Айни дамда мамлакатимиз бўйлаб тозалик ва озодалик ойлиги давом этмоқда. Ойлик доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, атроф-муҳитни ифлослантириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ўрганилмоқда ва тегишли чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, 15 октябрдан 25 октябрга қадар белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ 3 792 та ҳолат аниқланди ва ҳуқуқбузарларга қонуний чора кўрилди. Ҳозирда кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Шунингдек, тозалик ва озодалик ойлиги доирасида барча ҳудудларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда, маҳаллалар, кўчалар, таълим муассасалари ва бошқа объектлар чиқиндилардан тозаланмоқда.
Экология вазирлиги барчани ойлик доирасидаги тозалик тадбирларида фаол иштирок этишга, дуч келган жойга чиқинди ташламасликка, атроф-муҳит тозалигига нисбатан масъулиятли бўлишга чақиради. Унутманг, табиатни ифлослантирганлик учун қатъий жавобгарлик мавжуд.
Экология вазирлиги матбуот хизмати
Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади
🕔10:27, 10.09.2026
✔12
Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.
Батафсил
«Green University»да инновацион лаборатория
🕔10:19, 10.09.2026
✔17
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.
Батафсил
Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин
🕔10:17, 10.09.2026
✔14
Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.
Батафсил