Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким

Энди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради

Кучли  Кенгаш,    ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясида эндиликда маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимини якка бир шахс эгалламаслигининг белгилангани муҳим аҳамиятга эга. У, бир томондан, вакиллик ҳокимияти ва ижро этувчи ҳокимият органлари мустақил тизимининг конституциявий асосларини мустаҳкамлаб, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янги босқичга олиб чиқади. Иккинчи томондан, маҳаллий миқёсдаги сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий-маърифий соҳалардаги долзарб масалаларнинг жойларда тўлақонли ҳал этилиши учун муҳим замин яратади.

Ушбу конституциявий норма талаб­ларини амалга ошириш ва жойлардаги аҳолининг манфаатларини таъминлашда маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон билан Ўзбекистонда Рес­публикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси ҳамда 2030 йилга қадар ушбу концепцияни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур Фармон маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш йўлида ўзига хос тарихий аҳамият касб этади. Давлат раҳбарининг бевосита маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга оид махсус Фармони илк марта соҳага доир илмий-­амалий ёндашув асосида узоқ муддатга мўлжалланган концептуал ҳужжат сифатида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштириб, ушбу тузилманинг сайловчилар, аҳолининг кенг қатламлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳокимлик органлари ўртасидаги ўзига хос «кўприк» сифатидаги вазифасининг янада ривожланишига хизмат қилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштиришнинг мақсади Фармонда белгиланганидек, «Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойилини рўёбга чиқариш орқали том маънода вилоят, туман ва шаҳарларда аҳолининг манфаатларини таъминлаш ҳамда жойларда масалаларни тўлиқ ва самарали ҳал этадиган давлат органлари тизимини шакллантириш ҳисобланади.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан илгари маҳаллий ижро этувчи давлат органлари ихтиёрида бўлган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш, дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини ва мазкур хизматларни кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ҳамда меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш, йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериш каби баъзи ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилади.

Бу эса Кенгашлар ҳуқуқий мақомининг такомиллашиб, муҳим масалалар юзасидан мустақил қарорлар қабул қилиш имкониятларини оширади ва ижро органларининг мутлақ ваколатида бўлган ижтимоий-иқтисодий аҳамиятдаги ваколатларнинг бевосита вакиллик органларига ўтказилиши каби муҳим жараёнларни кафолатлайди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур концепция доирасида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган муҳим ташкилий-ҳуқуқий масалаларни жорий қилиш белгиланган бўлиб, у, ўз навбатида, ижро этувчи органлар фаолияти юзасидан Кенгаш назорати ва бошқа функцияларни кучайтиришга хизмат қилади.

Концепцияда маҳаллий Кенгашлар фаолиятида бир қанча таклифларни амалга ошириш белгиланган.

Хусусан, вилоят, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлигига номзодларни тегишли маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларида дастлабки тарзда муҳокама қилиш ва Кенгаш сессияларида номзодлар томонидан ўз йўналишлари бўйича ҳудудни ривожлантириш дастурларини тақдим этиш тартибини жорий қилиш ва маҳаллий Кенгашларда депутатлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг айрим муҳим ижтимоий масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш бўйича «Кенгаш соати» институтини жорий қилиш.

Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларини маҳаллий бюджет параметрларида алоҳида кўрсатиш орқали меҳнатга ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш шартларини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият даражасидан паст бўлмаган ҳолда белгилаш. Ушбу ўзгариш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тегишли ҳудуддаги маҳаллий бюджет параметрларида Кенгашлар фаолияти билан боғлиқ молиявий ресурсларнинг аниқ белгиланишини таъминлайди ва уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, маҳаллий Кенгашларнинг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияларига Кенгаш қарори билан лавозимга тасдиқланадиган, тайинланадиган, лавозимга тайинланишида Кенгаш розилиги олинадиган мансабдор шахслар томонидан одоб-ахлоқ нормаларини бузганлик бўйича ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқини бериш. Бундай ҳуқуқнинг берилиши нафақат доимий комиссияларнинг ваколатлари кенгайишига, балки ижро этувчи органлар мансабдор шахсларининг вакиллик органлари олдидаги масъулиятининг ошишига ҳам хизмат қилади.

Маҳаллий Ке­нгаш қарорларини қабул қилиш жараёнларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида фуқароларга сессия ишини бевосита кузатиш имкониятини яратиш.

Ушбу янгилик кенг жамоатчилик ва ОАВга маҳаллий Кенгашлар сессияларини «e-kengash» платформасининг маҳаллий Кенгашлар саҳифалари орқали онлайн трансляция қилиш амалиётини тизимли йўлга қўйиш имконини беради. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида очиқлик ва сайловчиларнинг Кенгаш сессияларини реал вақт режимида кузатишини таъминлайди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, концепциянинг аҳамияти шундаки, биринчидан, маҳаллий вакиллик органларнинг фаолиятини илмий-амалий жиҳатдан асосланган узоқ муддатли стратегия асосида янада такомиллаштиради. Иккинчидан, жойларда фуқаролар ва аҳолининг кенг қатламлари учун муҳим бўлган долзарб ижтимоий-иқтисодий аҳамиятдаги масалаларни ҳал этишда Кенгаш назоратининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Учинчидан, «Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойилини рўёбга чиқариш механизмларини кафолатлайди.

 

Шуҳрат ФАЙЗИЕВ,

ТДЮУ профессори,
 юридик  фанлар доктори,

ЎЭПдан халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар