Табиат      Бош саҳифа

Мингдан ортиқ кўчиб юрувчи тур йўқолиб кетиш хавфи остида

Ер сайёрасидаги ҳар бир жонзот, ўсимлик ва ҳайвонот олами она табиат яхлитлигини, экотизим бутунлигини ташкил этади.

Мингдан ортиқ кўчиб юрувчи тур йўқолиб кетиш  хавфи  остида

Жумладан, ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турлари сайёрамиз экотизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Аммо сўнгги вақтларда Ер шарида содир бўлаётган экологик муаммолар – иқлим ўзгариши, ўрмонларнинг, яйловларнинг қисқариши, сув танқислиги, чўлланиш каби муаммолар бу турдаги ҳайвонларга хавф-хатар туғдирмоқда.

Кўчиб юрувчи ҳайвонлар куни эса инсониятни Ер юзида эркин саёҳат қилувчи, лекин инсон фаолияти туфайли тобора хавф остида қолаётган ҳайвонлар ҳақида ўйлашга ундайди.

1979 йилда Германиянинг Бонн шаҳрида БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича Конвенцияси имзоланган ва 1983 йилда кучга кирган. Мазкур Конвенцияга 133 давлат аъзо.  Жумладан, Ўзбекистон ҳам 1998 йилда мазкур Конвенцияга қўшилган.

БМТнинг ушбу ҳужжати кўчиб юрувчи ҳайвонлар ўтадиган давлатларни, полигон штатларини бирлаштиради, халқаро миқёсда келишилган табиатни муҳофаза қилиш чоралари учун ҳуқуқий асос яратади.

Кўчиб юрувчи ҳайвонлар фаслларга, озуқа ёки кўпайиш жойларига қараб минглаб километр йўл босиб ўтувчи мавжудотлардир. Улар орасида қушлар, китлар, дельфинлар, буғулар, антилопалар ва ҳатто, капалаклар ҳам бор. Ҳар бир саёҳат ҳаёт учун курашдир.

Афсуски, маълумотларга кўра, бугун мингдан ортиқ кўчиб юрувчи тур йўқолиб кетиш хавфи остида. Бунга табиий яшаш жойларининг қисқариши, иқлим ўзгариши, йўллар, электр тармоқлари ва урбанизация, пластик чиқиндилар ва сув ифлосланиши каби омиллар сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистонда ҳам ҳар йили турналар, фламинголар, лайлаклар узоқ масофаларни босиб ўтади. Аммо уларнинг сони аста-секин камаймоқда. Бу эса огоҳлантириш бўлиши мумкин.

Халқаро Ёввойи табиатни ҳимоя қилиш жамғармаси маълумотларига кўра, ҳар куни ер юзидан жониворларнинг 3 тадан тури йўқолиб кетмоқда. Сўнгги чорак аср давомида сайёрамизнинг биологик хилма-хиллиги 30 фоизга қисқарган.

Шу сабаб Ўзбекистон Экологик партияси нафақат ноқонуний ов қилиш, балки жуда арзон нархга рухсатнома олиб, ноёб турдаги жониворларнинг кескин камайиб кетишига сабаб бўлувчи ҳолатларни қоралаб, бунга жиддий эътибор қаратишни сўрамоқда.

Кўчиб юрувчи ҳайвонлар уруғларни тарқатади, ҳашаротлар сонини меъёрда ушлаб туради, сув ва ер экотизимларини боғлайди. Бир сўз билан айтганда, биологик хилма-хилликни сақлашда муҳим ўрин тутади. Уларнинг камайиши ёки йўқолиб кетиши табиатдаги мувозанат бузилишига, биохилма-хиллик йўқолишига олиб келади. Шундай экан, табиатнинг муҳим қисми бўлган ҳайвонларни асраш, уларга зарар етказмаслик инсониятнинг табиат ва ҳайвонот олами олдидаги муҳим вазифаси бўлмоғи лозим.

 

Муҳтарама КОМИЛОВА,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар