Жараён      Бош саҳифа

Барқарор ривожланиш мақсадлари рейтингида мамлакатимиз 19 поғонага кўтарилди

«Бизнинг вазифамиз – келажак авлодлар барқарор, хавфсиз ва фаровон дунёда яшаши учун барча чора-тадбирларни кўриш»

Шавкат Мирзиёев

Барқарор ривожланиш  мақсадлари рейтингида  мамлакатимиз 19 поғонага кўтарилди

«Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи» халқаро ташкилоти томонидан 2025 йил учун эълон қилинган Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичини 19 поғонага яхшилаб, 167 та мамлакат орасида 62-ўринни эгаллади.

Ушбу натижа Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда Барқарор ривожланиш мақсадлари йўналишида эришган жадал тараққиёти ва чуқур ислоҳотларининг амалий ифодасидир. Ҳисоботда Ўзбекистон Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақаларида энг тез ривожланаётган мамлакат сифатида алоҳида эътироф этилган.

Хусусан, камбағалликни камайтириш, сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, гендер тенглигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя механизмларини кучайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар юқори баҳоланди.

Ўзбекистоннинг рақамли ва яшил иқтисодиётга ўтиш, экологик барқарорликни таъминлаш, табиий ресурс­лардан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришига мослашув, атроф-муҳит мониторинги тизимини кучайтириш, аҳоли саломатлиги ва экологик хавфсизликни таъминлаш борасидаги ютуқлари халқаро экспертлар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Бу ютуқлар Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, айниқса, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиётга ўтишга қаратилган саъй-ҳаракатлар самараси эканини таъкидлаш жоиз.

Ўзбекистон Экологик партияси бу натижани мамлакатимизнинг барқарор ва экологик хавфсиз келажакка интилаётганининг муҳим белгиси деб ҳисоб­лайди. Партиямиз амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди ва атроф-муҳит муҳофазаси, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш орқали давлатимизнинг бундан-да яхшироқ натижаларга эришиши ва ҳар томонлама қулай атроф-муҳит шароитини таминлаш учун фаолликни янада ошириб боради.

 

ЎЭП Марказий Кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар