Қаҳратон совуқ авжга чиққан кунларда иссиққина уйда ўтириб баъзан зерикади одам. Далаларни, экин-тикин ишларини қўмсайди. Айниқса, боғ-роғ, дала-кўйда куймаланиб юришга одатланган киши учун қишнинг ҳар бир куни жуда узоқ чўзилганга ўхшаб кўринади.
Бироқ ҳар бир ишга чора-тадбир излаб топишга устаси фаранг одам учун совуқ кунлар ҳам ғанимат саналади. Чунки мевали дарахтлар данагини қиш кунлари экиш айни вақти саналади.
Агар сиз ёз ва куз фаслида ўрик, олча, шафтоли, ёнғоқ, олхўри, жийда каби мевали дарахтларнинг данагини йиғиб қўйган бўлсангиз, уларни айнан қишда ерга қадаб чиқсангиз, униб чиқиши самарали ва эрта баҳор бўлади. Нега деганда, қишда ерга қадалган данак совуқ натижасида ёрилади ва баҳор келиши билан мағзи ҳаракатга келиб, уна бошлайди. Мабодо, данакларни баҳор келиши билан экаман, десангиз, мутлақо янглишасиз. Чунки бу вақтда экилган данакларнинг ёрилиши қийин кечгани боис ер остида узоқ вақт кўкармасдан қолиб, чириб кетиши эҳтимолдан холи эмас.
Демак, шундай экан, қиш чилласи қақшатса ҳам ҳаракат қилиб қолинг. Ахир унинг совуғи ҳам ғанимат.
Эрпўлат БАХТ
Бола ривожланишида табиатнинг ўрни
🕔15:04, 11.06.2026
✔72
Болалар касал бўлиб қолса, аксарият ота-оналар сабабни вируслардан, овқатланишдан ёки иммунитетдан излайди. Аммо шундай омиллар борки, улар ҳар куни фарзандларимиз билан бирга нафас олади, улар ичадиган сувга, истеъмол қиладиган озиқ-овқатга ва ҳатто руҳиятига таъсир кўрсатади. Бу – экологик муҳит.
Батафсил
Денгиз иштиёқи
🕔15:01, 11.06.2026
✔72
Тоғнинг тик қояси бағридаги уяда бургут палапони дунёни юқоридан кузатиб турибди. Борлиқ жуда кўркам. Охири уфққа туташиб кетган денгиз. Тўлқинлар узра ўйноқлаб учган қушлар. Эҳ-ҳе, ҳавасинг келади!
Батафсил
Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?
🕔16:53, 04.06.2026
✔126
Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенгликларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.
Батафсил