Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Оролбўйи миллий табиат боғи ҳудудида ҳар йили ҳайвонот ва қушлар дунёсининг кўпайиб бораётгани қувонарли ҳолат бўлиб, бу аввало, тизимли ва интизомли муҳофаза чоралари самарасидир.
Боғ ҳудудида фаолият юритаётган инспекторлар ва илмий ходимларнинг мунтазам патруль назорати, мониторинг ишлари ва профилактик чора-тадбирлари ёввойи ҳайвонларнинг осойишта яшашини таъминламоқда.
Айниқса, қиш мавсумида ёввойи ҳайвон ва қушлар учун қулай шароит яратиш мақсадида турли биотехник тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунга озуқа станциялари ўрнатиш, сунъий уя ва паноҳ бўладиган жойлар барпо этиш, сув манбаларини тозалаш ва қўшимча озиқлантириш ишларини мисол келтириш мумкин. Ушбу саъй-ҳаракатлар ёввойи фауна вакилларининг қаттиқ қишдан талафотсиз ўтишини таъминлаб, уларнинг табиий кўпайишига замин яратмоқда.
Мазкур чора-тадбирлар натижасида ҳозирги кунда Оролбўйи миллий табиат боғида учрайдиган қушлар сони 116 турни, сут эмизувчилар 17 турни, судралиб юрувчилар эса 15 турни ташкил этмоқда.
Бу боғ ҳудудининг экологик аҳамияти ортиб, биохилма-хиллик тикланаётганини яққол кўрсатиб турибди.
Оролбўйи миллий табиат боғи табиий бойликларимизни асраб-авайлаш, ноёб ва йўқолиб бораётган турларни сақлаб қолиш борасида муҳим майдонлардан бири бўлиб, бу каби ижобий натижалар боғ ходимлари ва мутасадди ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳамда замонавий ёндашувларнинг маҳсули ҳисобланади.
Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади
🕔10:27, 10.09.2026
✔19
Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.
Батафсил
«Green University»да инновацион лаборатория
🕔10:19, 10.09.2026
✔24
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.
Батафсил
Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин
🕔10:17, 10.09.2026
✔21
Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.
Батафсил