Давр нафаси      Бош саҳифа

Экопартия депутатлари позицияси: Ҳар бир масаланинг экологик томонлари эътиборга олиниши шарт

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ер ва сув ресурсларидан оқилона, самарали ҳамда қонунчиликка қатъий риоя этилган ҳолда фойдаланишга қаратилган ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Давлат ва жамият манфаатларини муҳофаза этиш, инвестиция битимларида белгиланган мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб турибди.

Экопартия депутатлари позицияси:  Ҳар бир масаланинг экологик томонлари  эътиборга  олиниши шарт

Энг муҳими, бу табиий ресурслардан фойдаланишда бунинг экология ва атроф-муҳитга қанчалик таъсир этишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнларда Ўзбекистон Экологик партияси доимий равишда ўзининг қатъий позициясини билдириб, депутатлар корпуси орқали дастурий мақсадларини мустаҳкам ҳимоя қилмоқда.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида ҳам бу ўзининг яққол ифодасини топди. Фракция йиғилишида дастлаб Ўзбекистон мезбонлик қилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ва ушбу нуфузли анжуманда муҳокама этилган масалаларнинг аҳамияти хусусида сўз юритилди.

– Минтақада экологик вазиятнинг мураккаблашуви, иқлим ўзгариши ва сув ресурслари танқислигининг кучайиб бораётгани шароитида Марказий Осиёнинг «яшил» тараққиёт концепциясини тез фурсатда қабул қилиш таклифи – вақт талаби, халқлар манфаатига хизмат қиладиган долзарб масала ҳисобланади. Ушбу концепция минтақамизда барқарор ривожланиш тамойилларини чуқур жорий этиш, тоза энергия ва экологик хавфсиз иқтисодиётни шакллантиришда асосий йўналиш бўлиши шубҳасиз, – деди фракция раҳбари Абдушукур Ҳамзаев.

Экологик партия депутатлари қуйи палата ялпи мажлисида кўриб чиқилган долзарб масалалар муҳокамасида ҳам партия фракцияси позициясини қатъий ҳимоя қилишди.

 

Ердан фойдаланишда масъулиятни ошириш зарурати

Ҳозирги амалиётда айрим хўжалик юритувчи субъектлар ер ажратиш жараёнида ўз зиммасига олган инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажармаслиги ёки ердан самарасиз, баъзан эса ноқонуний фойдаланиши каби ҳолатлар учраётгани ресурслардан оқилона фойдаланишга тўсиқ бўлиб қолмоқда. Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши айнан ушбу муаммолар муҳокамаси билан бошланди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда ер ажратишда белгиланган инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Аммо амалиётда айрим хўжалик юритувчи субъектлар зиммасига олган мажбуриятларни тўлиқ адо этмаслиги, ердан самарасиз ёки ҳатто ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса ресурсларнинг исроф бўлишига ва мақсадли лойиҳаларнинг кечикишига сабаб бўлади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, махсус иқтисодий ва саноат зоналари дирекциялари судга даъво аризаси киритганда давлат божи тўлаши шарт. Бу эса уларнинг асосий вазифалари: саноат салоҳиятини ошириш ва инвестицияларни жалб қилиш учун мўлжалланган ресурсларни қисқартиради.

Йиғилишда кўриб чиқилган «Давлат божи тўғрисида»ги қонун лойиҳасига мувофиқ, махсус иқтисодий ва саноат зоналари дирекциялари инвестиция битимлари бўйича мажбуриятларини бажармаган тадбиркорлик субъектларининг ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш учун иқтисодий судларга киритадиган даъво аризалари давлат божидан озод этилиши назарда тутилмоқда.

Бу ўзгартиш дирекцияларни ортиқча молиявий юкламадан озод этиб, уларнинг асосий вазифалари – саноат салоҳиятини ошириш, янги инвесторларни жалб қилиш ва ер ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлашга қўшимча имконият яратади.

Депутатлар иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида қонун нормаларини амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш, ҳуқуқни қўллашда тушунмовчиликларнинг олдини олиш ҳамда ер муҳофазасида барча мажбуриятлар аниқ акс этишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратдилар. Лойиҳа қабул қилиниши ердан оқилона ва самарали фойдаланишга хизмат қилади.

 

Сув ресурслари ва ирригациядаги асосий вазифалар

Парламентда яна бир муҳим масала – сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш юзасидан муҳокама ўтказилди. Депутатлар Сув хўжалиги вазирининг 2025-2028 йилларга мўлжалланган дастур ижроси ҳақидаги ахборотини эшитиш масаласини кўриб чиқдилар.

Сўнгги йилларда сув объектларини реконструкция қилиш, насос станцияларини энергия тежамкор ускуналарга алмаштириш, электр сарфини камайтириш, сув таъминоти даражасини ошириш ҳамда сув тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса соҳани модернизация қилиш ва сувни тежаш бўйича устувор вазифаларни бажаришга хизмат қилмоқда.

Ҳаракатлар дастурига мувофиқ, Сув хўжалиги вазирининг соҳа бўйича ахборотини парламент эшитиши ҳам белгилаб қўйилган. Мажлисда шу асосда вазир ахборотини эшитиш тўғрисида қарор қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔63

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔192

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Экопартия –  таълим,  илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

🕔15:58, 09.07.2026 ✔183

Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар