Давр нафаси      Бош саҳифа

Саида МИРЗИЁЕВА: «Экологияни Ўзбекистонда муҳим масала даражасига олиб чиқдик»

«Ҳаво ифлосланишига қарши курашиш учун барча имкониятлар сафарбар қилинди ва бу ўз натижасини берди», — деди Саида Мирзиёева. Унинг қайд этишича, одамлар ва бизнеснинг кўникмалари ўзгармаса, ижобий ўзгаришлар бўлмайди. Шунингдек, у қишда уйини кучли иситмаслигини айт­ди: «Ишни ўзимдан, фарзандларимдан бошладим…»

Саида МИРЗИЁЕВА: «Экологияни  Ўзбекистонда муҳим масала даражасига олиб чиқдик»

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева YouTube ижтимоий тармоғидаги Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида давлат экологияни ҳимоя қилиш учун қандай сафарбарлик ишларини ташкил этгани ҳақида гапирди. Барқарор самарага эришиш фақат кундалик одатлар ўзгарганидагина – ҳам фуқаролар, ҳам бизнес томонидан – мумкин бўлади, деди у.

 

«Бу – натижаси дарҳол кўринмайдиган лойиҳалар»

Ўз масъулият доирасига кирувчи ижтимоий лойиҳалар ва уларнинг самарадорлигини қандай баҳолаши ҳақидаги саволга жавоб бераркан, ­Саида Мирзиёева ташаббусларнинг аксарияти узоқ муддатли эканини қайд этди.

«Мен барча лойиҳаларимни кузатиб бораман, лекин кўп лойиҳаларим жуда узоқ муддатли. Айтайлик, таълим, тиббиёт – булар шундай лойиҳаларки, натижасини бугун ёки эртага қўл билан ушлаб, кўриб бўлмайди. Бунга йиллар керак», – деди у.

Экология соҳасидаги ташаббуслар ҳам шундай лойиҳалар сирасига киради. Пойтахтдаги ноқулай экологик вазият жамиятда йиллар давомида муҳокама қилиб келинган. Ноябрь ойи охирида давлатимиз раҳбари ҳаво сифатини яхшилаш бўйича шошилинч чора-тадбирлар мажмуини тасдиқлаган эди.

«Биз барча имкониятларни сафарбар қилдик. Экологияни энг муҳим масалага айлантирдик, барча кучларни сафарбар этдик ва ҳаммасини қатъий назоратга олдик. Эсингизда бўлса, рейдлар ва шунга ўхшаш тадбирлар бўлди. Назаримда, буларнинг бари шундай тезкор натижаларга олиб келди».

Экология мавзусига шахсий муносабати ҳақида гапирар экан, Саида Мирзиёева кундалик ҳаётдан мисол келтириб, унинг уйида ҳаво совиб кетганда ҳам иситиш тизими баландлатилмаслигини айтди.

«Мана, айни дамда ташқарида ҳаво салқин, уйларда иситиш тизимлари ишлаб турибди. Мен эса уйимни иситмаяпман… Уйимиз нимага бунча совуқ, деган саволга мен тежаш ва экологияни асраш керак, деб жавоб бераман», – деди у.

«Биз уй иссиқ бўлиши керак деб ўрганиб қолганмиз, аслида эса 21-23 даража – бу ажойиб, энг мақбул ҳарорат. Барча шифокорлар шуни тавсия қилади. Болалар ҳам чиниқади», – дея қўшимча қилди Саида Мирзиёева.

«Европада ҳамма жойда одамлар уйда қалинроқ кийиниб юради, биз эса уйда юпқа кийинишга ўрганганмиз – уй иссиқ, ҳатто қайноқ бўлиши керак… Яқинда Германияда бўлдим – у ерда йўлаклар, подъездлар умуман иситилмас экан. Ваннахоналар совуқ. Кореяда бўлдим – даҳшатли даражада совуқ, лекин маданият шунақа. Менимча, биз ҳам шу маданиятга келишимиз керак».

 

«Экология – бизнес юритиш маданияти»

Экология соҳасида қабул қилинган чоралар барқарор бўлиши ва ҳаво сифати ёмонлашиши такрорланмаслиги учун нима қилиш кераклиги ҳақидаги саволга жавобан Саида Мирзиёева бизнес ва тизимли ўзгаришларнинг ролини таъкидлади.

«Ҳозир бизнесга экология муҳим эканини максимал даражада ўргатяпмиз. Корхоналар фильтрлар ўрнатиши шарт. Экология муҳим. Бу – шунчаки маданият, ҳам давлат, ҳам хусусий бизнес юритиш маданияти».

Унинг айтишича, корхоналар билан ишлаш аллақачон самара бермоқда: «Биз бизнес билан – хусусий ва давлат сектори билан бироз ишладик. Ҳамма жойда фильтр ўрнатишга мажбур қиляпмиз ва бу натижа беряпти».

«Машиналар билан боғлиқ вазият ҳам шунга ўхшаш. Халқ тушуниши керак, масъулиятни зиммасига олишни, ўзидан бошлашни ўрганиши керак… Машиналар бўйича ҳам ишлаймиз», – қўшимча қилди Администрация раҳбари.

Саида Мирзиёева, шунингдек, ҳар тонг дунё мамлакатларидаги ҳаво ифлосланишини кўрсатувчи йирик IQAir сервисини текширишини маълум қилди.




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔63

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔102

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔190

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар