Давр нафаси      Бош саҳифа

Ҳамкорлик барқарорликка хизмат қилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Покистон Ислом Республикасида бўлди. Делегация таркибида бўлган депутатимиз ушбу ташрифнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Ҳамкорлик  барқарорликка хизмат қилади

Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги алоқалар кўплаб йўналишлар қатори парламентаризм соҳасида ҳам ривожланиб бормоқда. Айниқса, икки давлат парламентлари ўртасида тузилган дўстлик гуруҳлари фаолияти фаоллашмоқда.

Қонунчилик палатаси делегациясининг ушбу мамлакатга ташрифи ва ўтказилган учрашувлар, шубҳасиз, парламентлараро мулоқотни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлди.

Хусусан, икки мамлакат дўстлик гуруҳларининг йиғилишида инвестиция муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданий-гуманитар, туризм, транспорт-коммуникация масалалари муҳокама қилинди.

Амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашда парламентларнинг ролини кучайтириш, бу борада парламент делегациялари алмашинувини доимий йўлга қўйиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорлик нафақат икки давлат манфаатларига, балки бутун минтақанинг барқарорлиги, хавфсизлиги ва тараққиётига ҳам хизмат қилади.

Бахтиёр ПЎЛАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔116

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар