Табиат      Бош саҳифа

Қуёш электр станциялари биологик хилма-хилликка қандай таъсир қилади?

Кўп ҳолларда қуёш панеллари ўрнатилиши табиат учун хавф деб қаралади, гўёки улар ўсимликлар ўсишини тўсади, ҳайвонлар яшайдиган жойни қисқартиради. Аммо Нидерландияда ўтказилган янги тадқиқот бу фикрни қисман инкор қилди. Яъни айрим ҳолларда қуёш электр станциялари аксинча, биологик хилма-хилликка ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлиги аниқланган.

Қуёш электр станциялари  биологик хилма-хилликка  қандай таъсир қилади?

Олимларнинг тадқиқотига кўра, қишлоқ хўжалигида интенсив фойдаланиладиган майдонларда, яъни тез-тез ўриладиган, ўғит сепиладиган ва ҳайвонлар боқиладиган жойларда табиий ҳаёт учун имкониятлар жуда кам бўлади. Аммо ўша ерда қуёш панеллари пайдо бўлса, вазият ўзгаради. Панеллар сояси, ўтнинг секинроқ ўсиши ва ернинг камроқ ишланиши натижасида ярим табиий яйловга ўхшаш муҳит шаклланади.

Тадқиқотчилар 15 та қуёш электр станциясининг ўсимлик ва умуртқасиз ҳайвонлар дунёсига оид ҳолатни, уларнинг яқинидаги оддий яйловлар билан солиштиришди. Натижалар қуйидагича бўлди:

– қуёш панеллари ўрнатилган майдонларда ўсимлик турлари сони кўпроқ;

– асаларилар ва бошқа чанглайдиган ҳашаротлар сони ҳам юқори;

– капалаклар сони эса унча фарқ қилмаган.

Қолаверса, ер остидаги майда жонзотлар (қуртлар, қўнғизлар, чумолилар) сони бир оз камроқ бўлса ҳам, турлар хилма-хиллиги юқори бўлган.

Бундан кўриниб турибдики, қуёш панеллари остидаги ҳудудлар айрим ҳолларда энергия манбаи бўлиши билан бир қаторда, табиат учун ҳам фойдали яшаш жойига айланиши мумкин. Албатта, бундай ижобий таъсир автоматик тарзда юз бермайди, бу, аввало, лойиҳа қандай ташкил этилишига боғлиқ.

Мутахассисларнинг фикрича, агар қуёш станциялари лойиҳаланаётганда панеллар оралиғи, ўтларни ўриш тартиби, тупроқ ҳолати ва атроф ландшафти тўғри ҳисобга олинса, бундай объектлар энергия ишлаб чиқариш билан бирга экологик тизимни қўллаб-қувватловчи муҳит бўлиши мумкин.

Илмий натижалар шуни кўрсатмоқдаки, қуёш энергияси фақат электр ишлаб чиқариш воситаси эмас, балки тўғри ёндашув билан биологик хилма-хилликни сақлашга ёрдам берувчи омил ҳам бўла олади.




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔73

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔63

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар