Яқинда «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилояти мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганилди. Хўш, ўрганиш натижалари қандай? Атмосфера ҳавоси бўйича жамоатчилик ва аҳоли томонидан билдирилаётган эътирозлар қанчалик тўғри?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, унга мослашиш ва «яшил» иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича комиссияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамкорлигида ўтказилган йиғилишда ушбу ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.
Депутатлар, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги масъул ходимлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг ифлосланиш даражасини камайтириш, аҳолининг қулай муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун атмосфера ҳавосининг табиий таркибини сақлаш, унинг ифлосланишининг олдини олиш, зарарли моддалар чиқарилишини камайтириш, давлат органлари, корхоналар ва фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солади. Жорий йил 3 мартда Президентимиз томонидан имзоланган тегишли Қонун билан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланди.
Шунингдек, сўнгги йилларда соҳани такомиллаштириш бўйича қабул қилинган бир қатор Фармон ва қарорлар атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.
Йиғилишда таъкидланганидек, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятларга риоя этилиши ҳолати юзасидан давлат экологик назорати тадбирлари ўтказилган. Ишлаб чиқариш корхонасининг манбаларидан атмосфера ҳавосини таҳлил этувчи асбоб-ускуналар ёрдамида ўлчов ишлари олиб борилган. Шунингдек, атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун саноат ишлаб чиқариш корхоналари томонидан компенсация тўловлари амалга оширилган. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи бир қатор корхоналарда чанг-газ тозалаш ускуналари модернизация қилинган.
Депутатлар ижобий ишлар билан бир қаторда ҳали қилиниши лозим бўлган вазифалар ҳам мавжудлигига тўхталиб ўтди. Хусусан, атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи манбалардан чиқадиган ташланмаларни таҳлил қилувчи автоматик мониторинг станцияларини ўрнатиш, корхоналарга қарашли объектлар теварагида «яшил» санитария-муҳофаза зоналарини барпо этиш бўйича ишларни жадаллаштириш лозимлиги қайд этилди.
Якунда билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔63
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔192
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил
Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида
🕔15:58, 09.07.2026
✔183
Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.
Батафсил