Қорақалпоғистоннинг учта давлат туташган нуқтасини биласизми? Бу жой Устюрт платосидаги Қоплонқир дарасидир. У бир вақтнинг ўзида Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон билан туташган. Қоплонқирнинг шимолий ҳудуди қисман Устюрт платосига киради.
У шимоли-ғарбдан жанубий-шарққа 200 километрдан зиёд масофага чўзилган. Эни жанубий-шарқдан шимолий-ғарбга кенгайиб 35 километргача боради. Энг баланд жойи 305 метр. Қорақум қисмининг Жанубий-Ғарбий ёнбағрида шўрхоклардан иборат Гўкленқуйи (Қорашўр) ботиғи жойлашган.
Қоплонқирнинг ботиқ юзасидан кўтарилган ёнбағри нишаб ва атрофидаги текисликлар билан туташган. Унинг Жанубий қисмида Амударёнинг қадимий ўзани жойлашган. Бу ўзандан сув оқмай қўйганига бир неча юз йиллар бўлган чамамда.
Асосан неоген даври гиллари, мергел, қатламли қумтошлар, гипс ва оҳактошлардан ташкил топган, жанубий ёнбағирларида палеоген даврларига мансуб тоғ жинслари очилиб қолган.
Иқлими кескин континентал, қиши совуқ, ёзи иссиқ, ёғин кам бу ҳудудда бирорта дарахт ёки буталарни учратмайсиз. Гарчи шундай бўлса-да, унда бир-биридан шифобахш ноёб доривор гиёҳларга дуч келасиз.
Бизнинг Қоплонқир дарасининг ўзига хос мўъжизалари бор, албатта. Бу ерда баландлардан қайнаб оқиб турадиган булоқлар ҳам учрайди. Аммо унинг суви анча шўр. Шунга қарамасдан ундан паррандалар, қурт-қумурсқа ва ёввойи ҳайвонлар ўз чанқоғини қондиришади. Уларнинг организми ана шу шўр сувни ичишга мослашиб кетган.
Қоплонқир дараси худди табиатнинг ҳайвонот боғига ўхшаб кетади. Баланд-баланд тепаликлардан сизга қараб турган сайғоқларни, аччиқ янтоқ, исириқ ва явшанларни ковшаётган ёввойи қулонларни ҳамда саҳро женшени дея эътироф қилинган цистанхе – ер сабзини кемираётган юмронқозиқ, тошбақа, типратикан, ёввойи қуёнларни учратиш мумкин.
Аҳоли яшаш масканларидан анча олис масофада – мамлакатимизнинг ғарбий сарҳадларида жойлашган Қоплонқир ана шундай эртаклар оламининг ўзгинаси. Унинг бошқа бирор бир ҳудудларникига ўхшамайдиган ўз фаунаси, феномени мавжуд. Табиатнинг бундай ноёб масканларини кўз қорачиғидай асраб-авайлаш, келажак учун муҳофаза қилиш ишларига ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан доимо қалбимизда ифтихор туйғусини ҳис қиламиз.
Азамат ШИХНАЗАРОВ,
«Жанубий Устюрт» Миллий табиат боғи 1-даражали инспектори
Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади
🕔13:30, 20.07.2026
✔42
Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож
🕔13:23, 20.07.2026
✔40
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлакларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.
Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта
🕔13:19, 20.07.2026
✔36
Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.
Батафсил