Давр нафаси      Бош саҳифа

Табиий офат юз берганда кимга қандай масъулият юкланади?

Бу энди қонун билан белгилаб қўйилмоқда

Табиий офат юз  берганда кимга  қандай масъулият юкланади?

Фавқулодда вазиятлардан, турли табиий ва техноген фалокатлардан ҳеч ким тўлалигача ҳимояланган эмас. Халқимиз бежиз «Ўт балосидан, сув балосидан асрасин…» деб дуо қилмайди. Чунки кутилмаганда юз берадиган бундай офатлар қанча-қанча одамни бошпанасиз қолдириши, мол-мулкига, ҳатто ҳаётига ҳам катта зиён етказиши мумкин. Афсуски, бундай вазиятларда уларга кўмак бериш, келтирилган зарарни қоплаш масаласи доимо очиқ қолган. Мазкур ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланмаган. Аммо энди барчаси бошқача бўлишига умид бор.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида иқлим ўзгариши ҳамда табиий офатлар оқибатида юзага келадиган фавқулодда вазиятлар давомида кўрилган зарарни баҳолаш ва уни қоплаш тартибини белгилайдиган қонун лойи­ҳаси қабул қилинди. Мазкур ҳужжат аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, табиий ва техноген офатларга қарши тизимли ёндашувни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга.

Янги қонун лойиҳасига кўра, табиий офат содир бўлганда:

– ким зарарни баҳолаши;

– ким ёрдам кўрсатиши;

– қайси ташкилот қаерда нима вазифани бажариши қонун билан аниқ-тиниқ белгилаб қўйилмоқда.

Қисқаси, эндиликда бундай офатларга давлат реакцияси ҳам аниқ, масъулият – расмий ваколатга айланяпти.

Қонун лойиҳаси, аввало, Ўзбекистон Экологик партияси фракциясида қизғин муҳокама қилинди. Йиғилишда иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш, фавқулодда вазиятларда давлат органларининг аниқ ва ҳамкорликдаги ҳаракатларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бинобарин, сўнгги йилларда сел, қурғоқчилик, шамолли бўронлар каби табиий офатлар нафақат табиатга, балки инсонлар ҳаётига, иқтисодиётга ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, айрим ҳудудларда сел оқибатида юзлаб оилалар зарар кўраётгани кузатилмоқда. Демак, бугунги кунда ҳар қандай фавқулодда вазиятда ким нимага масъул эканини белгилаб, зарарни баҳолаш ва уни қоплаш тартибини қонун даражасида жорий этишнинг айни вақти.

Қонунга кўра, маҳаллий ҳокимиятдан тортиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлигигача бўлган барча тузилмаларнинг масъулияти, вазифалари ва ваколатлари белгилаб қўйилди. Бу эса, амалий ҳаракатларда кечикиш ва мувофиқлашмаган ишларнинг олдини олади.

Экологик партия фракцияси йиғилишда мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Депутатлар қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларини бериб, ҳужжатни қўллаб-қувватладилар. Жумладан, «табиий офатлар» атамасига аниқлик киритилиб, техноген фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш, уларнинг олдини олиш, зарарни баҳолаш ва компенсация беришнинг ҳуқуқий асослари янада равшанлаштирилди.

Фракция аъзоси Ойбек Раҳимов таъкидлаганидек, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда хорижий давлатларнинг тажрибаси ҳам таҳлил қилинган. Бу эса унинг амалиётда самарали қўлланишига замин яратади.

Шунингдек, йиғилишда парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилди.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔116

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар