Давр нафаси      Бош саҳифа

Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

Ҳокимнинг коррупцияга қарши курашиш режаси борми?

Қуйи палата мажлиси олдидан бўлиб ўтган Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатларнинг қизғин баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳукумат ­аъзолари ва маҳаллий ижро ҳокимияти раҳбарларининг коррупцияга қарши курашишдаги масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш, улар томонидан бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтиришдан иборатдир.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, ҳоким лавозимига номзод тегишли халқ депутатлари Кенгашида номзоди кўриб чиқилаётганда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури билан бир қаторда, ҳудудда коррупциянинг олдини олиш бўйича ҳаракатлар режасини ҳам тақдим этиши лозим бўлади. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар Қонунчилик палатасида номзоди кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда ўз фаолият дастури билан бирга, тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини ҳам тақдим этиши белгиланмоқда.

Фракция аъзоси Дилдора Камалованинг фикрича, коррупцияга қарши курашишда фақат жазо чоралари эмас, балки масъ­ул раҳбарларнинг дастурий ёндашуви ҳам муҳимдир.

Номзодлардан шундай режаларни тақдим этиш талабининг белгиланиши тизимда очиқлик ва жавобгарликни кучайтиради.

Йиғилишда қонун лойиҳасининг қабул қилиниши раҳбар лавозимларга тавсия этилаётган шахсларнинг давлат хизматини очиқлик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида амалга оширишга бўлган масъулиятини янада оширишга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди. Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

 

Шовқин учун жавобгарлик кучайтирилади

Қонунчилик палатасининг мажлисида аҳолини ортиқча шовқин таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган қонун ло­йиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун билан фуқароларнинг тинчлик ва дам олиш ҳуқуқини таъминлаш учун шовқинга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи саккиз соатга узайтирилмоқда – оддий кунларда соат 23:00 дан 07:00 гача, дам олиш ва байрам кунларида эса соат 22:00 дан 09:00 гача.

Бундан ташқари, кўп қаватли уйларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини фақат иш кунлари 09:00 дан 18:00 гача олиб бориш мумкин бўлади.

Қонунга мувофиқ, шовқин сабабли етказилган зарар учун компенсация суд орқали ундирилади. Меҳнат жойида нормадан ортиқ шовқин мавжуд бўлса, ходимлар учун қўшимча ҳақ тўлаш тартиби ҳам белгиланмоқда.

Энг муҳими, фуқаролар тинчлигини мунтазам бузиб келаётган объектлар фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш имкони ҳам яратилади. Бу ўзгаришлар аҳоли саломатлиги ва осойишталигини таъминлашда ҳуқуқий асосларни мус­таҳкамлайди.

 

Диққат: тасвирга олиш тақиқланади

Депутатлар инсонни тасвирга олиш бўйича ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилишди.

Лойиҳага кўра, энди шахсни тасвирга олиш ва ундан фойдаланиш учун мажбурий розилик талаб этилади. Шунингдек, болалар ҳам мустақил ҳуқуқ субъекти сифатида эътироф этилади.

Уларнинг тасвири учун розиликни фақат ота-­оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бериши мумкин бўлади.

Жамоат жойларида видеокузатув тизими ўрнатилганда, бу ҳақда очиқ ва кўзга кўринадиган белгилар жойлаштириш мажбурий бўлади. Шу билан бирга, кийиниш хоналари ва ҳожатхоналарда видеокузатув камераларини ўрнатиш қатъиян тақиқланади.

Ушбу норма фуқароларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳимоя қилиш ва конституциявий ҳуқуқларини кафолатлаш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

 

Оқава сувлар: экологик хавфсизлик йўлидаги ишлар

Йиғилишда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.Ҳидоятовнинг оқава сув тизимларини модернизация қилиш ҳақидаги ахбороти тингланди.

Сўнгги йилларда республика бўйлаб 78 та оқава сув иншооти, 115 та сув кўтариш иншооти ва 1 028 км тармоқлар қурилган. Натижада 7,7 миллион аҳоли қамраб олиниб, марказлашган оқава сув хизматидан фойдаланиш даражаси 17,6 фоиздан 20,5 фоизга ошган.

Халқаро молия институтлари ҳисобига ҳам бир қатор лойиҳалар амалга оширилиб, 2025 йилда яна 13 та янги иншоот қуриш режалаштирилган.

Бироқ депутатлар соҳага оид айрим муаммоларни ҳам таъкидлаб ўтишди – хусусан, баъзи лойиҳалар ўз вақтида тугалланмагани ва саноат чиқиндиларидаги ифлос моддалар меъёрдан ошиб кетаётгани танқид қилинди.

Йиғилишда оқова сувларни қайта ишлашда замонавий технологиялардан фойдаланиш, яшил энергия улушини ошириш ҳамда сув сифатини онлайн мониторинг қилиш тизимини йўлга қўйиш бўйича қатор таклифлар билдирилди.

Қонунчилик палатасининг бу галги мажлисида муҳокама қилинган қонун лойиҳалари ҳаётимизга бевосита таъсир кўрсатувчи, жамият осойишталиги ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бу ташаббуслар ҳар бир фуқаро ҳаётида осо­йишталик, хавфсизлик ва тоза муҳитни таъминлаш йўлидаги қадамдир.




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔28

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔39

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔41

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 28    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 39    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 41    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 44    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 60    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар