Давр нафаси      Бош саҳифа

Қуруқ тарғибот натижа бермайди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар ва аҳолини ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш борасида халқимизнинг айни дилидаги масалалар муҳокама қилинди.

Қуруқ  тарғибот  натижа  бермайди

Танқидий-таҳлилий тарзда ўтган ва мамлакатимизда барча исолоҳотларни инсон учун тамойилига асосан янги босқичга кўтаришга қаратилган мазкур йиғилиш ҳар бир давлат ва жамаот ташкилоти, вазир ва ҳокимлар, сенатору депутатлар зиммасига ҳам катта масъулият юклади.

Кеча Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг кенгайтирилган йиғилиши давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифаларнинг қатъий ижросини таъминлашга бағишланди. Барча бўғиндаги партия ташкилотлари, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этган йиғилиш танқидий руҳда ўтди. Партиянинг ушбу жараёнларга қай даражада самарали ҳисса қўша олаётгани, мавжуд камчилик­лар ва устувор вазифалар атрофлича таҳлил қилинди.

Мамлакат раҳбари томонидан экология соҳаси бўйи­ча билдирилган эътирозлар йиғилишнинг марказий мавзусига айланди. Партия раиси Абдушукур Ҳамзаев ушбу танқидларни ҳар томонлама ҳақли деб баҳолар экан, соҳада айрим ташкилот ва мансабдорлар томонидан муаммоларга етарлича эътибор берилмаётганини қайд этиб ўтди. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда қуруқ тарғибот эмас, амалий натижалар муҳим.

– Қуруқ тарғибот натижа бермайди. Бизга ишонч билдирган халқимизни тинглашимиз, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топишимиз керак. Агар одамлар ўзлари амалий натижаларни кўрса, ҳеч қандай тарғиботга ҳожат қолмайди, – деди Абдушукур Ҳамзаев.

Экологик партиянинг фаолиятида янги босқич – амалий ҳаракат ва жойлардаги ҳолатни чуқур ўрганиш асос қилиб олинмоқда. Йиғилишда ҳар ҳафта пайшанба ва жума кунлари партия Марказий Кенгаши, вилоят ва туман ташкилотлари ходимлари маҳаллаларда бўлиб, аҳоли ўртасидаги экологик муаммоларни ўрганиши белгиланди. Бу орқали ҳар бир ҳудуддаги реал вазият ва унинг ечимига йўналтирилган чоралар белгиланади.

Шунингдек, йиғилишда ҳар ойда ҳудудларнинг долзарб экологик муаммолари рўйхатини тузиб, партиянинг Марказий Кенгашига юбориш тартиби жорий этилиши маълум қилинди. Мурожаатлар орасида вилоят ва республика даражасида ҳал қилинадиган масалалар ажратиб олиниб, юқори ташкилотларга етказилади.

Йиғилишда яна бир муҳим масала – яшил ҳудудлар ва болалар ўйин майдончаларининг ҳолати муҳокама қилинди. Жамоатчилик иштирокида мазкур майдонларнинг қонуний мақсадда фойдаланилаётгани бўйича доимий мониторинг ўтказиш белгиланди. Бу орқали яшил ҳудудларни асраш ва тартибга солишда кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш кўзда тутилмоқда.

Аҳолининг ўз томорқасидан унумли фойдаланишини рағбатлантириш ҳам партия учун устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланди. Шу боис, бу мавзуда амалий семинарлар ва ўқув машғулотлари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади.

Фракция фаолиятини тубдан таҳлил қилиш, депутатларнинг жойлардаги ташаббускорлиги ва фаолиятининг нақадар самарали бўлаётганини баҳолаш, шунингдек, қонун ижодкорлигидаги иштирокини янада кучайтириш масалалари бўйича мувофиқ ёндашув шакллантирилди.

Йиғилиш якунида қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида доимий мониторинг олиб борилиши, аниқланган муаммолар бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши ва улар тегишли ташкилотлар ҳамда кенгашларга тақдим этилиши таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Экологик партияси олдига қўйилган бу устувор вазифалар мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда жамоатчилик назоратини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиши шубҳасиз.

Ўзбекистон Экологик партияси

Ахборот хизмати

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,
ЎЭП Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари:

 

– Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар барча даражадаги раҳбарлардан масъулият, ташаб­бускорлик ва аниқ натижаларни талаб қилади.

Йиғилишда қайд этилганидек, аҳоли ҳаёти сифатини оширишда яшил ҳудудлар, спорт майдончалари ва жамоат масканларини кўпайтириш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада давлат раҳбари томонидан билдирилган танқид ва топшириқлар партиямиз позицияси билан уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, йиллар давомида илгари суриб келинаётган таклифларимизга мос келади. Президентимиз болалар спорт майдончалари ва одамлар дам олиши учун яшил ҳудудларни сақлаб қолиш борасида халқимизнинг айни дилидаги фикрларни билдирди.

Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни асраб қолиш, уларни тураржой қурилишларига берилмаслигини таъминлаш ва яшил зоналарни ҳимоя қилиш – бу эндиликда шунчаки шаҳарсозлик эмас, балки шу ерда яшаётган ҳар бир фуқаронинг соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқини таъминлаш масаласидир.

Президентимиз таъкидлаганидек, атроф-муҳит муҳофазаси мутасаддилари дарахт кесилишини назорат қилиш билан чекланиб қолмасдан, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида аниқ режа ва таклифлар билан чиқиши лозим. Ҳар бир ҳудудда қандай дарахт экилиши, уларнинг манбалари олдиндан белгиланиши зарур.

Ислоҳотлар – халқ дардини тинглаш, муаммоларга амалий ечим топиш ва инсонлар яшаш шароитини яхшилашга қаратилган. Бунга фақат юқоридан бериладиган топшириқлар билангина эмас, балки жойлардаги фидокор ва масъулиятли раҳбарлар ҳамкорлигида эришиш мумкин.

Биз, халқ вакиллари сифатида, бу йўналишда илгари сурилаётган қонунчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ва аҳолининг фаровонлиги йўлида фаол хизмат қилишга тайёрмиз.




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔63

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔102

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔190

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар