Ўзбекистон экологик хавфсиз ва барқарор иқтисодиётга интилмоқда. Шунингдек, глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш ҳам устувор вазифалардан биридир. «Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида»ги қонун буни яна бир бор исботлайди.
Президент томонидан экологик ташаббусларнинг мантиқий давоми сифатида имзоланган ушбу қонун атмосферага чиқариладиган зарарли ташламаларни камайтириш, углерод мувозанатини тартибга солиш ва «яшил» ташаббусларни рағбатлантиришга қаратилган.
Қонунга кўра, давлат томонидан иссиқхона газлари чиқарилишига лимит белгиланади. Компаниялар томонидан квоталар олинади ёки сотилади. Мақсад иқтисодий тарзда СО₂ чиқарилишини камайтиришдир. Бунда Ўзбекистон миллий иқлим сиёсатининг қуйидаги асосий тамойиллари белгилаб қўйилган:
– ташламалар даражасини камайтириб, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш;
– қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга устуворлик бериш;
– Ўзбекистоннинг иссиқхона газларини камайтириш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш;
– ташламалар бўйича ҳисоботларнинг мажбурийлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
– ташламаларни камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш;
– иқлим чораларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга илмий ва тизимли ёндашиш.
Қонун жисмоний ва юридик шахсларга ташламаларни камайтириш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини беради. Ушбу лойиҳалар орқали эришилган ташламаларни камайтириш натижалари давлат томонидан тан олинади ва миллий углерод бирликлари реестрига киритилади.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда углерод нейтраллигига эришиш бўйича кенг миқёсдаги ислоҳотларни қатъий олиб борган ҳолда, 2030 йилгача ҳавога иссиқхона газлари чиқарилишини 35 фоизга камайтириш, «яшил» энергетика улушини 56 фоизгача ошириш мақсад қилиб олинган.
Қонуннинг қабул қилиниши Париж битимига асосан иссиқхона газлари чиқарилишини қисқартириш бўйича олинган мажбуриятлар Ўзбекистон томонидан бажарилишини таъминлашга замин яратади. Иқлим ўзгариши бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш, атроф-муҳит ва экологияни яхшилаш ҳамда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун зарур шароит яратишга хизмат қилади. Қолаверса, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан иқлим ўзгариши ва иссиқхона газларини қисқартириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик лойиҳаларини самарали амалга ошириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.
Бахтиёр ПЎЛАТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎЭП фракцияси аъзоси
Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади
🕔10:27, 10.09.2026
✔19
Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.
Батафсил
«Green University»да инновацион лаборатория
🕔10:19, 10.09.2026
✔24
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.
Батафсил
Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин
🕔10:17, 10.09.2026
✔21
Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.
Батафсил