Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Диплом бору, иш йўқ: ҳунар ўрганишдан эса нега қочяпмиз?

Бундан 10 йиллар аввал бир синфдан кўпи билан 7-8 нафар ўқувчи узоқ тайёрланиб, олий таълимга ўқишга кирган. Орадан уч-тўрт йил ўтиб эса синфнинг тенг ярми талабалик бахтига эришарди. Бугун эса мактабларда бармоқ билан саноқлиларгина ўқишга кира олмаяпти. Ҳа, сўнгги йилларда олий таълим қамрови сезиларли даражада ошди.

Диплом бору, иш йўқ: ҳунар ўрганишдан эса  нега  қочяпмиз?

Бир томондан бу мақтанишга арзийдиган ҳолат, албатта. Дипломли ёшлар қанча кўпайса, жамият учун шунча фойда. Аммо фақатгина «дипломли», «ўқиган» деган мақомга эришиш учун ўзи қизиқмаган, меҳнат бозорида керакли бўлмаган соҳаларда ўқиб, «олий маълумотли ишсиз» бўлиб қолаётган ёшлар ҳам кам эмас. Энди уларни на дипломи қутқара олади, на қўлида бирор касб-ҳунари бор.

Бугун сунъий интеллектнинг тезкор ривожланиши ҳам кўплаб касбларни хавф остига қўйди. Дастлаб фақат оддий ишларни автоматлаштиради, деб ўйланган бўлса, ҳозирга келиб кўплаб офис ходимлари – ҳисобчи, таржимон, маркетолог, ҳаттоки юристларнинг ҳам ўрнини ўша сунъий интеллект эгаллай бошлади. 2024 йилги McKinsey Global Institute ҳисоботига кўра, дунёда 400 миллиондан ортиқ одамнинг иши автоматлаштириш таъсирида ўзгариши ёки йўқолиши мумкин. Уларнинг асосий қисмини офис ходимлари ташкил қилади. Бу эса университет дипломининг ўзи келажакда барқарор иш учун кафолат бўла олмаслигини яққол кўрсатмоқда.

 

Касб-ҳунарга бурилиш

Бундай вазиятда дунё бўйлаб ёшлар оммавий равишда ҳунар ўрганишга қизиқмоқда. Zety резюме платформаси ўтказган сўровномада 1000 нафар Z авлоди вакилининг ярмидан кўпи ҳунар соҳаларини жиддий кўриб чиқишга тайёр эканини айтган. Бунда сунъий интеллект хавфи, соҳага киришдаги осонлик ва маош устувор омил сифатида келтирилган.

Zety мутахассиси Жасмин Эскалера буни «СИдан хавотирли бурилиш» деб атайди – ёшлар олий маълумот керакми-йўқми ўзи, деб қайта ўйлай бошлаган. Олий маълумот олиш учун катта қарзга ботиш ва кейин маълумотига мос иш топа олмаслик хавфи – Z авлод учун жиддий савол. Ҳунар эгаларига эса талаб ҳали ҳам юқори.

Бундан ташқари, «Validated Insights» номли олий таълимга ихтисослашган маркетинг ва тадқиқот компаниясининг март ойидаги ҳисоботида коронавирус пандемиясигача ҳунар мактаблари бозори деярли бир жойда «қотиб қолган» эди, дейилади. Энди эса кузги қабул кўрсаткичларида йиллик 6,6 фоиз ўсиш кутиляпти.

«Қўлингизни қора мойга ботириб, тер тўкиб ишлаб, чўнтакни қаппайтиришнинг ҳеч қандай уятли жойи йўқ», – дейди Midea компанияси маҳсулотлар бўйича катта менежери Девид Реймс. Midea кондиционер ва музлатгич каби маиший техника ишлаб чиқарувчи бўлиб, ўнлаб ҳунар мактаблари билан ҳамкорликда янги HVAC мутахассисларини ўқитмоқда.

«Сунъий интеллект бизнинг иш ўрнимизни эгаллай олмайди. Чунки СИ кондиционер ўрната олмайди», – дейди у.

Ҳунар мактаблари пайвандлаш, водопровод, кондиционер устаси, сантехник каби соҳаларга киришни истовчилар учун битта имконият холос. АҚШ Миллий талабалар марказининг маълумотларига кўра, 2020 йилдан буён касб-ҳунарга ихтисос­лашган икки йиллик коллеж дастурларига қабул 20 фоизга ўсган. Бу кўрсаткич тўрт йиллик оммавий университетлар қабулидан 10 баробар юқори. Хизмат давомида пул ишлаб олиш имконини берадиган расмий шогирдлик дастурлари ҳам сўнгги йилларда оммалашмоқда.

Айрим ҳунарлар тўрт йиллик олий маълумот талаб қилинадиган касблар билан тенг маош бермоқда. Масалан, 2023 йилда кондиционер мутахассислари (HVAC) учун ўртача йиллик маош 60 минг доллар атрофида бўлган. Бу барча ишчилар учун ўртача маошга яқин. HVAC соҳасида энг кўп маош олувчи 10 фоиз ходимлар йиллик 91 минг доллардан ортиқ ишлаб топади.

Айни пайтда, HVAC мутахассислари танқислиги туфайли уларнинг хизматига талаб юқори. «HVAC пудратчилар нархи анча ошган», – дейди Реймс.

Бошқа ҳунарлар ҳам яхши даромад келтиради. Масалан, Реймс ўғли водопровод соҳасида ишлаганидан сўнг 22 ёшида узоқ муддатли инвестициялар учун 55 минг доллар ортиқча маблағ тўплаганини айтди. «Ёшларга шу ҳақда гапирсам, кўзлари катта-катта бўлиб кетади», – дейди у.

 

Ҳунар эгаллашдаги стереотип

Ўзбек халқида бир мақол бор: «Ҳунарли киши хор бўлмас». Дарҳақиқат, бугунги кунда ҳам ҳунарли ёшлар ўз йўлини топмоқда. Қурувчи, пайвандчи, ошпаз, сартарош, тикувчи, новвой каби касблар ҳар доим керак. Шаҳарларда эса сантехник, электриклар хизмати қанчалик қадрли ва қиммат экани ҳаммага маълум. Хуллас, шаҳар бўладими, қишлоқми – ҳунар эгаси учун доим мижоз бор.

Мисол учун, ҳудудларда оддий бир тикувчи ўртача ойликдан юқори даромад топяпти. Қандолатчилик, гўзаллик хизматлари орқали оиласини бемалол боқаётган аёллар ҳам талайгина. Масалан, қишлоғимизда Лобар исмли тикувчи аёл бор. Битта кўйлак тиктириш учун камида 15-20 кун олдин навбат олиш керак.

«Мижозларим жуда кўп, энг ками 3-4 та кўйлак тиктириб олишади. Келин сарпо учун эса бир кишидан ўнталаб ҳам заказ тушади. Уй учун оддий кўйлакларни 40 мингдан 75 минг сўмгача тикаман, келин сарполарини 100-250 минг сўмгача. Бекор ўтирган бирор куним йўқ, шукр, ойлик даромадим ҳам 7-10 миллион сўм атрофида. Баъзида ҳамшира ёки ўқитувчилар кўйлак тиктиришга келганда ҳазиллашиб «сизда пул кўп, биздан кўп топасиз, аниқ», дейишади. Чиндан ҳам шундай, олти ой ўрганиб, энди иш бошлаган шогирдларим ҳам ойига 3-5 миллион сўмгача даромад қилишади», – дейди Лобар опа.

Бироқ Ўзбекистонда ёшлар орасида ҳунар ўрганишга бўлган иштиёқ ҳали-ҳануз паст. Улар таълим ва касб танлашда кўп йиллардан бери бир стереотип таъсирида яшаб келмоқда: «фақат университетни битирган одам ҳурматли бўлади, касб-ҳунар эгаллаган киши эса иккинчи даражали ҳисобланади». Жамиятда «ўқимаган», «ўқимишли» деган бўлиниш мавжуд бўлиб, кўпинча «ўқиган» деган номнинг ўзи катта ижтимоий мақом сифатида қабул қилинади.

Кўплаб ота-оналар ҳам фарзандини албатта университетга киритишга ҳаракат қилади. «Дип­ломли бўлса, ҳурмат топади, келажаги кафолатланади» деган тушунча кенг тарқалган. Ҳатто айрим ҳолларда, қизи ёки ўғли тикувчилик, пазандалик, дурадгорлик ёки бошқа ҳунарга қизиқишини айтса, ота-оналар қаршилик қилишади.

Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда Ўзбекис­тонда ҳунар ва олий таълим ўртасидаги тафовут тобора кўзга ташланяпти. Бир тарафдан, жамият ҳануз дипломни юқори қўяди, иккинчи тарафдан, замон эса ҳунарли ёшларни устун қўймоқда. Биз мана шундай вазиятда «ҳунарли одам ҳам ўқимишли одам» деган қарашни шакллантира олсак, фақатгина «олий маълумотли» деган ном учун ўқиган, на бирор иш топган, на бирор ҳунар эгаллаган ёшлар сафини камайтиришга эришардик, эҳтимол...

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

🕔15:04, 11.06.2026 ✔170

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔243

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔432

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 170    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 243    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 432    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 474    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 532    🕔 09:12, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар