Табиат      Бош саҳифа

Аёллар – «яшил» келажак меъморлари, оиладаги экологик маданият асосчилари

Эрта тонгда уйғонган қуёш ўз нурларини Зарафшон дарёси узра сочар экан, Самарқанднинг «Ёшлар маркази»да янги ва муҳим ҳаракатга старт берилди.

Аёллар –  «яшил» келажак  меъморлари,  оиладаги экологик маданият асосчилари

Бу – шунчаки бир анжуман эмас, балки «Экология ва соғлом турмуш тарзи оиладан бошланади» шиори остида юзлаб аёлларнинг юрагида яширинган табиатга бўлган меҳр-муҳаб­батни уйғотган тарихий бир воқелик бўлди. Зотан, она заминга бўлган эҳтиром, сувга бўлган ғамхўрлик ва келажак авлодга мусаффо дунёни қолдириш истаги айнан аёл қалбида табиий равишда уфуриб туради. Аёлларнинг экологик тарбиядаги ўрни, уларнинг бу борадаги тарихий ва замонавий роли, халқаро тажрибалар ва келажакка оид таҳлилий фикрлари Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда яна бир бор янгради.

Тадбир Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан Спорт вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Маданият бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бўлими, «Ҳунарманд» уюшмаси, Самарқанд давлат университети ҳамда Самарқанд давлат ветеринария, чорвачилик медицинаси ва биотехнологиялар университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, аёллар ўртасида экологик маданиятни ошириш, уларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишдаги фаоллигини рағбатлантириш ва «яшил» ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди. Унда мамлакатнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 250 нафардан ортиқ экофаол хотин-қизлар, партия тизими ва маҳаллий ташкилотлар вакиллари, жамоатчилик фаоллари ҳамда талабалар иштирок этди.

 

Аёл – ҳаёт манбаи

Шарқ фалсафасида аёл ҳаёт, баҳор ва унумдорлик рамзи ҳисобланади. Она заминга бўлган эҳтиром ва уни асраб-авайлаш туйғуси асрлар давомида аёлларнинг қалбида яшаб келган. Улар нафақат оиланинг, балки бутун атроф-муҳитнинг соғлом ва мусаффо бўлишига жавобгар ҳисобланади. Қадим-қадимдан сувнинг қадрига етиш, ҳар бир томчини тежаш, экин-тикинларга меҳр бериш, уйни сариштали ва тоза тутиш каби кўникмалар айнан оналар томонидан фарзандларга сингдириб келинган. Бугунги глобал экологик муаммолар фонида бу анъаналарнинг аҳамияти янада ошмоқда.

Форум доирасида Зарафшон дарёси бўйида ўтказилган плоггинг акцияси бу фикрни амалда исботлади. Аёлларнинг юзидаги меҳнатдан сўнг балқиган табассум, фақатгина жисмоний ҳаракат ёки тозаликка эришишдан эмас, балки табиатга бўлган туғма меҳр-муҳаббатнинг ифодаси эди бу. Улар ўз меҳнати билан гўё она заминнинг яраларига малҳам бўлишди. Ниҳол ерга экилганида ундан яшил новда униб, улкан дарахтга айланганидек, аёлнинг оиладаги ҳар бир ҳаракати ҳам бутун жамиятда яшиллик, тозалик ва мусаффолик ҳаракатининг илдиз отишига хизмат қилади.

– Бугунги форум биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга. У нафақат экологик муаммоларни муҳокама қилиш, балки аёлларни бу жараёнга янада фаолроқ жалб этиш учун бир майдон вазифасини бажарди. Биз ушбу форум орқали аёлларнинг экологик онгини юксалтиришга ва уларни «яшил» ташаббусларга ундашга ҳаракат қилдик. Натижада, ҳар бир аёл ўз уйида, маҳалласида кичик ўзгаришлар қилиш орқали катта глобал муаммоларга ўз ҳиссасини қўшишини англайди.

Тадбирлар жуда ҳам жонли ва амалий бўлди. Зарафшон дарёси бўйида ўтказилган плоггинг акцияси бутун иштирокчиларни бирлаштириб, бизни табиат билан яқинлаштирди. Бу шунчаки чиқинди йиғиш эмас, балки бирдамлик ва масъулиятни ҳис қилиш акцияси эди.

Туризм қишлоғи билан танишишимиз эса тарихий қадриятларимизни экология билан боғлаш учун ажойиб имконият бўлди. Қадимги қоғоз ишлаб чиқариш жараёнини кўриб, табиатдан унумли ва оқилона фойдаланиш, шу билан бирга, анъаналарни сақлаб қолиш мумкинлигига яна бир бор амин бўлдик, – дейди халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Шодия Мусурмонова.

 

Экологик маданият – оила пойдевори

Олимларнинг таъкидлашича, боланинг дунёқараши ва атроф-муҳитга муносабати айнан оилада шаклланади. Оналар ўз фарзандларига ҳаётнинг илк сабоқларини берар экан, экологик тарбия ҳам ушбу жараённинг ажралмас қисмига айланиши керак.

Жумладан кундалик тарбия. Чиқиндиларни саралаш, сувни исроф қилмаслик, уйда иссиқлик ва электр энергиясини тежаш каби кўникмалар эрта ёшдан бошлаб бола онгига сингдирилса, келажакда экологик жиҳатдан масъулиятли авлод шаклланади.

Бу жараёнда оталарнинг ўрни ҳам муҳим, лекин оналарнинг кундалик ҳаётдаги доимий назорати ва ўрнак бўлиши бу тарбиянинг мустаҳкам пойдеворини яратади.

Тарихий ва маданий жиҳатлар: ўзбек халқининг қадимий урф-одатларида табиатга эҳтиром жуда юқори даражада бўлган. Нафосат, озодалик ва тозаликка алоҳида эътибор қаратилган. Аёлларнинг ҳовли-жойни саранжом-саришта тутиши, маҳаллаларда ҳашарлар ташкил этиши каби анъаналар бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Форум доирасида Самарқанддаги туризм қишлоғида ўтказилган тадбир, тарихий анъаналарни замонавий ҳаёт билан боғлашнинг ёрқин намунаси бўлди. Қадимий қоғоз ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш атроф-муҳитга зарар етказмайдиган, табиий хом-ашёдан фойдаланишнинг аҳамиятини амалий тарзда кўрсатди.

 

Глобал экологик ҳаракатда аёллар

Япония: Аёллар экологик ҳаракатнинг олдинги сафида туради. Улар чиқиндиларни 10 дан ортиқ турда саралаб, қайта ишлаш тизимининг мукаммал ишлашига ҳисса қўшадилар. Ҳар бир хонадон бекаси қайси чиқиндини қайси куни чиқариш кераклигини аниқ билади ва бунга қатъий риоя қилади. Бу, нафақат давлат сиёсати, балки оилавий тарбия натижасидир.

Германия: бу мамлакатда аёллар нафақат чиқиндиларни саралайди, балки махсус эко-дўконларда фақатгина қайта ишланган ёки экологик тоза маҳсулотларни харид қилади. Бу одат уларда табиатга нисбатан масъулиятли ёндашувни ўз ичига олган истеъмол маданиятини шакллантиради. Улар ортиқча қадоқларсиз маҳсулотлар олади, ўз халталари билан бозорга чиқади ва плас­тикдан воз кечади.

Швеция: швециялик аёллар эса жамиятдаги экологик муаммоларга бефарқ эмас. Улар яшил ҳаракатларда фаол иштирок этади, ҳукуматдан табиатни ҳимоя қилиш бўйича янада қатъий чоралар кўришни талаб қилади. Улар учун экология шахсий ҳаётнинг ажралмас қисмига айланган.

 

Хулоса ва келажакка назар

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Самарқандда ўтказилган Аёллар экофоруми бир марталик тадбир эмас, балки экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган узоқ муддатли лойиҳанинг бошланишидир. Келажакда бу йўналишда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

Маҳаллий лойиҳалар: ҳудудларда доимий равишда аёллар эко-клублари ва жамоатчилик ҳаракатларини ташкил этиш.

Эко-тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш: аёлларнинг қайта ишланган чиқиндилардан маҳсулотлар тайёрлаш ёки органик маҳсулотлар етиштириш каби эко-тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.

Таълим дастурлари: мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда оналар учун экологик тарбияга оид махсус семинарлар ва тренинглар ўтказиш.

Хулоса қилиб айтганда, аёлларнинг экологик фаоллигини ошириш – бу фақатгина тоза атроф-муҳит яратиш эмас, балки соғлом ва масъулиятли жамият қуришга қаратилган муҳим қадам. Зеро, экологик маданият – бу бир кунлик акция эмас, балки авлоддан авлодга ўтадиган тарбия ва ҳаёт тарзидир. Ва бу тарбиянинг дастлабки пойдеворини айнан аёллар яратади.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Куз мавсумида 125 миллион туп  дарахт ва бута кўчатлари экилади

Куз мавсумида 125 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилади

🕔15:50, 03.10.2025 ✔5

Мамлакатимиз раҳбарининг бевосита ташаб­буси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси Ўзбекистоннинг эртанги куни, халқимизнинг соғлом келажаги учун, энг муҳими, ҳаётимизга хавф солиб турган глобал экологик буҳронларга қарши туришда самарали қалқон бўла оладиган ҳаётбахш ҳаракатдир.

Батафсил
Чорвоқда чиқиндиларни  саралаш  йўлга қўйилди

Чорвоқда чиқиндиларни саралаш йўлга қўйилди

🕔15:44, 03.10.2025 ✔9

«Тошкент вилоятининг чекка ва тоғли ҳудудларида пластик чиқиндиларни ташиш ва уларни экологик хавфсиз бошқаришни таъминлаш» лойиҳаси доирасида Чорвоқ сув омбори томоша майдончасида чиқиндиларни йиғиш ва саралаш бўйича махсус станциялар тантанали равишда ишга туширилди.

Батафсил
Аёллар –  «яшил» келажак  меъморлари,  оиладаги экологик маданият асосчилари

Аёллар – «яшил» келажак меъморлари, оиладаги экологик маданият асосчилари

🕔09:12, 26.09.2025 ✔29

Эрта тонгда уйғонган қуёш ўз нурларини Зарафшон дарёси узра сочар экан, Самарқанднинг «Ёшлар маркази»да янги ва муҳим ҳаракатга старт берилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 22-Май  
39 38 37 36 35 34 33
32 31 30 29 28 27 26
25 24 23 22 21 20 19
18 17 16 15 14 13 12
11 10 9 8 7 6 5
4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Куз мавсумида 125 миллион туп  дарахт ва бута кўчатлари экилади

    Куз мавсумида 125 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилади

    Мамлакатимиз раҳбарининг бевосита ташаб­буси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси Ўзбекистоннинг эртанги куни, халқимизнинг соғлом келажаги учун, энг муҳими, ҳаётимизга хавф солиб турган глобал экологик буҳронларга қарши туришда самарали қалқон бўла оладиган ҳаётбахш ҳаракатдир.

    ✔ 5    🕔 15:50, 03.10.2025
  • Чорвоқда чиқиндиларни  саралаш  йўлга қўйилди

    Чорвоқда чиқиндиларни саралаш йўлга қўйилди

    «Тошкент вилоятининг чекка ва тоғли ҳудудларида пластик чиқиндиларни ташиш ва уларни экологик хавфсиз бошқаришни таъминлаш» лойиҳаси доирасида Чорвоқ сув омбори томоша майдончасида чиқиндиларни йиғиш ва саралаш бўйича махсус станциялар тантанали равишда ишга туширилди.

    ✔ 9    🕔 15:44, 03.10.2025
  • Аёллар –  «яшил» келажак  меъморлари,  оиладаги экологик маданият асосчилари

    Аёллар – «яшил» келажак меъморлари, оиладаги экологик маданият асосчилари

    Эрта тонгда уйғонган қуёш ўз нурларини Зарафшон дарёси узра сочар экан, Самарқанднинг «Ёшлар маркази»да янги ва муҳим ҳаракатга старт берилди.

    ✔ 29    🕔 09:12, 26.09.2025
  • Жавобгарлик ва  масъулият  ҳисси экологик маданият орқали шаклланиши керак

    Жавобгарлик ва масъулият ҳисси экологик маданият орқали шаклланиши керак

    Юртимиздаги бетакрор фауна ва флорани сақлаб қолиш, уларни янада кўпайтириш ва оқилона фойдаланиш, тўғри муносабатда бўлиш экологик барқарорликни сақлашда катта аҳамиятга эга. Шу жиҳатдан ҳар бир фуқаро, хусусан, ёшларимиз онгида атроф-муҳит ва ундаги мавжудотларга оқилона муносабатни шакллантириш кечиктириб бўлмайдиган вазифаларимиздан.

    ✔ 30    🕔 09:09, 26.09.2025
  • Яшилликни  тандирда  куйдирмайлик

    Яшилликни тандирда куйдирмайлик

    Бугун бир дона бўлса ҳам дарахт экиб, кўкартириш – табиатни асрашга бўлган катта ҳисса. Оммавий тарзда кўчат экиш, дарахтзорларни кўпайтириш масаласига бежиз давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмаяпти.

    ✔ 29    🕔 09:07, 26.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар