Давр нафаси      Бош саҳифа

Халқ турмуши, ижтимоий адолат ва экологик хавфсизлик –  парламент муҳокамалари марказида

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Янги сиёсий ва ижтимоий воқеликда, халқ фаровонлиги ва мамлакат келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бир қатор қонун лойиҳалари депутатлар муҳокамасидан ўтди.

Халқ турмуши,  ижтимоий адолат ва экологик  хавфсизлик –   парламент муҳокамалари  марказида

Ўзбекистон Экологик партияси депутатлари мажлис аввалида ўтган фракция йиғилишида кун тартибида турган масалаларни атрофлича муҳокама этишди. Аввало, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан қонун лойиҳалари чуқур таҳлил қилинди, янги қонунлар мамлакатда соғлом жамият барпо этишга хизмат қилишига оид фракциянинг муҳим таклифлар пакетини шакллантиришди.

 

Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги – стратегик масала

Қуйи палата депутатлари «Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини атрофлича кўриб чиқишди. Мазкур қонун лойиҳаси билан озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, принциплари, давлат органларининг ушбу соҳасидаги ваколатлари аниқ белгилаб берилмоқда. Бу янги қонун аҳоли саломатлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этишни мақсад қилади. Рақобат шароитида бозорни арзон, бироқ сифати шубҳали маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, айниқса болалар саломатлигини ҳимоя қилиш – бугунги куннинг кечиктириб бўлмайдиган вазифаси.

Экологик партия фракцияси вакиллари таъкидлаганидек, бу қонун нафақат назорат функциясини кучайтиради, балки ишлаб чиқарувчилар учун аниқ стандарт ва мажбуриятлар белгилайди. Шу орқали ички бозорда сифатли, хавфсиз ва органик маҳсулотлар улушини ошириш кутилмоқда.

 

Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги шарт

Депутатлар кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқдилар. Юқори ижтимоий адолат мезонларига асосланган ушбу қонун лойиҳаси орқали ҳар бир фуқаро, айниқса кам таъминланганлар, ҳуқуқий ҳимоядан самарали фойдаланиш имконига эга бўлади. Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, давлат кафолатидаги ҳуқуқий ёрдамни оддий халқ учун яқин ва тушунарли қилиш – бу ижтимоий давлат қуриш йўлидаги навбатдаги қадам.

 

Болалар олдидаги масъулият

Болалар – энг нозик, энг қимматли ижтимоий гуруҳ. Уларни ҳимоя қилиш бутун жамият масъулияти. Мажлисда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини яхшилашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Лойиҳа билан қуйидагилар белгиланмоқда:

– етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болаларни аниқлаш, рўйхатга олиш ва уларни муносиб тарзда жойлаштириш ваколати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига юклатилмоқда;

– болага тарбия, таълим ва тиббий хизмат кўрсатиш бўйича масъул шахс ўз вазифасини бажармаса – маъмурий жавобгарлик юкланади;

– васий ёки ҳомий тайинлаш ваколати ҳокимдан «Инсон» маркази директорларига ўтади;

– нотариуслар эса фарзандликка олиш, васийлик, ҳомийликка доир мурожаатлар ҳақида «Инсон» марказларига маълумот бериб боришлари шарт бўлади.

Бу ўзгаришлар болалар тақдири юзасидан қарорлар тасодифий ёки шахсий эмас, тартибга солинган, очиқ ва масъулиятли асосда қабул қилинишига хизмат қилади.

 

Шаҳарларнинг янги нафаси

«Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Хўш, «реновация» деганда нимани тушунасиз? Уйларни бузишми? Йўқ қилишми? Кўпчиликда турлича тушунча бор. Аслида эса...

Реновация – эски, хавфли, яшаш учун яроқсиз уйлар ўрнига, замонавий ва хавфсиз турмуш шароити яратиш демак. Бу нафақат биноларни, балки бутун ҳудудларни янгилаш, қулай ва тоза муҳит яратиш, фуқаролар ҳаётини яхшилаш дегани.

«Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида»ги қонун лойиҳасига кўра, шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ ҳудудлар меъморий, ижтимоий, иқтисодий ва экологик жиҳатдан яхшиланади. Эскирган, яшаш учун ноқулай ва авария ҳолатига келиб қолган бинолар ўрнига янги, замонавий, энергия самарадор иншоотлар барпо этилиши кўзда тутилмоқда.

Муҳокама жараёнида Экологик партия депутати Ноиба Иноятова қурилиш вазирига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

«Бугунги кунда ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесиш бўйича мораторий эълон қилинган. Айнан ушбу қонун лойиҳаси билан ҳудудларнинг кенга­йиши ўз навбатида ўша ҳудудда жойлашган дарахт ва бута кўчатларининг кесилишини тақозо қилиши мумкин. Айнан ушбу қонун лойиҳаси билан назарда тутилган реновация ҳудудларидаги дарахтларнинг кесилмаслиги ёки ўша яшил ҳудудларни барпо этиш қанчалик аниқ белгиланган? Бу жараён қандай назоратга олинади?»

Қурилиш вазири ушбу саволга қуйи­­дагича жавоб берди:

«Биз бу қонунни ёзганда яшилликни сақлашга алоҳида эътибор қаратганмиз. Реновациянинг асосий тамойилларидан бири – бу экология ва табиатга зарар етказмаслик. Бундан ташқари қонуннинг бир қатор моддаларида, масалан 7-моддасида реновация ҳудудларининг камида 25 фоизи яшил ҳудудлардан иборат бўлиши белгилаб қўйилган. Бу жуда муҳим кафолат ҳисобланади. Реновация лойиҳасига асосан шаҳарсозлик реновация­си амалга оширилади ва яшил ҳудудларни ташкил қилиш реновациянинг асосий мақсади ҳисобланади».

Қонун лойиҳасида муҳими – фуқароларнинг ҳуқуқлари қатъий кафолатланган. Яъни, ҳеч ким реновацияда иштирок этишга мажбурланмайди, фақатгина барча ҳуқуқ эгалари билан нотариал тартибда келишув битими имзолангандан кейингина лойиҳа амалга оширилиши мумкин. Суд қарори ва қонуний асосларсиз бирон бир шахс ўз уй-жойидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.

Мажлисда бошқа масалаларда ҳам қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди. Депутатлар томонидан берилган таклиф ва мулоҳазалар қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга тайёргарлик жараёнида инобатга олиниши таъкидланди.

 

Расмий манбалар материаллари

асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔63

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔192

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Экопартия –  таълим,  илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

🕔15:58, 09.07.2026 ✔183

Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар