Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Қуруқ ҳисобот билан қувурга сув келмайди

Бир томондан, расмий ҳисоботларга қараса­нгиз, Ўзбекистонда аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш борасида сўнгги йилларда улкан натижаларга эришилган.

Қуруқ ҳисобот билан қувурга  сув келмайди

2017 йилда 63,7 фоиз аҳоли тоза сув билан таъминланган бўлса, 2024 йилга келиб бу кўрсаткич 81 фоизга етди. Яъни, саккиз йил ичида 9 миллион киши марказлашган ичимлик сув тизимига уланган. Бу, албатта, катта ютуқдек кўринади.

Бироқ... сув учун қувур тортилган, лекин қувурда сув йўқ бўлса-чи?! Иш тугалланган, лекин уйларга сув келмаяпти. Оқова сув тизими қурилган, лекин ишга тушмаган. Бундай зиддиятли ҳолатлар нимадан дарак беради? Бу саволларга «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан ўтказилган жамоатчилик мониторинги жавоб беради.

Натижалар қандай?

Юртимиз бўйлаб 101 та маҳаллада ўрганилган 99 та лойиҳа чоғида кўплаб муаммолар аён бўлди. Хусусан, расмий ҳисоботларга кўра фойдаланишга топширилган 67 та лойиҳанинг 23 тасида қурилиш ишлари тўлиқ якунланмагани, 28 та лойиҳа муддатида фойдаланишга топширилмагани аниқланди.

Масалан, Наманган вилояти Чуст туманидаги «Янги Ўзбекистон» массивидаги кўп қаватли уйларда оқова сув тизими бутунлай йўқ.

Сирдарё вилоятидаги Бахт, Истиқлол ва Аҳиллик маҳаллаларида эса тизим бор, лекин ишламайди.

Мониторинг жараёнида 9 та маҳаллада қурилиш ва таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилгани қайд этилди. Жиззах шаҳридаги Улуғбек ва Қалия маҳаллаларидаги сув миноралари хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Наманган вилоятидаги Гулзор маҳалласининг янги уйларида оқова тизимидаги хатоликлар оқибатида ёқимсиз ҳид ва техник муаммолар пайдо бўлган.

Шунингдек, 15 та маҳаллада сув тизимлари қуриб битказилганига қарамай, сув таъминоти тўлиқ йўлга қўйилмаган. Жиззах вилояти Арнасой туманидаги Зарафшон маҳалласининг 7 та кўп қаватли уйида сув фақат 3 кунда бир марта, ярим соат келади холос.

Мониторинг чоғида яна бир жиддий муаммо – бош­қарувдаги самарасизлик ва назорат етишмаслиги намоён бўлди. Масъул идоралардан Президент фармонида белгиланган мақсадли кўрсаткичлар бўйича аниқ манзилли маълумотлар сўралганда, бундай ҳисоботлар юритилмаслиги маълум бўлган. Бу эса очиқлик ва ҳисобдорликнинг йўқлигига ишора қилади.

Аҳоли билан олиб борилган тўғридан-тўғри суҳбатларда эса муаммолар фақат техник эмас, балки кундалик ҳаёт сифатини кескин пасайтираётган ижтимоий муаммолар экани тасдиқланди.

 

Чоралар бор, ижро-чи?

Тоза ичимлик сув ҳар бир инсоннинг табиий ва ажралмас ҳуқуқи, фаровон ҳаёт кафолати ҳисобланади. Агар давлат лойиҳалари ортида реал фойдаланиш имконияти бўлмаса, рақамлар ҳаёт сифатини ифода этмайди. Аниқланган камчиликларни бартараф  этиш чоралари бор, аммо ижро масаласи юқоридаги каби бўлса, вазият ўнгланмайди.

Ўтказилган жамоатчилик мониторинги натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва олдини олиш юзасидан қуйидагилар таклиф этилади:

Сув лойиҳалари бўйича ҳар бир туманга бириктирилган техник муҳандисларни ҚМҚ 2.04.02-19 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари» бўйича ўқитиш;

Сув ва оқова сув тизими объектларини фойдаланишга топширишда «Сувтаъминот» АЖ техник мутахассислари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокини таъминлаш;

Масъул ташкилотлар томонидан аҳолини ичимлик сув ва оқова сув билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг очиқ ҳисоботини юритиш тизимини жорий этиш;

Лойиҳаларни аниқ режалаштириш ва барча ҳудудларни қамраб олиш, лойиҳаларни тайёрлашда барча хонадонларни қамраб олишни кафолатлайдиган дастурий таъминот ва мониторинг тизимларидан фойдаланиш;

Режалаштирилаётган лойиҳаларда хориж тажрибаси асосида замонавий технологиялардан фойдаланиш.

 

Шаҳруза САТТОРОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар