Давр нафаси      Бош саҳифа

«Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили: Табиат билан уйғун яшашга ўтишнинг ҳаётий зарурати

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясидан дадил бораётган мамлакатимиз ҳаётида 2025 йил ҳам аллақачон ўзининг залварли натижали изларини қолдирмоқда. Айниқса Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсадлари амалга ошиши учун алоҳида аҳамият касб этмоқда бу йил.

«Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили:  Табиат билан уйғун яшашга ўтишнинг  ҳаётий  зарурати

Чунки мамлакат Президенти ташаббуси билан «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили» деб эълон қилинган 2025 йилнинг ортда қолган яримида эришилган натижаларнинг ўзи буни яққол тасдиқлайди. Бинобарин, бугун глобал иқлим ўзгариши, сув ва ер ресурсларининг қисқариши, атроф-муҳитга инсон таъсирининг ортиши шундай қарор қабул қилишни ҳаётий заруратга айлантирди. Бу йўналишдаги ишлар фақат табиатни асраш эмас, балки иқтисодиётни экологик асосда ривожлантириш, келажак авлод учун соғлом муҳит яратиш демакдир.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2025 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров депутатлар олдида бу ҳақида ахборот берди.

Давлат дастури барқарор иқтисодий ўсиш, аҳоли турмушини яхшилаш, сув ва табиий ресурсларни тежаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ҳамда хавфсиз, тинчликсевар давлат сиёсатини давом эттиришни кўзда тутади. Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар биргаликда фармон ва дастур ижросини тизимли амалга оширди, қонунчилик базаси мустаҳкамланди.

Мажлисда таъкидланганидек, мамлакатимиз барқарор иқтисодий ўсиш йўлида аниқ натижаларга эришяпти. Хусусан, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 7,2 фоизга ошган. Ялпи ички маҳсулот таркибида бозор хизматлари 8,2 фоизга, саноат ишлаб чиқариш 6,6 фоизга, қурилиш ишлари 10,7 фоизга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 4 фоизга ошди.

Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили мамлакатимизнинг барқарор ривож­ланиши, юзага келган экологик муаммоларни ҳал қилиш орқали иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган бир неча муҳим омилга асослангани билан алоҳида аҳамият касб этмоқда. Атроф-муҳит масаласини асосий кун тартибига олиб чиқиш давлатимизга айни масалаларни бартараф қилиш имконини берди, жамоатчиликда эса табиатга ­эътиборни кучайтирди. «Яшил иқтисодиёт» – ресурслардан самарали фойдаланиш, энергия манбаларини янгилаш, чиқиндиларни камайтириш ва табиий ресурсларни сақлаб қолиш асосига қурилган иқтисодий модел ҳисобланади.

Ўзбекистон Экологик партияси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан берилган таклифлар ҳам давлат дастуридан ўрин олгани ва изчиллик билан амалга оширилаётгани айниқса қувонарлидир. Бу Экологик партия дастурий мақсадлари жамият ҳаётида акс этаётганининг яна бир тасдиғидир.

Давлат дастурида белгиланган устувор йўналишлар ва мақсадлар доирасида барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш, сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, «Хавфсиз ва тинчликсевар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилган.

Мажлисда қайд этилганидек, ҳисобот даврида жами 21 млрд долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, бу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробар ўсган. Қиймати 2,5 млрд долларлик 30 та лойиҳаларни ишга тушириш орқали 3 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган, 66 та туманга 50 млн доллардан кўп сармоя киритилган.

Давлат бюджети даромадлари 144,2 трлн сўмга етиб, 27,8 фоизга кўпайган. Давлат бюджетининг харажатлари ҳисобот даврида 173,3 трлн сўмни ташкил этиб, 13,1 фоизга ўсган. Шундан, ижтимоий соҳаларга йўналтирилган маблағ 86,2 трлн сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,4 фоизга кўп. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 14,7 трлн сўм субсидиялар ажратилган.

Давлат дастурининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш борасида белгиланган устувор йўналишлари доирасида муайян ишлар амалга оширилган. Жумладан, болаларни мактабгача таълим билан қамров даражаси 77 фоизга, мактабга тайёрлов тизимида қамров 96 фоизга етказилган.

Ҳисобот даврида «Ёшлар дафтари» орқали ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 121,8 млрд сўм маблағ ажратилган. Жумладан, 4 377 нафар ёшлар илм-фан, замонавий касбларга ўқитилган, 934 нафарининг бандлиги таъминланган. Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ишсизликни камайтириш мақсадида «Ёшлар бандлик дастурлари» тасдиқланган.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш йўналишида 156 290 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитилган, 1 771 нафарининг уй-жойини яхшилаш чоралари кўрилган, 99 нафари уй-жой билан таъминланган.

Мажлисда таъкидланганидек, аҳолини тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида 40 ёшдан ошган 8,2 млн нафар аҳоли ҳамда 3 миллиондан ортиқ болалар оммавий скрининг текширувларидан ўтказилган.

«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида энг оғир аҳволдаги 1 024 та маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, туман ва шаҳарларда «Драйвер» лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда комплекс ривожлантириш харажатларига 3,2 трлн сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган.

Экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйича 55 та боғ барпо этилди. 130 минг гектар майдонда ўрмон барпо қилиш ва қайта тиклаш тадбирлари амалга оширилган.

Ҳозирда Ўзбекистон сув танқислиги билан жиддий тўқнашаётгани ҳеч кимга сир эмас. Иқлим ўзгариши, эски тармоқлар ва қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланилмаётгани бу муаммони янада кескинлаштирмоқда. Ҳукумат ва халқаро ҳамкорлар томонидан сувни тежаш, тизимларни модернизация қилиш ва мониторинг воситаларини жорий этишга қаратилган чораларни кўриш эса давр талаби бўлиб қолмоқда.

Шунинг учун ҳам мажлисда дастлаб 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг устувор йўналишларида қатор чора-тадбирлар амалга оширилгани тўғрисида ҳисобот берилиб, бу муаммога жиддий эътибор қаратилди. Жумладан, ирригация тизими ва сув тежовчи технологияларни ривожлантириш, соҳа бошқарувига хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш йўналишида, белгиланган режа кўрсаткичларига асосан жами олти объект автоматлаштирилган бошқарув тизимига ўтказилгани айтиб ўтилди.

– Бу йил амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва кўрсаткичлар бизнинг партиямиз сайловолди дастурида белгиланган устувор йўналишлар билан тўла ҳамоҳангдир, – деди Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлонбек Абдуллаев. – Биз атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, «яшил» иқтисодиётга ўтиш орқали иқтисодий барқарорликка эришишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Ҳисоботдаги натижалар шу йўналишда амалий қадамлар қўйилаётганини тасдиқлайди. Бу жараёнда фракциямиз давлат органлари ва жамоатчилик билан ҳамкорликда назорат ва ташаббусларини янада кучайтиради.

Олий Мажлис йиғилишида, шунингдек, энг оғриқли экологик муаммо – Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштириш, Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган экологик хавфларнинг салбий таъсирини юмшатиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди. «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти томонидан жойларда лойиҳа-қидирув ишлари, 115 минг гектар Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида, 15 минг гектар Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида, 60 минг гектар Навоий вилояти Томди, Учқудуқ, Конимех туманларида, 58 минг гектар Бухоро вилояти Олот, Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку, Шофиркон, Ғиждувон, Қоровулбозор туманларида «яшил қоплама»ларни барпо этиш учун ер майдонлари танлаб олиниб, хариталар ишлаб чиқилган ва амалий ишлар аллақачон бошлаб юборилган. Mазкур тадбирларни амалга ошириш учун Давлат бюджетидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан 21,8 млрд сўм, маҳаллий бюджетдан 10,9 млрд сўм ва Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 10,9 млрд сўм маблағлар ажратилгани қайд этилди.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган жониворлар популяциясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 270 бош, Навоий вилоятида жами 1 616 бош ҳамда Бухоро вилоятида 540 бош йўрға тувалоқ табиат бағрига қўйиб юборилди. Ҳудудларда хатлов ишларини мувофиқлаштирувчи идоралараро республика ишчи гуруҳи томонидан жами 337 260 туп дарахт паспортлаштирилиб, уларнинг паспорт маълумотлари «Яшил макон» электрон платформасига киритилди.

Биологик хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлаш ҳамда атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича кескин чоралар кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Биологик хавфсизлик тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилгани айтилди.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш сари амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасидир.

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳам давлат дастури ижросига ижобий баҳо берди ва ҳисоботни маъқуллади. Йил якунигача режалаштирилган вазифаларнинг тўлиқ амалга оширилишида партия ва унинг фракцияси фаол иштирок этиш баробарида, таъсирчан депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириши алоҳида таъкидланди.

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:

– Давлат дастури ижроси бўйича берилган маълумотлар мамлакатимиз «яшил иқтисодиёт» йўлида дадил бораётганининг амалий ифодаси бўлди.

Биринчи ярим йилликда турли йўналишлар хусусан, экология бўйича белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан сезиларли натижаларга эришилгани қувонарлидир. «Менинг боғим» лойиҳаси орқали 625 та лойиҳа таклиф этилган бўлиб, «Очиқ бюджет» портали орқали ўтказилган овоз бериш якунларига кўра, 43,5 млрд сўмлик 174 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Бу – жамоатчилик ва давлат ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишларнинг ёрқин намунасидир.

Фракциямиз Давлат дастуридаги ҳар бир белгиланган вазифани муҳим ва долзарб, деб ҳисоблайди. Чунки экологик барқарорлик – давлат ва жамият тараққиётининг асоси, аҳоли фаровонлигининг гаровидир.

Давлат дастурини рўёбга чиқаришда партиямиз ва фракциямиз фаол иштирок этиш билан бир қаторда бу борада таъсирчан депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга оширади.




Ўхшаш мақолалар

Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

🕔09:08, 08.09.2025 ✔14

Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

Батафсил
Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

🕔09:07, 08.09.2025 ✔13

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

🕔17:43, 29.08.2025 ✔39

Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

    ✔ 14    🕔 09:08, 08.09.2025
  • Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

    Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

    Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 13    🕔 09:07, 08.09.2025
  • «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

    «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

    Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

    ✔ 39    🕔 17:43, 29.08.2025
  • Парламент қонунларнинг  қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Парламент қонунларнинг қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қуйи палата минбарида мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун муҳим бўлган бир қатор масалалар кўтарилди.

    ✔ 59    🕔 09:19, 25.08.2025
  • Самарали парламент назорати ва халқ  билан очиқ  мулоқот

    Самарали парламент назорати ва халқ билан очиқ мулоқот

    Она табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлаш барчамизнинг асосий бурчимиз. Экологик муҳит бузилса, нафақат инсонга, балки ер, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига зарар етиб ифлосланади, зарарланади.

    ✔ 60    🕔 09:19, 25.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар