Давр нафаси      Бош саҳифа

Чиқиндилар билан ишлашда япон технологиялари жорий этилади

Мамлакатимизда чиқиндиларни бошқариш ва уларни қайта ишлашда илғор япон технологиялари қўлланилади.

Чиқиндилар  билан ишлашда япон  технологиялари  жорий этилади

Утилизация қилиш, шунингдек, айланма иқтисодиёт ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширилади. Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Япониянинг саноат фильтрлаш ва чиқиндиларни қуритиш ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Ishigaki Company Ltd.» компанияси вакиллари билан учрашувда ушбу йўналишда муҳим келишувларга эришилди.

Мазкур компания 67 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб, фильтрлаш, сувни тозалаш, чиқиндиларни қуритиш ҳамда шаҳар сув тозалаш иншоотлари учун ускуна ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланади. Компания вакилларининг қайд этишича, «Ishigaki Company Ltd.» халқаро ҳамкорликни ривожлантириб, турли мамлакатларда инновацион ечимларни жорий этиб, экологик хавфсизлик ва барқарор ривожланишга ҳисса қўшмоқда.

Япониялик мутахассислар Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва инфратузилма, экология ҳамда тоғ-кон саноатидаги ислоҳотларига катта қизиқиш билдирди.

Компания вакиллари қўшма бизнес лойиҳаларини яратиш имкониятларини ўрганиш ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган ташаббусларда иштирок этишга тайёрлигини таъкидлашди.

Экология вазири Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда чиқиндилар билан ишлаш ва «яшил» технологияларни жорий этиш бўйича фаол лойиҳалар амалга оширилаётганини қайд этди.

Бу соҳада 14 йўналиш, жумладан, 114 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

«Waste to Energy» корхоналари тармоғи яратилди, «яшил тариф» тизими жорий этилди, Европа Иттифоқи билан уран конларини рекультивация қилиш ва «ACWA Power» компанияси билан хавфли чиқиндиларни утилизация қилиш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, Финляндиянинг «EPSE OY» компанияси билан саноат оқова сувларини тозалаш ташаббуслари ишлаб чиқилмоқда. А.Абдуҳакимов иқлим ўзгариши ва антропоген босимнинг ортиши шароитида экология ва ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари давлатнинг стратегик устуворлиги эканини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан халқаро тажриба, хусусан, япон экологик технологияларини қўллаш алоҳида аҳамиятга эга.

Учрашув давомида экология вазири Вазирлик ҳузуридаги Чиқиндилар билан ишлаш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги билан «Ishigaki Company Ltd.» ўртасида Ҳамкорлик меморандумини имзолашни таклиф қилди. Мазкур меморандум мутахассислар алмашинуви, экологик аудит ўтказиш, қўшма илмий-тадқиқот дастурини яратиш ва япон технологияларини Ўзбекистон шароитига мослаштиришни назарда тутади.

Учрашув якунида томонлар дастлабки тадқиқотлар ва эксперт баҳоларини ўтказишга келишиб олдилар, натижалар асосида пилот лойиҳа амалга оширилиши ҳақида қарор қабул қилинади. Иштирокчилар Ўзбекистон Экология вазирлиги ва «Ishigaki Company Ltd.» ўртасидаги ҳамкорлик айланма иқтисодиёт тамойиллари, яшил технологияларни жорий этиш ва барқарор ривожланишни илгари суришда муҳим қадам бўлишига ишонч билдирдилар.

 

Экология вазирлиги

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Давлат бюджети ижроси:  «Яшил ривожланиш»ни  молиялаштириш  кучаймоқда

Давлат бюджети ижроси: «Яшил ривожланиш»ни молиялаштириш кучаймоқда

🕔17:07, 04.06.2026 ✔33

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.

Батафсил
Тошкент халқаро  молия маркази: Барқарор  ривожланиш ва  яшил  иқтисодиётда янги  имкониятлар

Тошкент халқаро молия маркази: Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиётда янги имкониятлар

🕔17:06, 04.06.2026 ✔35

Бугун жаҳон молиявий тизими тубдан ўзгармоқда. Инвесторлар эндиликда шунчаки фойда изламаяпти, балки ўз маблағларини ижтимоий масъулиятли, экологик тоза ва келажакка хизмат қиладиган лойиҳаларга йўналтиришга интилмоқда.

Батафсил
Чегара хавфсизлиги,  уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент  диққатида

Чегара хавфсизлиги, уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент диққатида

🕔16:02, 21.05.2026 ✔219

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи йиғилишида халқимиз ҳаёти, мамлакатимиз хавфсизлиги ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун муҳим бўлган қонун лойиҳалари ҳамда ҳукумат аъзоларига юборилган парламент сўровларининг жавоблари атрофлича муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар