Тўкин дастурхондан чиқиндихонагача...
Янги йил — янги орзулар ва қувонч байрами. Бироқ, сўнгги йилларда бу байрам асл моҳиятидан узоқлашиб, «кимўзар»га хизмат қилувчи исрофгарчилик мусобақасига айланиб бораётгандек.
БатафсилЖорий йил экологик офатлар ўзгариши динамикаси бу энди фақат келажакка оид тахдид эмас, балки кундалик ҳаётда сезилаётган реал муаммо эканини очиқ-ойдин кўрсатди.
Аномал иссиқ, узоқ давом этган қурғоқчилик, кучли ёғингарчилик ва кенг кўламли сув тошқинлари табиий тизимларга жиддий зарар етказмоқда. Халқаро таҳлиллар ва ҳисоботларга мувофиқ, 2025 йилда иқлимга боғлиқ табиий офатлар сони ва улар келтирган иқтисодий йўқотишлар охирги ўн йил ичида энг юқори даражалардан бирига етди. Бу ҳолат давлатлар ва халқаро тузилмалардан янги ёндашувларни ишлаб чиқиш, қатъий чора-тадбирлар кўриш ҳамда узоқ муддатли стратегик қарорлар қабул қилишни талаб этмоқда.
Иссиқлик тўлқинларининг катта иқтисодий зарбаси
Жорий йилда иқтисодий жиҳатдан энг катта зарар узоқ давом этган ва кенг ҳудудларни қамраб олган иссиқлик тўлқинлари ҳиссасига тўғри келди, дейиш мумкин. Илгари экстремал иссиқлик айрим минтақалар учунгина мавсумий ҳолат сифатида қабул қилинган бўлса, жорий йил у деярли барча қитъаларни қамраб олган глобал муаммога айланди. 2024-2025 йилларда дунё аҳолисининг ярми – тахминан 4 миллиард киши қўшимча 30 кундан ортиқ аномал иссиқлик ҳолатларни бошдан ўтказди. Бунда 195 мамлакатда 67 та экстремал иссиқлик ҳодисаси аниқланди ва барчаси иқлим ўзгариши билан боғлиқ деб топилди. Айниқса, Европа, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ минтақаларида кузатилган юқори ҳарорат қишлоқ хўжалиги, энергия таъминоти тизимлари ва аҳоли саломатлигига жиддий салбий таъсир кўрсатди.
Сув тошқинлари: минглаб қурбон, миллиардлаб зарар
Иссиқлик тўлқинлари қурғоқчиликни кучайтирган бўлса, баъзи ҳудудларда ҳалокатли сув тошқинлари кузатилди. Йил давомида кузатилган сув тошқинлари нафақат инсон қурбонликларига, балки йирик иқтисодий йўқотишларга ҳам сабаб бўлди. Турли инфратузилмалар – йўллар, кўприклар, электр ва сув таъминоти тармоқлари зарар кўрди, саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тўхтаб қолди. Оқибатда давлат бюджетлари учун миллиардлаб қўшимча харажатлар юзага келди.
Айниқса, 2025 йилнинг иккинчи ярми сув тошқинлари жиҳатидан энг оғир давр бўлди. Масалан, ноябрь ойининг биргина ҳафтасида Жанубий ва Жануби-шарқий Осиё мамлакатларида сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 321 нафарга етди. Кучли циклонлар ва тропик бўронлар сабаб юзага келган жадал ёғингарчиликлар минтақанинг йирик давлатлари – Индонезия, Таиланд, Малайзия ва Шри Ланкага жиддий зарар етказди. Минтақада минглаб оилалар уй-жойисиз қолди, транспорт алоқалари узилди, иқтисодий фаолият издан чиқди. Мутахассислар таъкидлаётганидек, бундай офатлар сони ва шиддати келгуси йилларда ҳам камаймаслиги мумкин. Демак, сув тошқинларига қарши кураш фақат фавқулодда чоралар билан чекланмасдан, иқлимга мослашув, инфратузилмани мустаҳкамлаш ва хавфни олдиндан баҳолаш сиёсати билан уйғун ҳолда олиб борилиши зарур. Акс ҳолда, сув тошқинлари 2025 йилдагидек инсоният учун яна ва яна оғир синов бўлиб қолаверади.
Иқлим мигрантлари
2025 йилда иқлим инқирози билан боғлиқ янги хавфлар – иқлим миграцияси, соғлиқни сақлаш тизимига босим ва ижтимоий тенгсизликнинг кучайиши билан намоён бўлди. Экстремал иссиқлик ва сув танқислиги айрим ҳудудларда аҳолининг кўчиб кетишига сабаб бўлди. Агар иссиқлик тўлқинлари, қурғоқчилик ва сув тошқинлари табиатдаги экстремал ҳодисалар сифатида қабул қилинса, иқлим мигрантлари эса бу инқирознинг энг оғир – инсон тақдирларига дахл қилаётган кўринишига айланди. Миллионлаб одамлар энди уруш ёки иқтисодий сабаблар эмас, балки иқлим шароити туфайли ўз уйини тарк этишга мажбур бўлмоқда.
Халқаро ташкилотлар ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги йилларда иқлим билан боғлиқ офатлар туфайли ҳар йили ўртача 20-25 миллион киши ўз яшаш жойини тарк этмоқда. 2025 йилда бу кўрсаткич янада ошди. БМТга қарашли ташкилотлар маълумотларига кўра, йил давомида иқлим офатлари сабаб 30 миллиондан ортиқ одам ички миграцияга мажбур бўлган. Муҳим жиҳати шундаки, иқлим миграциясининг катта қисми мамлакат ичида рўй беради. Одамлар қишлоқ жойлардан шаҳарларга, соҳил ҳудудларидан нисбатан хавфсиз минтақаларга кўчмоқда. Бу эса шаҳар инфратузилмаси, уй-жой бозори ва ижтимоий хизматлар учун катта босим келтириб чиқаряпти. Бу хавфлардан сақланиш учун давлатлар эрта мослашув сиёсатига ўтиши, аҳолини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириши ва иқлим хавфларини ижтимоий сиёсат билан уйғунлаштириши зарур.
Соғлиқни сақлаш тизими босим остида
Иқлим офатлари фақат табиат ёки иқтисодиётга эмас, балки инсон саломатлигига ҳам тўғридан-тўғри таҳдид солмоқда. 2025 йилда экстремал иссиқлик тўлқинлари билан боғлиқ касалланишлар сони кескин ошди: юрак-қон томир хасталиклари, нафас олиш тизими муаммолари, иссиқ уриши ҳолатлари кўпая бошлади. Айниқса, кекса ёшдагилар, болалар ва сурункали касалликка чалинган аҳоли қатламлари энг заиф гуруҳ сифатида намоён бўлди.
Сув тошқинлари эса эпидемиологик хавфларни кучайтирди. Ифлосланган ичимлик сув, санитария шароитининг ёмонлашуви ва тиббий хизматларга кириш имконияти чекланиши айрим минтақаларда юқумли касалликлар тарқалишига олиб келди. Мутахассислар таъкидлаётганидек, иқлим ўзгариши шароитида соғлиқни сақлаш тизимлари фавқулодда ҳолатларга тайёр бўлиши, профилактика ва эрта огоҳлантириш механизмларини кучайтириши зарур. Акс ҳолда, иқлим инқирози глобал соғлиқ инқирозига айланиб кетиши мумкин.
Ижтимоий тенгсизлик
2025 йил тажрибаси яна бир муҳим ҳақиқатни очиқ кўрсатди: иқлим офатлари барчага бир хил таъсир қилмаяпти. Кам даромадли аҳоли, ривожланаётган мамлакатлар ва инфратузилмаси заиф ҳудудлар иқлим инқирозининг энг оғир оқибатларини бошидан ўтказмоқда. Улар табиий офатлардан ҳимояланиш, мослашув чораларини кўриш ёки офатдан кейин тикланиш учун етарли ресурсларга эга эмас.
Шу боис халқаро майдонда «иқлим адолати» тушунчаси тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Яъни иқлим ўзгаришига энг кам ҳисса қўшган давлатлар ва жамоалар унинг энг катта зарарини кўрмаслиги керак. 2025 йилда ўтказилган қатор халқаро саммитлар ва музокараларда молиявий ёрдам, яшил технологиялар трансфери ва заиф мамлакатларга мослашув учун қўшимча ресурслар ажратиш масалалари асосий кун тартибига чиқди. Аммо экспертлар фикрича, бу борадаги амалий қадамлар ҳали етарли даражада эмас.
2025 йил иқлим инқирози инсоният учун абстракт тушунча эмас, балки кундалик ҳаётга чуқур кириб келган глобал муаммо эканини яна бир бор исботлади. Иссиқлик тўлқинлари, сув тошқинлари, миграция, соғлиқ ва ижтимоий тенгсизлик – буларнинг барчаси бир занжирнинг бўғинларидир. Агар давлатлар, бизнес ва жамият биргаликда ҳаракат қилмаса, 2025 йилда кузатилган офатлар келгуси йилларда одатий ҳолга айланиб қолиши мумкин. Бу эса инсоният олдида турган энг жиддий синовлардан бири бўлиб қолаверади.
Шаҳруза САТТОРОВА
тайёрлади.
Янги йил — янги орзулар ва қувонч байрами. Бироқ, сўнгги йилларда бу байрам асл моҳиятидан узоқлашиб, «кимўзар»га хизмат қилувчи исрофгарчилик мусобақасига айланиб бораётгандек.
БатафсилЖорий йил экологик офатлар ўзгариши динамикаси бу энди фақат келажакка оид тахдид эмас, балки кундалик ҳаётда сезилаётган реал муаммо эканини очиқ-ойдин кўрсатди.
БатафсилСиҳат тиласанг кўп ема,
Иззат тиласанг кўп дема.
Халқ мақоли
Батафсил