Экоолам      Бош саҳифа

Орол денгизи тубида юқори даражадаги шўрланишга чидамли ўсимлик синовдан ўтказилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Орол денгизи қуриган тубида синовлар ўтказилмоқда. Тадқиқот ишлари вазирликнинг Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ходимлари томонидан қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Зиновий Новицкий раҳбарлигида олиб борилмоқда.

Орол денгизи  тубида юқори даражадаги шўрланишга чидамли ўсимлик синовдан ўтказилди

Лойиҳанинг асосий мақсади шўрланиш даражаси юқори бўлган шароитларга энг чидамли ва денгиз тубидаги экстремал шароитларга мослаша оладиган ўсимлик турларини аниқлашдан иборат.

Юқори яшовчанлик кўрсатган истиқболли ўсимлик турларидан бири бу Arundo donax бўлди. Бу гигант қамиш тури бўлиб, табиатан нам муҳитни хуш кўрса-да, шўрланган шароитларга ҳам юқори даражада мослаша олиши билан танилган. Дала тадқиқотлари давомида ўтказилган тупроқ қазиш ишлари натижасида синов ҳудудида ер ости сувлари тахминан 2 метр чуқурликда жойлашгани аниқланди. Эътиборлиси шундаки, Arundo donax илдизлари аллақачон биринчи йилнинг ўзида шу чуқурликка етиб боради, бу эса ўсимликка ер ости сувларидан самарали фойдаланиб, ўсишни давом эттириш ва барқарор ривожланишни таъминлаш имконини беради.

– Arundo donax шўрланган шароитларда яшаб қолиш даражасини ошириш учун тадқиқотчилар гуруҳи томонидан ноёб технология ишлаб чиқилди. Бу услубнинг моҳияти – она ўсимликдан камида бир метр чуқурликдан олинган илдиз куртаклари орқали кўчат экишда. Бундай куртак­лар шўрланиш даражаси Оролнинг қуриган тубига ўхшаш ҳудудлардан – Урганч ва Қорақалпоғистондан олиб келинди. Натижалар кутилганидан ҳам юқори бўлди: ўсимликларнинг яшаб қолиш даражаси 90 фоиздан кам эмас, – дея таъкидлайди Ўзбекистон Экологик партияси олимлар корпуси аъзоси Зиновий Новицкий.

Олимнинг сўзларига кўра, ўсимлик­ларни муҳитга мослаштириш бўйича айнан шундай ёндашув келажакда ҳам қўлланилади. Arundo donax илдиз тизими нафақат чуқурлик бўйича (биринчи йилнинг ўзида 1 метр ва ундан ортиқ) ўсишни намоён этади, балки горизонтал йўналишда ҳам кенг тарқалади – 2 метргача. Бу эса тупроқнинг барқарорлигини таъминлашга ва унинг янада деградацияга учрашининг олдини олишга хизмат қилади.

Ўтказилган синовлар Орол де­нгизининг қуриган тубини биологик йўл билан тиклаш борасида янги имкониятлар яратмоқда. Ушбу услуб кенг кўламли кўкаламзорлаштириш, чанг бўронларига қарши курашиш, шунингдек, иқлим ўзгариши ва экологик таназзул шароитида бутун минтақанинг экотизимини тиклаш учун муҳим асос бўлиши мумкин.

 

Экология вазирлиги

Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар