Давр нафаси      Бош саҳифа

Парламент эшитади, коррупцияга қарши курашиш қониқарлими?

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида жамиятимиз ҳаёти учун муҳим бўлган бир қатор мавзулар муҳокама қилинди.

Парламент эшитади,  коррупцияга қарши курашиш қониқарлими?

Муҳокамаларида кўтарилган масалалар – коррупцияга қарши курашиш, болалар хавфсизлигини таъминлаш ва ёшларнинг бандлиги каби йўналишлар нафақат долзарблиги, балки амалиёт билан узвий боғлиқлиги билан ҳам депутатларнинг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлди. Аввало, Ўзбекистон Экологик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилишида обдан ўрганилиб, пухта таҳлил қилинди. Экопартия депутатлари ўз сайлов округларидаги мулоқотлар ва назорат-таҳлил тадбирлари давомида жойлардаги ҳақиқий ҳолат билан танишиб, муаммолар ва таклифларни ҳам билдириб ўтди.

Парламент қуйи палатасининг мажлисида мамлакат ҳаётидаги энг муҳим масалалардан бири – коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Миллий маъруза эшитилди. Миллий маърузани депутатлар эътиборига Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурхонов тақдим этди.

Коррупцияга қарши қонун қабул қилиниши, давлат хизматларини рақамлаштириш, «E-learning» платформаси ва hrm.argos.uz тизимининг жорий қилиниши, очиқлик ва шаффофликка қаратилган чоралар сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашишга қаратилган муҳим ислоҳотлар саналади. Фақат 2024 йилнинг ўзида 10 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниб, улар орасида «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

Шу билан бирга, Агентлик ўтган йилнинг ўзида 111 та давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлади, 75 та харид бекор қилинди. Бу рақамлар назоратнинг борлигини кўрсатса-да, депутатлар ҳали ҳам давлат харидларида коррупциявий ҳолатлар кўплиги ҳақида эътироз билдиришди. Бунга жавобан, А.Бурхонов сунъий интеллект технологиялари асосида харид жараёнларини назорат қилиш ишлари бош­ланганини таъкидлади. Шу билан бирга, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги қонун талаблари тўлиқ бажарилмаётгани, миллий стратегия ишлаб чиқилмагани, давлат активлари ва бюджет маблағларидан фойдаланишда шаффофлик етарли эмаслиги депутатлар томонидан танқид қилинди.

– Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъулларидан экология соҳасидаги коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш борасида ҳам аниқ ва қатъий чора-тадбирлар кўришларини, янги, самарали механизмлар жорий этишларини сўраймиз, – деди Ўзбекистон Экологик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев. – Экологияга оид ҳар қандай коррупциявий ҳолат фақат молия­вий йўқотиш эмас, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга, кенг кўламли лойиҳаларга ва давлат дастурларининг самарали ижросига жиддий тўсиқ ҳисоб­ланади. Ўз навбатида биз, депутатлардан коррупцияга қарши қонунчиликни такомиллаштириш, давлат органлари фаолияти устидан самарали парламент назоратини кучайтириш ва аҳоли орасида ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда янада фаоллик талаб этилади.

Муҳокамалар якунида соҳани такомиллаштириш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқилиб, парламент қарор қабул қилди.

Мажлисда яна бир муҳим масала – болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилаётган ўзгаришлар орқали болаларни жинсий зўравонликдан ҳимоя қилишга оид нормалар кучайтирилмоқда, болалар акс этган порнографик маҳсулотни сақлаш учун жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексида вояга етмаган гувоҳларни сўроқ қилиш муддатлари аниқ белгилаб қўйилмоқда. Бу ўзгаришлар аввало болалар хавфсизлиги ва ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилади.

Мажлисда ёшлар масаласи ҳам четда қолмади. Ёшлар ишлари агентлигига ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва иш билан таъминлаш масалалари юзасидан парламент сўрови юборилди. Депутатлар ўз сайлов округларида ўтказган учрашувларида қатор муаммоларга дуч келганини маълум қилишди. Хусусан, «Беш ташаббус олимпиадаси»да ёшларнинг қамрови етарли эмаслиги, ғолибларни рағбатлантириш механизми йўқлиги, «Ёшлар бандлиги дастури» имкониятлари тўлиқ етказилмаётгани, «Ёшлар дафтари» маблағлари ўз вақтида тақсимланмаётгани ва «Ёш фермерлар» дастурида ер майдонлари ҳақидаги маълумотлар амалиётда фарқ қилаётгани қайд этилди. Шу асосда юборилган парламент сўровида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш ва иш билан таъминлаш кўрсаткичлари, маҳаллий ҳокимият ҳамда хусусий сектор билан ҳамкорлик масалалари қамраб олинди.

 

Расмий манбалар материаллари

асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Президенти дунё мамлакатларини  ўзаро  ҳамжиҳатлик,  очиқ мулоқот  ва яқин шерикликка  чақирди

Ўзбекистон Президенти дунё мамлакатларини ўзаро ҳамжиҳатлик, очиқ мулоқот ва яқин шерикликка чақирди

🕔09:16, 26.09.2025 ✔36

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида ўз ишини бошлаган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлади.

Батафсил
Парламент эшитади,  коррупцияга қарши курашиш қониқарлими?

Парламент эшитади, коррупцияга қарши курашиш қониқарлими?

🕔16:10, 18.09.2025 ✔55

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида жамиятимиз ҳаёти учун муҳим бўлган бир қатор мавзулар муҳокама қилинди.

Батафсил
Давлат бюджети:  барқарор ва яшил  ривожланишга  эътибор кучаймоқда

Давлат бюджети: барқарор ва яшил ривожланишга эътибор кучаймоқда

🕔10:56, 11.09.2025 ✔63

Янги Ўзбекистоннинг изчил ислоҳотлари ва очиқлик сиёсати самараси ўлароқ, мамлакат иқтисодиёти ўз барқарорлигини янада мустаҳкамламоқда. Бугунги кунда давлат бошқаруви органлари ва парламент ўртасидаги шаффофлик ва очиқлик тамойиллари мустаҳкамланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар