Афғон шамолини жиловлаш мумкинми?
Юртимизда ажабтовур табиат ҳодисалари бор. «Бекобод шамоли», «Қўқон шамоли», «Устюрт тўзони», «афғон шамоли» каби атамалар бежиз пайдо бўлмаган, албатта.
БатафсилТуризм бугун кўплаб мамлакатлар иқтисодиётининг локомотивига айланмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистон учун ҳам бу соҳа иқтисодий диверсификация ва валюта тушумини оширишнинг асосий устунларидан бири сифатида кўриляпти.
Айниқса, мамлакатимизда тарихий ва маданий туризм билан бир қаторда, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни талаб қилувчи экотуризм йўналиши ҳам қамров жиҳатидан тобора кенгаймоқда. Замонавий сайёҳлар нафақат диққатга сазовор жойларни кўришни, балки охирги пайтларда ноёб бўлиб бораётган табиат гўзалликларидан баҳраманд бўлишни ҳам маъқул кўрмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январидан августгача мамлакатга 7,5 млн чет эллик сайёҳ ташриф буюрган, бу ўтган йилдагига нисбатан 49 фоиз кўп. Ушбу соҳадаги ўсиш минтақанинг халқаро саёҳатчилар учун жозибадорлигини оширмоқда.
Оилавий меҳмонхоналар сони 2024 йилда 319 тадан 3700 тагача кўпайди, 110 та янги меҳмонхона ва 110 та хостел қурилди. Айни шу соҳада 48 минг иш ўрни яратилди. Жорий йилда инфратузилмани ривожлантириш учун 400 млрд сўм ажратилиб, бу 50 минг фуқаро учун етарли иш ўринларини яратди.
Бугун давлатимизнинг соҳага қаратаётган эътибори туфайли тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган Денов туманида ҳам туризмнинг зиёрат, эко, этно, агро, тоғ, гастрономик каби йўналишлар ривожланиб, маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар оқими кўпайишига хизмат қилмоқда. Ҳудуднинг туристик салоҳиятидан янада оқилона фойдаланиш, қадим масканни янада кенг тарғиб қилиш йўллари изланяпти. Бунда Президентимиз ғояси билан туризм қишлоқларини ташкил қилиш бўйича бошланган улкан лойиҳа аллақачон ўзининг юксак натижаларини бера бошлади.
Буни Сина туризм қишлоғи мисолида ҳам кўриш мумкин. Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Сина қишлоғига «Туризм қишлоғи» мақоми берилган.
Ўзбекистон тоғли қишлоқларида асл хазина яширинган, десак хато бўлмайди. Тоза ҳаво, сокин табиат ва асл ўзбек маданияти бу масканлардаги энг қимматбаҳо жиҳатдир. Сир эмас, йиллар давомида бизнинг туризм сиёсатимиз асосан уч шаҳар (Самарқанд, Бухоро, Хива) қолипидан чиқмади. Бу ҳол минглаб тоғли қишлоқларимизнинг иқтисодий потенциалини сояда қолдирди. Ўзи яшаб турган ҳудудда катта имкониятлар бўлишига қарамасдан бу ерлик ёшлар иш излаб шаҳарга ёки хорижга кетишга мажбур бўлди, қишлоқлар эса аста-секин қашшоқлашди.
Сина қишлоғининг тажрибаси эса, аксинча, туризм борасида шаклланиб қолган қолипни бузиш мумкинлигини исботлади. Синанинг сири – бу фақат гўзал манзара эмас, балки тадбиркорлик, ҳамжиҳатлик ва масъулият уйғунлашувида. Бу қишлоқ ўзини-ўзи «экспорт» қилувчи, туризм даромадларини ташқи инвесторларга эмас, балки ўз уйи ва дастурхонига олиб кираётган Ўзбекистондаги янги «қишлоқ иқтисодиёти» тушунчасининг ёрқин намунаси бўлди. Бу тажриба эса бутун республика учун муқобил ривожланиш йўли бўла олиши мумкин.
Сина қишлоғининг асосий кучли жиҳатлари географик ва маданий ресурслар билан боғлиқ. Булар бетакрор тоғ ландшафтлари, деярли ифлосланмаган тоза ҳаво ва биологик хилма-хиллик. Маданий нуқтаи назардан, қишлоқ аҳолисининг кучли ўзбек меҳмондўстлиги анъаналари, шунингдек, туристларни қабул қилишга мослаштирилган қулай меҳмон уйлари тизими ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу қишлоқдаги Сирли балиқ кўли, мафтункор «Сунбулаи зор» табиат мўъжизаси, Қиз қўрғон археологик ёдгорлиги, Хўжаи Ҳисор зиёратгоҳи каби сайёҳлик масканларини яхшиси бир бориб кўриш керак. Минг марта эшитгандан бир марта кўрган яхши, ахир.
Саёҳат эмас, иқтисодий стратегия
Сина моделининг кучи унинг Ҳамжамиятга асосланган туризм (CBT) тамойилларида. Бу ерда экотуризм шунчаки «табиатга саёҳат» эмас, балки иқтисодий стратегия ҳисобланади. Қишлоқнинг асосий жозибаси унинг тоғли ҳудудлардаги ноёб манзаралари, тоза ҳавоси ва асл ўзбек меҳмондўстлигини намоён этаётганлигидадир. Аммо шу ўринда ривожлантириш керак бўлган жиҳатлар ҳам бор. Ички заиф томонлар асосан логистика ва бозорга чиқиш билан боғлиқ.
Энг катта муаммо – бу туризмдаги мавсумийлик. Сайёҳлар оқимининг маълум бир фаслга боғлиқлиги (кўпинча ёз ойларига) иқтисодий барқарорликни пасайтиради. Шунингдек, қишлоққа етиб боришдаги транспорт логистикасининг мураккаблиги ва глобал миқёсда маркетинг ва брендлашнинг етарли эмаслиги ҳам салоҳиятнинг тўлиқ очилишига тўсқинлик қилади.
Ташқи имкониятларга келадиган бўлсак, қишлоқнинг халқаро экотуризм бозорига чиқиши учун катта салоҳият мавжуд. Айниқса, Грузия ёки Непал каби тоғли ҳудудлардаги муваффақиятли тажрибаларни ўрганиш ва қўшни минтақалардаги тарихий йўналишлар (масалан, Самарқанд ёки Бухоро) билан боғловчи маршрутларни ривожлантириш орқали туристлар оқимини ошириш мумкин.
Синадаги таклифлар комплексдир. Бу фақат меҳмон уйида тунаб ўтишни эмас, балки фаол дам олиш (треккинг, от миниш), гастрономик тажриба (маҳаллий таомлар тайёрлаш) ва маданий интеграция (миллий ўйинлар, ҳунармандчилик)ни ўз ичига олади. Бу модел эса ҳунармандчиликни сақлаб қолиш учун яхши иқтисодий рағбат бўла олади.
Иқтисодий ва ижтимоий фойда
Сина қишлоғининг бошқа туристик ҳудудлардан асосий фарқи шундаки, бу ерда пулнинг ҳаракати вертикал эмас, горизонтал ҳолда бўлади. Яъни, пул сайёҳдан келиб, битта йирик меҳмонхона ҳисобига тушиб қолмайди.
Ҳар бир сайёҳ Синада қолдирган маълум миқдордаги пул, бир неча марта айланиш орқали қишлоқ учун қўшимча қиймат яратади.
Мисол учун, оила ўз хонадонидаги меҳмон уйидан даромад қилади, бу пулнинг бир қисмига қўшни фермердан гўшт ёки сут маҳсулотларини сотиб олади, қолган қисми билан ҳунарманддан сувенир харид қилиши мумкин. Натижада, биргина транзакциядан бир неча оила даромад топади.
Сина тажрибасининг энг катта ижтимоий ютуғи бу қишлоқ аёлларининг иқтисодий фаоллашувидир. Ушбу қишлоқ аёллари нафақат уй бекаси, балки кичик бизнес эгаларидир. Улар меҳмон уйларини бошқаради, анъанавий таомларни тайёрлашдан даромад олади ва бу орқали оила бюджетига ҳисса қўшади. Бу уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлайди.
Барқарорликни сақлаш сири
Муваффақият қанча катта бўлса, масъулият ҳам шунча юқори бўлади. Синада ҳам барқарорликни сақлаш борасида жиддий муаммолар мавжуд.
Асосий хавф-хатарлар экология ва маданиятга таъсир билан боғлиқ. Агар туризм тартибсиз бошқарилса, у атроф-муҳитнинг инсон таъсири остида бузилишига (эрозия, чиқинди тўпланиши) олиб келиши мумкин. Шунингдек, маданиятга бегона бўлган ўзгаришларнинг кириб келиши маҳаллий анъаналарнинг йўқолишига ва маданий ассимиляцияга олиб келиши ҳам мумкин.
Тоғли ҳудудларнинг экологияси сайёҳлар оқимига нисбатан жуда сезгир. Чиқиндилар ҳажмининг ошиши, сув манбаларига босимнинг ортиши (айниқса ёзда) ва треккинг маршрутларининг эрозияси асосий экологик муаммолардир. Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун маҳаллий ҳокимият ва операторлар иштирокида «Ноль чиқинди» дастурларини жорий этиш, чиқиндиларни саралаш тизимини яратиш лозим. Шунингдек, меҳмон уйларида сув тежовчи технологияларни ўрнатиш ва шикастланган саёҳат йўлакларини қайта тиклаш амалиётлари муҳимдир.
Қишлоқ инфратузилмасидаги асосий муаммолар эса энергия ва транспорт билан боғлиқ. Қишлоқ электр тармоғи қўшимча туристик юкламага тўлиқ мос келмаслиги мумкин, шунингдек, шахсий автомобиллар сонининг ошиши маҳаллий ҳавони ифлослантириши мумкин. Инфратузилма барқарорлигини таъминлаш учун эса қайта тикланадиган энергия манбаларига сармоя киритиш зарур (масалан, меҳмон уйларида қуёш панелларидан фойдаланиш). Транспорт таъсирини камайтириш мақсадида эса, қишлоқ ичида экологик транспорт турларини (велосипед ижараси, электр мопедлар) рағбатлантириш тавсия этилади.
Келажак қишлоғи
Сина Ўзбекистонда экотуризм ва СБТ моделини муваффақиятли татбиқ этиш имкониятини исботловчи ёрқин намуна. Унинг тажрибаси шуни кўрсатадики, барқарор туризм модели маҳаллий аҳолининг иқтисодий иштирокини таъминлаш орқали минтақавий ривожланишга хизмат қилади. Бу қишлоқ шунчаки сайёҳлик манзили эмас, балки қишлоқ иқтисодиётини мустаҳкамловчи, маданиятни сақлаб қолувчи ва атроф-муҳитга масъулият билан ёндашувни тарғиб қилувчи комплекс ижтимоий лойиҳага айланиши керак.
Сина модели Ўзбекистоннинг бошқа тоғли ва қишлоқ ҳудудлари учун ҳам туризмни ривожлантиришда йўл кўрсатувчи маёқ бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу Ўзбекистон учун шунчаки сайёҳлик манзили эмас, балки иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар учун зарур бўлган тажриба майдонидир.
Бу истиқболли лойиҳада маҳаллий аҳолининг иштироки ва масъулияти билан туризмдан келадиган даромадни бутун жамият фаровонлиги учун ишлатиш мумкинлиги исботланди. Синанинг муваффақиятли моделини республиканинг бошқа тоғли ҳудудларига татбиқ этиш орқали биз қишлоқларни «қутқариш» ва ёшларни оиласи ёнида сақлаб қолиш каби стратегик мақсадларга эришамиз.
Саида ИБОДИНОВА,
«Oila va TABIAT» мухбири
Юртимизда ажабтовур табиат ҳодисалари бор. «Бекобод шамоли», «Қўқон шамоли», «Устюрт тўзони», «афғон шамоли» каби атамалар бежиз пайдо бўлмаган, албатта.
БатафсилТуризм бугун кўплаб мамлакатлар иқтисодиётининг локомотивига айланмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистон учун ҳам бу соҳа иқтисодий диверсификация ва валюта тушумини оширишнинг асосий устунларидан бири сифатида кўриляпти.
БатафсилБугун пластик маҳсулотлар турмуш тарзимизда шунчалик кенг ўрин олганки, усиз кундалик ҳаётни тасаввур қилиш ҳам қийин. Пластик буюмлар инсониятга қанчалик қулайлик яратаётган бўлса-да, улардан ҳосил бўлаётган чиқиндилар табиат олдида шунчалик оғир муаммога айланмоқда.
Батафсил