Давр нафаси      Бош саҳифа

Биз нафас олаётган ҳаво сифати қониқарлими?

Мамлакатимизда атмосфера ҳавоси мусаффолигини сақлаш ҳар бир тирик мавжудот учун муҳим омил ҳисобланади. Шу боис бу соҳада бош­ланган катта ислоҳотлар бугун қай тарзда амалга оширилаётгани кўпчиликнинг диққат марказида турибди.

Биз нафас олаётган  ҳаво  сифати  қониқарлими?

Айниқса, пойтахтимиз Тошкент шаҳар ҳавоси сифатини яхшилаш доирасида аҳолини ўринли ташвишлантирган масалалар юзасидан турли саволлар пайдо бўлмоқда. «Green University» ҳузуридаги Гид­рометеорология илмий-тадқиқот институти директори, география фанлари доктори Дониёр Турғуновнинг маълумот беришича, ҳозирда пойтахт атмосфераси хавотирга ўрин қолдирмайдиган даражада.

– 2026 йил 12 январь ҳолатига кўра, пойтахтда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси қиш мавсуми учун қониқарли деб баҳоланмоқда. Атмосфера ҳавосини мониторинг қилиш бўйича автоматик станциялар маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида соат 13:00 ҳолатида майда дисперс заррачалар – PM 2,5 миқдори 26,2 мкг/м³ ни ташкил этган. Бу миллий меъёр бўйи­ча белгиланган 60 мкг/м³ рухсат этилган чегарадан ошмайди, –  дейди Дониёр Турғунов.

Қиш фасли ва минтақамизнинг иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда, бундай кўрсаткичлар нисбатан қулай ҳисобланади. Айниқса, январь ойига хос бўлган ҳарорат инверцияси ва мавсумий ташламалар ҳажмининг ошишини ҳисобга олсак, бу ҳолат ижобий баҳоланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, IQAir халқаро платформаси аҳоли орасида кенг қўлланилади, бироқ у ҳаво сифати бўйича тўлиқ тасаввур бермайди ва Ўзбекистон Республикасининг миллий меъёрларини ҳисобга олмайди. Одатда, IQAir маълумотлари турли сенсорларга асосланади, халқаро ўртача индекслардан фойдаланади ва кўрсаткичларни минтақавий шароитларни инобатга олмаган ҳолда талқин қилиши мумкин.

Қуйидаги платформалар эса сертификатланган автоматик станциялардан олинган, тасдиқланган методикалар асосида ишлайдиган ва ҳаво сифатининг республика талабларига реал мослигини акс эттирувчи ишончли маълумотларни тақдим этади:

– Гидрометеорология хизмати сайтлари – monitoring.meteo.uz, data.meteo.uz;

– Тошкент шаҳридаги мониторинг станциялари портали –
air.tashkent.uz.

Айнан ушбу платформалар тасдиқланган методикалар асосида ишловчи сертификатланган автоматик станциялардан реал маълумотларни тақдим этади ва атмосфера ҳавосининг республика талаблари даражасига мувофиқлигини кўрсатади.

Атмосфера ҳавосининг сифати – бу бир марталик кўрсаткич эмас, балки об-ҳаво, фасл, транспорт ҳаракати ва ҳар биримизнинг хатти-ҳаракатларимизга боғлиқ бўлган динамик жараёндир. Ахборот манбаларини тўғри тушуниш, расмий маълумотларга ишониш ва атроф-муҳитга масъулият билан муносабатда бўлиш экологик барқарор шаҳар ва хавфсиз яшаш муҳити сари муҳим қадамдир.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔117

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар