Саломатлик      Бош саҳифа

АГАР ХОЛГА ЗАРАР ЕТСА...

— Гоҳида бехосдан танадаги холга зарар етиб қолиши (юлиниши ёки кесиб олиниши) мумкин. Бундай пайтда нима қилиш керак?

Холида ЎРОҚОВА,

Қарши шаҳри

АГАР ХОЛГА ЗАРАР ЕТСА...

— Аввало, ваҳимага тушмай, қонни тўхтатиш учун тампонли бинтдан фойдаланиш керак, — дейди Тошкент шаҳридаги туманлараро 2-тери-таносил касалликлари диспансери шифокори Шаҳло ИСМОИЛОВА. — Жароҳат жойига водород пероксиди қўйиб, стерилланган боғич боғлаш талаб этилади. Бундай вазиятда, албатта, жарроҳга мурожаат қилиш лозим. Агар эҳтиёж туғилса, шифокор қолиб кетган хол бўлакларини олиб ташлайди. Бу жуда муҳим. Сабаби, хол қолдиқлари қонга қўшилса, бутун танага тарқалиб, саратон касаллигига олиб келиши ҳам мумкин. Хол юлингандан сўнг остидаги терининг ранги қорайса, қонаса ёки хол қайтадан катталашса, демак, у меланома. Бунда оғриқ кучсиз, аммо ёқимсиз бўлади.

Баъзида хол ноқулай жойда жойлашган бўлиб, кийимга ишқаланиб, илиниб  халақит қилади. Бунда иложи борича ундан халос бўлиш керак. Жарроҳ лазер ёки жарроҳлик тиғи (скальпель) ёрдамида уни бутунлигича олиб ташлайди ва қонга тушмаслигини назорат қилади. Холнинг олиб ташланиши қўрқинчли эмас. Аммо бу ишда турли зарарли оқибатлардан ҳимояланиш керак. Холга зарар етгандан сўнг, шишиб катталашса ва ноқулайлик туғдирса, дарҳол мутахассисга мурожаат қилинг. Бадандаги холлар ҳеч қандай сабабсиз қичишиб, ачиша бошласа, ранги ўзгариб қонаса ҳам шундай йўл тутилади.

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Шаҳарларда дарахтлар йўқолишининг яна бир  фожиали  оқибати

Шаҳарларда дарахтлар йўқолишининг яна бир фожиали оқибати

🕔10:14, 10.09.2026 ✔17

Шаҳар кўчаларидаги катта ва соя берадиган дарахтлар нафақат шаҳарни чиройли қилиб туради, балки улар инсон саломатлиги ва ҳатто ҳаёти учун ҳам муҳим омил бўлиши мумкин.

Батафсил
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔157

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔215

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар