Экоолам      Бош саҳифа

Экопартия фаоли уйида кутубхона очди

Яқинда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли ижодкор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Абдусаид Кўчимов ўзи туғилиб ўсган Ургут туманидаги уйини шинамгина кутубхонага айлантириб, халқимизга тақдим этган эди.

Экопартия фаоли уйида  кутубхона очди

Одатда халқимиз бундай тиниб-тинчимайдиган эзгу ишлар ташаббускорларига «тиззасининг лаппаги йўқ» дея таъриф беришади. Хонқалик Муҳаббат Сапаева ҳам шундай таъриф билан сийланганлардан. У устозлар бошлаб берган хайрли ташаббусларни давом эттираётган элдошларимиздан саналади.

Ўтган йиллар унинг фаоллиги тилдан-тилга кўчди – овоза бўлди. Ҳар гал янги бир ташаббус билан чиққанида кўпчилик «Ҳа, энди у ёшулли аёл-да» деб қўйишарди. Аслида Муҳаббат Сапаева Экологик партиянинг Хонқа туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари сифатида фаолият юритган кезларда қанчалик фаол бўлган бўлса, бугун ҳам жўшқин ва янги изланишлар қилмоқда. Кейинги йилларда у оддий бека сифатида фақатгина оила ташвишлари билан андармон бўлиб қолгани йўқ, балки туман ва вилоятимиз аҳлига намуна бўлгулик ташаббусларни амалга ошириб келяпти.

Яқинда у Хонқа тумани Гулистон маҳалласида жойлашган ўз хонадонида шинамгина кутубхона очиб, халққа тақдим қилди. Кутубхонанинг очилиш маросими чинакам тантаналарга айланиб кетди.

– Воҳанинг таниқли олим ва ижодкорлари, зиё аҳли орасида Муҳаббатнинг биринчилардан бўлиб хусусий кутубхона ташкил қилиб, халқимизга тақдим қилиши улуғ жадид боболаримизнинг хайрли анъаналари юртимизда қайта давом этаётганидан дарак беради, – дейди кутубхона очилиш маросимида иштирок қилган таниқли адиб, «Дўстлик» ордени соҳиби Рўзимбой Ҳасан.

– Кутубхонани 2000 дона китоб жамғармаси билан очган эдим. Бироқ қисқа фурсатда унинг адади 10 000 тага яқинлашиб қолди, чунки зиёли дўстларим, таниқли қаламкашлар бизга китоб совға қилишмоқда, – дейди биз билан суҳбатда Муҳаббат Сапаева. – Кутубхонамизнинг фарқли жиҳати шундаки, бу ерда куннинг хоҳлаган вақти мутолаа ёки китоб олиш имконияти мавжуд, ҳатто ярим кечаси ҳам келган китобхоннинг илтимоси рад қилинмайди. Фарзандларим ва ўзим зиё талабидаги ҳар бир ўқувчига беминнат хизмат қилишни шараф деб биламиз.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари 26 декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида китобхонликка бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида мактаб кутубхоналарини ҳар йили 10 миллион дона бадиий адабиётлар билан таъминлаш борасидаги ташаббусни ўртага ташлагани барчани бирдек қувонтирди. Хусусий кутубхоналарнинг ташкил қилиниши эса бу қувончни янада ошириб юборади.

– Тез орада кутубхонамизни онлайн тармоққа уламоқчимиз ва электрон хизмат қилиш тизимини ҳам ишга туширамиз. Бу эса фаолиятимизни виртуал оламда кенгроқ аудиторияда олиб бориш имконини яратади. Ўтган йил қишлоғимизда 50 нафар ўринга мўлжалланган мактабгача тарбия муассасасини ташкил қилган эдик. Бу ерда болаларни табиат ва ҳайвонот дунёси билан таништириш машғулотлари малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Боғчамизга Экологик партия фаоллари ташриф буюриб, қизиқарли тадбирлар ўтказиб туришади. Кутубхонамизнинг алоҳида бўлими эса экология ва табиатга оид адабиётлар билан бойитилмоқда, – дея суҳбатини давом эттиради Муҳаббат Сапаева.

Халқимиз азалдан кутубхонага нурхона дея таъриф бериб келади. Ана шу табаррук нурни улашишда беминнат хизмат қилаётган фидойи элдошларимиз орасида Экологик партия аъзоси, таниқли шоира ва публицист Муҳаббат Сапаеванинг ҳам борлиги бизни мамнун қилади.

 

Эрпўлат БАХТ,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

🕔09:00, 23.04.2026 ✔61

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Батафсил
Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

Электрон қурилмалар учун янги талаблар

🕔08:59, 23.04.2026 ✔45

Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

Батафсил
Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

🕔08:55, 23.04.2026 ✔54

Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 61    🕔 09:00, 23.04.2026
  • Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

    Электрон қурилмалар учун янги талаблар

    Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

    ✔ 45    🕔 08:59, 23.04.2026
  • Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

    Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

    Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

    ✔ 54    🕔 08:55, 23.04.2026
  • Шағал қазиб олишда экологик талабларга  риоя этиляптими?

    Шағал қазиб олишда экологик талабларга риоя этиляптими?

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш кўламининг кенга­йиши натижасида норуда материалларга бўлган эҳтиёж кескин ортиб бормоқда.

    ✔ 46    🕔 08:49, 23.04.2026
  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 51    🕔 17:53, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар