учун алоҳида жойлар ташкил этилган бўлиши шарт. Пикник зонасида тартиб қоида ишлаб чиқилиши ва унга амал қилмаганларга жарима қўлланилиши лозим. Дуч келган жойда пикник қилишга йўл қўймаслик ҳам аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлайди, ҳам табиатни асрашда муҳим қадам бўлади. Бу борада хориж тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқдир.

Масалан, Японияда исталган жойда пикник қилиб, таом тайёрлай олмайсиз. Айниқса, барбекю қилмоқчи бўлсангиз, фақат шахсий ерларда, қўшниларни безовта қилмаган ҳолда амалга оширишингиз мумкин. Оммавий боғларда эса тартибсизлик ва зарарнинг олдини олиш учун «Оммавий боғлар тўғрисида»ги қонунга биноан барбекю қилиш тақиқланади. Баъзи боғлар ва жамоат яшил ҳудудларида истисно тариқасида барбекю учун кўрсаткичли жойларни топасиз.

Хитойда эса парклар жуда кўп, улар дам олиш, сайр қилиш ва пикник учун мос келади, бироқ олов ёқиш ва таом тайёрлаш мутлақо ман этилади. Германияда Яшил майдонлар департаменти томонидан тартибга солинган қоидаларга мувофиқ, барбекю қилмоқчи бўлган жойингиздаги белгиларга эътибор беришингиз лозим...»

Ҳа, табиат гўзаллигидан баҳра олиш ортидан унга зарар келтирмаслик учун биз ҳам махсус таом тайёрлаш жойларини ташкил қилиш, пикник зоналарни белгилаб олиш ва аҳолига қулайлик яратган ҳолда, тегишли тартиб-қоидаларни ишлаб чиқиш вақти етган. Яна бир гапни алоҳида таъкидлаш керакки, табиатни муҳофаза қилиш фақат қонун ва жазолар орқали эмас, балки инсон қалбида экологик онг ва  масъулиятни шакллантириш орқали ҳам амалга ошади. Ана шундагина тоғларнинг виқори, табиатнинг яшиллиги, ҳавонинг мусаффолигини асраб қолган, уларга, у ердаги ҳайвонларга ҳамда ўзимизга ҳам камроқ зарар келтирган бўламиз.

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Куз мавсумида 125 миллион туп  дарахт ва бута кўчатлари экилади

Куз мавсумида 125 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилади

🕔15:50, 03.10.2025 ✔10

Мамлакатимиз раҳбарининг бевосита ташаб­буси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси Ўзбекистоннинг эртанги куни, халқимизнинг соғлом келажаги учун, энг муҳими, ҳаётимизга хавф солиб турган глобал экологик буҳронларга қарши туришда самарали қалқон бўла оладиган ҳаётбахш ҳаракатдир.

Батафсил
Чорвоқда чиқиндиларни  саралаш  йўлга қўйилди

Чорвоқда чиқиндиларни саралаш йўлга қўйилди

🕔15:44, 03.10.2025 ✔10

«Тошкент вилоятининг чекка ва тоғли ҳудудларида пластик чиқиндиларни ташиш ва уларни экологик хавфсиз бошқаришни таъминлаш» лойиҳаси доирасида Чорвоқ сув омбори томоша майдончасида чиқиндиларни йиғиш ва саралаш бўйича махсус станциялар тантанали равишда ишга туширилди.

Батафсил
Аёллар –  «яшил» келажак  меъморлари,  оиладаги экологик маданият асосчилари

Аёллар – «яшил» келажак меъморлари, оиладаги экологик маданият асосчилари

🕔09:12, 26.09.2025 ✔29

Эрта тонгда уйғонган қуёш ўз нурларини Зарафшон дарёси узра сочар экан, Самарқанднинг «Ёшлар маркази»да янги ва муҳим ҳаракатга старт берилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Куз мавсумида 125 миллион туп  дарахт ва бута кўчатлари экилади

    Куз мавсумида 125 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилади

    Мамлакатимиз раҳбарининг бевосита ташаб­буси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси Ўзбекистоннинг эртанги куни, халқимизнинг соғлом келажаги учун, энг муҳими, ҳаётимизга хавф солиб турган глобал экологик буҳронларга қарши туришда самарали қалқон бўла оладиган ҳаётбахш ҳаракатдир.

    ✔ 10    🕔 15:50, 03.10.2025
  • Чорвоқда чиқиндиларни  саралаш  йўлга қўйилди

    Чорвоқда чиқиндиларни саралаш йўлга қўйилди

    «Тошкент вилоятининг чекка ва тоғли ҳудудларида пластик чиқиндиларни ташиш ва уларни экологик хавфсиз бошқаришни таъминлаш» лойиҳаси доирасида Чорвоқ сув омбори томоша майдончасида чиқиндиларни йиғиш ва саралаш бўйича махсус станциялар тантанали равишда ишга туширилди.

    ✔ 10    🕔 15:44, 03.10.2025
  • Аёллар –  «яшил» келажак  меъморлари,  оиладаги экологик маданият асосчилари

    Аёллар – «яшил» келажак меъморлари, оиладаги экологик маданият асосчилари

    Эрта тонгда уйғонган қуёш ўз нурларини Зарафшон дарёси узра сочар экан, Самарқанднинг «Ёшлар маркази»да янги ва муҳим ҳаракатга старт берилди.

    ✔ 29    🕔 09:12, 26.09.2025
  • Жавобгарлик ва  масъулият  ҳисси экологик маданият орқали шаклланиши керак

    Жавобгарлик ва масъулият ҳисси экологик маданият орқали шаклланиши керак

    Юртимиздаги бетакрор фауна ва флорани сақлаб қолиш, уларни янада кўпайтириш ва оқилона фойдаланиш, тўғри муносабатда бўлиш экологик барқарорликни сақлашда катта аҳамиятга эга. Шу жиҳатдан ҳар бир фуқаро, хусусан, ёшларимиз онгида атроф-муҳит ва ундаги мавжудотларга оқилона муносабатни шакллантириш кечиктириб бўлмайдиган вазифаларимиздан.

    ✔ 31    🕔 09:09, 26.09.2025
  • Яшилликни  тандирда  куйдирмайлик

    Яшилликни тандирда куйдирмайлик

    Бугун бир дона бўлса ҳам дарахт экиб, кўкартириш – табиатни асрашга бўлган катта ҳисса. Оммавий тарзда кўчат экиш, дарахтзорларни кўпайтириш масаласига бежиз давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмаяпти.

    ✔ 31    🕔 09:07, 26.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар