Давр нафаси      Бош саҳифа

Юксак экологик маданиятли жамият тараққиётда тўғри йўлдан боради

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар муҳокамасига бағишланган қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

Юксак экологик  маданиятли жамият тараққиётда тўғри йўлдан боради

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари, партия Марказий Кенгаши ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, ушбу йўналишда давлат органларининг фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларини ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг фуқаролар экологик билимларини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган мазкур қарорнинг бугунги аҳамияти тўғрисида сўз юритилиб, унда белгиланган ҳар бир вазифа мамлакатимизда барқарор экологик муҳитни таъминлашда жуда муҳим дастуриламал бўлиши, юқори кўрсаткичларга эришилишига замин яратиши таъкидланди.

– Бугунги экологик вазият, она табиатимизга бўлган бугунги муносабатимиздан қилиб чиқадиган бўлсак, давлатамиз раҳбарининг мазкур қарори айни вақтида қабул қилинганини англаш қийин эмас. Чунки, экологик муаммоларни бартараф этишдаги муҳим омиллардан бири бу – юксак экологик маданиятли жамиятни барпо этишдир. Бу ўз навбатида экологик барқарорликни таъминлаш гарови саналади. Атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш аввало эртанги авлоднинг фуқаролик бурчига, ақл-идрокига, атроф-муҳитга муносабатида амал қиладиган онги ва маданияти даражасига боғлиқ бўлиб қолмоқда, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев. – Экология бузилса, олам бузилади, ундаги мувозанат бузилади, тирикликни таъминлаб келаётган биологик занжирлар узилади. Экологик муаммоларни асосан юзага келтирувчи ҳам ва унинг бартараф этувчи куч ҳам аввало инсон эканлигини англасак ёшлар қалби ва онгида она табиатга, теварак-атрофга меҳр-муҳаббат туйғуларини уйғотиш ўта муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Шунинг учун, ёшлар экологик онги ва маданиятини шакллантириш, табиат муҳофазаси билан боғлиқ маънавий масъ­уллигини ошириш жуда муҳим масаладир.

Ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ва муаммоларнинг юзага келишига энг аввало билимсизлик, экология йўналишидаги муаммолар деярли барчасининг келиб чиқишига эса экологик маданиятнинг етишмаслиги сабаб бўлиши айтилиб, қабул қилинган қарорда буларнинг барчаси учун аниқ ечимлар, тегишли масъуллар ҳамда амалга ошириш муддати белгилаб берилгани, бу эса мазкур ҳужжатнинг ҳар томонлама мукаммал, пухта ишлаб чиқилганидан далолат экани йиғилиш иштирокчилари томонидан эътироф этилди.

Маълумки, ҳар қандай тарбия ва маданият болаликдан ўргатиб борилса, самаралироқ бўлиши, шу боис экологик маданиятни ҳам болаларга боғча ва мактаб ёшидан сингдириб бориш зарурлиги мутахассислар томонидан айтиб келинади. Қарорда бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратилгани ва қатор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича вазифалар белгилангани ҳам айтиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ушбу қарор асосида ҳар 2 йил муддатга тасдиқланадиган алоҳида «йўл харитаси» билан босқичма-босқич амалга ошириладиган чора-тадбирлар натижасида 2030 йилгача 3,3 млн нафар мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида экологик маданиятнинг шаклланиши, 4,2 млн нафар умумий ўрта таълим тизими ташкилотлари ўқувчиларида экологик таълим-тарбиянинг мустаҳкамланиши, экологик маданиятнинг юксалиши кутилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори асосида давлат органлари ходимларининг экологик билимини оширишга қаратилган бепул ўқув курслари ташкил этилишининг белгилангани ҳам мамлакатимиз экологик сиёсатида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда янги қарорнинг бошқа бандларидаги вазифаларни ҳам белгиланганидек тўла-тўкис адо этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда ижро органлари билан ҳамкорликда амалга ошириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

 

ЎЭП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

🕔09:08, 08.09.2025 ✔14

Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

Батафсил
Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

🕔09:07, 08.09.2025 ✔13

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

🕔17:43, 29.08.2025 ✔39

Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

    ✔ 14    🕔 09:08, 08.09.2025
  • Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

    Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

    Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 13    🕔 09:07, 08.09.2025
  • «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

    «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

    Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

    ✔ 39    🕔 17:43, 29.08.2025
  • Парламент қонунларнинг  қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Парламент қонунларнинг қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қуйи палата минбарида мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун муҳим бўлган бир қатор масалалар кўтарилди.

    ✔ 59    🕔 09:19, 25.08.2025
  • Самарали парламент назорати ва халқ  билан очиқ  мулоқот

    Самарали парламент назорати ва халқ билан очиқ мулоқот

    Она табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлаш барчамизнинг асосий бурчимиз. Экологик муҳит бузилса, нафақат инсонга, балки ер, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига зарар етиб ифлосланади, зарарланади.

    ✔ 61    🕔 09:19, 25.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар