Давр нафаси      Бош саҳифа

Давлат бюджети: барқарор ва яшил ривожланишга эътибор кучаймоқда

Янги Ўзбекистоннинг изчил ислоҳотлари ва очиқлик сиёсати самараси ўлароқ, мамлакат иқтисодиёти ўз барқарорлигини янада мустаҳкамламоқда. Бугунги кунда давлат бошқаруви органлари ва парламент ўртасидаги шаффофлик ва очиқлик тамойиллари мустаҳкамланмоқда.

Давлат бюджети:  барқарор ва яшил  ривожланишга  эътибор кучаймоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилинган Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот бу ижобий ўзгариш­ларнинг ёрқин кўриниши бўлди.

Депутатлар ҳузурида Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров тақдим этди.

Мазкур ҳисобот ялпи мажлисга қадар Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида ҳам кўриб чиқилиб, қизғин муҳокамалар ва савол-жавоблар ўтказилди. Бу ижро ҳокимияти ва парламент назорати институтларининг самарали ишлаётганидан далолат беради.

Давлат бюджети ижроси муҳокамасида Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик, идоралар раҳбарлари қатнашди.

Жаҳон иқтисодиётидаги ўзгарувчанлик ва юқори ноаниқлик шароитида, ҳудудларда аҳоли бандлиги ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича чоралар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 7,2 фоиз, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш – 6,6, бозор хизматлари 13,3, қурилиш ишлари 10,7 ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 4 фоизга ошган. Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 273,4 трлн сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 5,5 фоизга ўсгани мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш жараёнлари давом этаётганини кўрсатмоқда. Бу эса, ўз навбатида, аҳолининг реал даромадлари 9,5 фоизга ошиб, аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда.

Мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик сиёсати натижасида ҳамкор давлатлар билан иқтисодий алоқалар янада мустаҳкамланмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат ташқи савдо айланмаси 37 млрд долларни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 16,1 фоиз ошган.

Ҳисобот даврида Давлат бюджети даромадлари 103,4 фоизга бажарилгани ҳамда харажатлар бўйича режа кўрсаткичлари 96,8 фоизни ташкил қилгани бюджет барқарорлиги таъминланганидан далолат бермоқда.

Мажлисда депутатлар Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш ҳамда бюджет барқарорлиги таъминланганини ижобий баҳолаб, эришилган натижалар Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, ҳамкор давлатлар раҳбарлари, рейтинг ташкилотлари ҳамда йирик инвесторлар томонидан кенг эътироф қилинаётганини қайд этишди.

Таъкидланганидек, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат бюджети даромадлари 144,2 трлн сўмни ташкил қилиб, 2024 йилнинг мос давридагига нисбатан 19,2 фоизга ошган ва деярли барча солиқ турлари бўйича белгиланган режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилган.

Давлат бюджетининг харажатлари эса ҳисобот даврида 173,3 трлн сўм бўлгани ҳолда 2024 йилнинг мос давридагига нисбатан 16 фоизга ўсган. Бунда ижтимоий барқарорликни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда фуқаролар учун муносиб шароитлар яратиш давлат молиявий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида сақланиб қолаётгани депутатлар томонидан алоҳида эътироф этилди. Буни соҳага ажратилаётган маблағлар ҳажмининг йилдан-йилга ошиб бораётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ижтимоий харажатлар учун Давлат бюджетидан 86,2 трлн сўм ёки 2024 йилнинг мос давридагига нисбатан 12,1 трлн сўм кўп маблағ йўналтирилган. Бу эса жами харажатларнинг 49,8 фоизини ташкил этади.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида қўшилган қиймат солиғидан манфий фарқни қоплаш учун солиқ тўловчиларга 12,1 трлн сўм миқдорида қўшилган қиймат солиғи суммалари қайтарилган. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини «соя»дан чиқариш ҳамда легаллаштириш чоралари кўрилгани натижасида ҳисобот даври якунида қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сони 230,4 мингтага етган, бу 2024 йилнинг мос давридагига нисбатан 7,7 мингтага ёки 3,4 фоизга ошган.

Муҳокамада депутатлар томонидан «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида «оғир» тоифага киритилган 205 та маҳаллада умумий қиймати 326 млрд сўмлик 247 та лойиҳа ғолиб бўлганлиги натижасида 114 та ички йўлларни таъмирлаш, 73 та мактаб ҳамда 24 та тиббиёт ташкилотини таъмирлаш ва жиҳозлаш каби лойиҳаларга маблағлар йўналтирилгани ижобий баҳоланди.

Депутатлар эришилган натижалар билан бир қаторда, айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилганига ҳам танқидий баҳо берган ҳолда ўз муносабатларини билдирди. Жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари масъулиятини ошириш ҳамда бюджет ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Президенти дунё мамлакатларини  ўзаро  ҳамжиҳатлик,  очиқ мулоқот  ва яқин шерикликка  чақирди

Ўзбекистон Президенти дунё мамлакатларини ўзаро ҳамжиҳатлик, очиқ мулоқот ва яқин шерикликка чақирди

🕔09:16, 26.09.2025 ✔35

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида ўз ишини бошлаган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлади.

Батафсил
Парламент эшитади,  коррупцияга қарши курашиш қониқарлими?

Парламент эшитади, коррупцияга қарши курашиш қониқарлими?

🕔16:10, 18.09.2025 ✔54

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида жамиятимиз ҳаёти учун муҳим бўлган бир қатор мавзулар муҳокама қилинди.

Батафсил
Давлат бюджети:  барқарор ва яшил  ривожланишга  эътибор кучаймоқда

Давлат бюджети: барқарор ва яшил ривожланишга эътибор кучаймоқда

🕔10:56, 11.09.2025 ✔63

Янги Ўзбекистоннинг изчил ислоҳотлари ва очиқлик сиёсати самараси ўлароқ, мамлакат иқтисодиёти ўз барқарорлигини янада мустаҳкамламоқда. Бугунги кунда давлат бошқаруви органлари ва парламент ўртасидаги шаффофлик ва очиқлик тамойиллари мустаҳкамланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар