Давр нафаси      Бош саҳифа

Парламент сўровига вазир қандай жавоб берди?

Ўзбекистон Экологик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари кўпчиликни ташвишлантириб келаётган чиқиндилар масаласи юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига парламент сўрови юборишган эди.

Парламент сўровига вазир қандай  жавоб  берди?

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ташаб­буси билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдуҳакимовга жўнатилган парламент сўровида чиқинди полигонларини мақбуллаштириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳамда утилизация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш сўралган эди.

Парламент сўровига йўлланган жавобда келтирилишича, мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш бўйича самарали тизимни яратиш мақсадида қабул қилинган «2019 – 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси»га мувофиқ, 2019 – 2024 йилларда жами 48 та маиший чиқинди полигони рекультивация қилиниб, ёпилган.

Парламент сўровига келган жавобда қайд этилганидек, жорий йилда 18 та қаттиқ маиший чиқинди полигонини рекультивация қилиш ва тупроқ билан ёпиш кўзда тутилган. 2025 – 2027 йилларда кунига 14 минг тонна чиқиндини қайта ишлаш қувватига эга заводларни ишга тушириш режалаштирилган.

Шу билан бирга, муҳокамалар чоғида депутатлар томонидан юқоридаги Стратегияда белгиланган айрим вазифаларнинг ижросини таъминлашда муддатидан кечикиш ҳолатлари мавжудлигига эътироз билдирилди. Вазирлик бу борадаги ишларини янада жадаллаштириши зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Мажлисда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг саломатлигини асраш, ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш масалалари депутатлар корпусининг доимий эътиборида эканлиги алоҳида қайд этилди. Ўз навбатида, кун тартибидаги ушбу долзарб масала юзасидан келгусида ҳам таъсирчан парламент назорати олиб борилиши маълум қилинди.

Парламент сўровига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг жавоби юзасидан Қонунчилик палатасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Одатда чиқинди полигонлари, чиқинди тўпланган жойлар ҳақида фақат масъул идоралар ёки экологлар қайғуриши керак деб ўйлаймиз. Лекин аслида бу муаммо ҳар биримизнинг ҳаётимизга, соғлиғимизга, фарзандларимизнинг келажагига боғлиқ. Агар ҳаво ифлос бўлса, бола соғлом улғаядими? Агар тупроқ ва сув чиқиндидан зарар кўрса, биз ейдиган мева-сабзавот қанчалик хавфсиз?..

Шунинг учун ҳам бу соҳада албатта жамоатчилик назорати ҳам муҳим роль ўйнайди. Умид қиламизки, парламент сўровида санаб ўтилган муаммолар тез орада ўз ечимини топади.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔116

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар