Давр нафаси      Бош саҳифа

Давлат бюджети ижроси

Мамлакат хазинасидан қанча маблағ аҳоли учун қулай экологик муҳит яратишга сарфланмоқда?

Давлат бюджети  ижроси

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг нав­батдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоб­отни кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ушбу масала юзасидан депутатлар эътиборига ҳисобот тақдим этди.

Аввало, ушбу масала Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида муҳокама этилди. Фракция аъзолари томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, чиқиндиларни йиғиш ва уларни қайта ишлаш, Оройбўйи ҳудудида экологик ҳолатни яхшилаш, қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар ва янги самарали услубларни қўллаш ҳисобига ер унумдорлиги ҳамда унинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларига Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан ажратилган маблағларнинг натижадорлигига эътибор қаратдилар.

Таъкидланганидек, 2024 йилда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тадбирлари учун давлат бюджетидан 6,2 трлн сўмга яқин маблағ йўналтирилган.

Мазкур маблағлар ичимлик ва оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш ва қайта таъмирлашга, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофазасига, сув тежовчи технологияларни жорий қилишга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва чиқиндиларни утилизация қилиш жойларининг давлат кадас­трларини юритиш билан боғлиқ харажатларга, Оролбўйида амалга оширилаётган экологик тадбирларга сарфланган.

Ўтган йилда «Яшил макон» умуммиллий ло­йиҳаси доирасидаги харажатлар учун 100 млрд сўм режалаштирилган бўлиб, ушбу маблағларнинг 52 млрд сўми «Менинг боғим» лойиҳасига йўналтирилган.

Шунингдек, 2024 йилда 1 минг 887 гектар ҳимоя ўрмонларини (иҳота) барпо этиш ишлари амалга оширилган.

Йиғилишда қайд этилишича жорий йилнинг биринчи чорагида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тадбирлари учун давлат бюджетидан 913,1 млрд сўм маблағ йўналтирилган. Ҳисобот даврида Орол денгизининг қуриган туби ва Оролбўйи минтақасида 124,5 минг гектар, тоғолди ва бошқа ҳудудларда 1,5 минг гектар майдонида ўрмон барпо этиш ва қайта тиклаш тадбирлари бажарилган.

Шу билан бирга, ўрмон тадбирлари учун 700 тонна чўл ва бошқа турдаги ўсимликлар уруғлари тайёрланган. Хўжаликларда 487 гектар ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилган. Чўл, тоғ ва тоғолди ҳудудларида чўлланиш ва қум кўчиши, сув ва тупроқ эрозиясининг олдини олиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида 257 гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари (иҳота) барпо этилган.

Экопартия депутатлари томонидан партия дастурий мақсад ва вазифалари, электорат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Оролбўйи ҳудудида амалга оширилаётган экологик тадбирларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофазаси, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги харажатларни, чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш ва утилизация қилиш учун ажратилган маб­лағларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ўзлаштириш, улардан оқилона фойдаланиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔116

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар