Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳудудлардаги ўрганишлари давомида аҳолини қийнаб келаётган экологик муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилишмоқда.
Қашқадарё вилоятига хизмат сафари давомида ЎЭП фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев фракция аъзолари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлик гуруҳи депутатлари иштирокида Қарши шаҳар оқава сув тозалаш иншоотининг ҳолатини ўрганди.
Фракция аъзолари вилоятдаги ўрганишлар давомида ўта жиддий ва ачинарли ҳолатга – 21 йилдан буён атроф-муҳитга, аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб келаётган экологик муаммога дуч келишди.
Қарши тумани Батош маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 42 гектар бўлган Қарши шаҳар оқава сув тозалаш иншооти 1979 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, лойиҳавий қуввати бир суткада 25 минг метр кубни ташкил этади. Тозалаш ускуналари эскиргани сабабли 2004 йилда фаолияти тўлиқ тўхтатилган ва оқава сувлар очиқ коллектор ўзанига йўналтирилган.
Шундан буён бирор бир мутасадди ташкилот реконструкция қилишга ва қайта ишга туширишга эътибор қаратмаган. Мана, йигирма бир йилдан ошибдики, Қарши шаҳридан чиқаётган оқава сув тўғри коллектор сувига қўшилмоқда. Энг ёмони, коллектор суви қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва бошқа мақсадларда фойдаланилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 220-сонли қарорига асосан иншоотни реконструкция қилиш ва қуриш лойиҳаси 2020 – 2025 йилларга мўлжалланган. Аммо нимагадир оқава сув тозалаш иншооти ва оқава сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тендер савдолари 2025 йилнинг январь ойида ўтказилган.
Жорий йилнинг март ойида ушбу ҳолат бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова томонидан мутасадди ташкилот – Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига депутатлик сўрови юборилди.
Таъкидлаш жоизки, Ноиба Иноятова ҳар гал вилоятга хизмат сафарлари давомида тегишли мутасаддилар билан кўришиб, муаммонинг ечими борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиб боради. Депутат куни кеча иншоотда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қарши шаҳар Батош маҳалласида бўлди.
Қувонарлиси, ҳозирда иншоотда қурилиш ишлари давом этмоқда. Эрон ва Туркиянинг тажрибали мутахассислари томонидан амалга оширилаётган лойиҳа 2027 йилда якунланиши кўзда тутилган.
Эронлик мутахассислар таъкидлашича, жами 50 гектар майдонда бунёд этилаётган 24,5 миллион АҚШ долларлик ушбу лойиҳада суткасига 60 000 м/куб оқава сув сиғимига эга 1200 ҳажмли қувурлар тортилади ва иншоотда оқава сувлар бир неча босқичда тозаланади. Шунингдек, 3 минг 422 метрдан тоза ичимлик сув ҳам тортиб келинади. Янги иншоот Корея ва Европа технологиялари асосида жиҳозланади.
Ушбу оқава сув тозалаш иншооти тўлиқ ишга тушса, Қарши шаҳридаги 59 та маҳалла аҳолиси марказлашган оқава сув хизматлари билан тўлиқ қамраб олинади. Иш якунида 50 нафарга яқин ишчи ўрни яратилади.
Янги сув тозалаш иншоотининг бунёд этилиши ҳудуд атмосферасига ва инсонлар саломатлигига зарар етказиб келаётган экологик муаммонинг бартараф этилиши ҳамда атроф-муҳит мусаффолигига ижобий таъсир қилади.
Сожида АЛЛАЯРОВА,
ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши бош мутахассиси
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил