Табиат      Бош саҳифа

Денгиз иштиёқи

Тоғнинг тик қояси бағридаги уяда бургут палапони дунёни юқоридан кузатиб турибди. Борлиқ жуда кўркам. Охири уфққа туташиб кетган денгиз. Тўлқинлар узра ўйноқлаб учган қушлар. Эҳ-ҳе, ҳавасинг келади!

Денгиз  иштиёқи

Бир жойдан қимирламай, узоқларга мўлтираб ўтиришдан қийини бормикан? Қанийди вақт тезроқ ўтақолсаю…

Ҳар ҳолда катта қушларга маза. Қанот қоқиб, истаган жойларигача кўтарилишади. Қуйида поёнсиз денгиз, бош узра эса янада бепоён осмон. Хоҳлаган пайтда хоҳлаган томонга учишади. Бировнинг йўлига кўз тики-иб ўтириш йўқ.

Бу орада палапоннинг онаси тумшуғида келтирган луқмани боласига тутиб, яна учиб кетди. Унинг одати шу: кун бўйи емиш излаб қаерларгадир учади. Денгизни, соҳилни синчиклаб кузатади. Тўлқин қирғоққа улоқтирган бирон бир ҳашаротми, майда балиқми топса, дарҳол тумшуғига илиб палапонига элтади. Ҳар гал боласининг оғзини катта-катта очиб туришини кўрганида, силласи қуриган бўлса ҳам яна емак излаб учиб кетади. Тинимсиз келтираётган озуқалардан ўзи ҳам ейди: каттароқ бўлак бўлсаю, уни майдалаб, палапонининг тумшуғига сиққудек қилиб бўлмаса, ейди. Сўнг боласининг луқмасини еб қўйганидан ўзи хижолат – яна учади.

Палапон эса тепасидаги осмон, остидаги баҳайбат тоғ, қаршисидаги мовий денгиз билан ёлғиз қолади. Дунёни яна юқоридан туриб томоша қилишда давом этади.

Узоқ-узоқларда худди ўзига ўхшаган митти-митти қушчалар қанот қоқиб юради. Денгиз юзида ҳам кичкина қора нуқталар ҳаракатини илғайди, демак, яна кўплаб жониворлар ўз ризқини териб юришибди. Унинг учун – пастга тушиш «мумкин эмас», учишга «ҳали рухсат йўқ», денгизда сузишни эплолмайди. Сузолмаслигига ўзи ҳам иқрор.

Қушча ўз ожизлигидан бетоқат бўлиб, митти қанотларини ёйиб, қанот қоқиб кўради. Қанотлари анча ўсиб, бақувватлашиб қолгандай кўринади. Онасига ўхшаб қанотларини бир-бирига қирсиллатиб урмоқчи бўладию, негадир унинг қанотлари бир-бирига базўр теккандан, овоз ҳам чиқармайди.

Тумшуғида луқма билан қайтиб келган она палапонига танбеҳ беради. У ҳали учишга тайёр эмасмиш. Уяни тарк этса, ҳалок бўлармиш. Катта бўлишга шошилмаслик керакмиш.

Эҳ… катталар барибир тушунишмайди-да! Майли, қорин тўйдириш учун озиқни опкелиб беришади. Лекин чексиз осмон-чи? Кенг соҳиллар, бепоён денгиз-чи? Униям келтириб бера олишадими?..

Денгиз иштиёқи палапоннинг митти юрагини ёндиради. Патлари тиккайиб-ҳурпайиб олов тусини олади.

Палапон кўзларини денгизга тиккан ҳолда бор кучини тўплаб, ўзини уядан ташқарига отади. Қанотларини тез-тез, тинимсиз-тинимсиз силкитади. Олдин бир илиқлик, кейин мавҳумлик,  кейин қўрқув туяди. Қувват тугайди, қанотлар толиқади. Уя қани? Аттанг, уя йўқ! У ортда қолди! Энг қулай, энг шинам бошпана энди йўқ! Қанотчалари ҳаракатдан чарчади, тўхтади, тинди. Палапоннинг мурғак танаси шовуллаб ерга қулаб боряпти. Тўхтатиб қолишга имкон йўқ…

Бу тасвир шу ерда тугаса, яхши бўларди!

Палапон ҳарсангтошлар орасига қулаб тушсаю, қаердандир унинг чинқириғини эшитиб етиб келган онаси бу бебошни чангалига қисиб, уясига олиб кетса. Ўзбошимча палапонга қаттиқ-қаттиқ танбеҳ берсаю, ундан бундай номаъқулчиликни бошқа қайтармасликка сўз олса. Палапон ҳам бундан тегишли ибрат олиб, катталарнинг айтганларига кўниб яшаса.

Балки қулаб тушаётганида тошга урилиб, ҳалок бўлиши – ўзбошимчаликлари учун энг охирги танбеҳ бўлармиди…

Агар воқеанинг давоми сизни жуда қизиқтирса, палапоннинг ҳақиқатан ҳам тошга қулаб тушганини ва ҳеч ери лат емаганини эшитиб, мамнун бўлишингиз аниқ. Ўз навбатида, кўзга жуда яқин кўринган денгиз унчалик яқин эмаслиги, тошлоқ йўлда юриш ҳам машаққатсиз бўлмаслиги, катталарнинг гаплари ҳақиқатдан йироқ эмаслиги қулаб бораётган палапоннинг шууридан яшин тезлигида ўтганини ҳам айтиш жоиз.

Ўнқир-чўнқир тошлар орасидан юрагини ҳовучлаб атак-чечак қилиб бораётган палапоннинг ердан чиққаниям, осмондан тушганиям номаълум – қашқир кўриб қолиб, таъқиб қила бошлади. Ҳа, бу қалтис вазиятни – чопиб келаётган қашқирни, йўли унмай пилдираётган палапонни, унинг кўзига орзулар манзили бўлиб кўринган денгизни ҳам дурустроқ тасвирлаш учун анчагина маҳоратли сўз устаси бўлмоқ керак.

Кейин эса… қашқир палапонга етай-етай деб қолганда, унинг ўткир тишлари момиқ танасига санчилай деганда… яшин тезлигида кўкда пайдо бўлиб, ўзини қашқирнинг оёқлари остига ташлаган она бургутни тасвирлаш ҳам осон иш эмас...

Йўқ! Мен буларни тасвирлаб беролмайман. Буларни тасвирлашга қурбим етмайди, деб қўрқаман. Палапон эса ажалга рўбарў бўлиб турган шу ҳолида ҳам оламга қизиқсиниш, ҳайронлик билан боқарди. Ахир, палапон уяда ўтирганида бунақанги махлуқни ҳеч кўрмасди-ку! Емак келтиргани кетган онаси-чи? У қаердан пайдо бўлиб қолди!?

...Мен ҳам шу тобда ҳеч нарсани англолмадим.

...Ҳушимга келганимда соҳилдан сал ичкарироқда қонга беланиб ётган патлару, денгизда ўйноқлаб сузиб юрган палапонга кўзим тушди...

 

Ғуломиддин ОЗОД




Ўхшаш мақолалар

Бола ривожланишида  табиатнинг  ўрни

Бола ривожланишида табиатнинг ўрни

🕔15:04, 11.06.2026 ✔13

Болалар касал бўлиб қолса, аксарият ота-оналар сабабни вируслардан, овқатланишдан ёки иммунитетдан излайди. Аммо шундай омиллар борки, улар ҳар куни фарзандларимиз билан бирга нафас олади, улар ичадиган сувга, истеъмол қиладиган озиқ-овқатга ва ҳатто руҳиятига таъсир кўрсатади. Бу – экологик муҳит.

Батафсил
Денгиз  иштиёқи

Денгиз иштиёқи

🕔15:01, 11.06.2026 ✔14

Тоғнинг тик қояси бағридаги уяда бургут палапони дунёни юқоридан кузатиб турибди. Борлиқ жуда кўркам. Охири уфққа туташиб кетган денгиз. Тўлқинлар узра ўйноқлаб учган қушлар. Эҳ-ҳе, ҳавасинг келади!

Батафсил
Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔85

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бола ривожланишида  табиатнинг  ўрни

    Бола ривожланишида табиатнинг ўрни

    Болалар касал бўлиб қолса, аксарият ота-оналар сабабни вируслардан, овқатланишдан ёки иммунитетдан излайди. Аммо шундай омиллар борки, улар ҳар куни фарзандларимиз билан бирга нафас олади, улар ичадиган сувга, истеъмол қиладиган озиқ-овқатга ва ҳатто руҳиятига таъсир кўрсатади. Бу – экологик муҳит.

    ✔ 13    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Денгиз  иштиёқи

    Денгиз иштиёқи

    Тоғнинг тик қояси бағридаги уяда бургут палапони дунёни юқоридан кузатиб турибди. Борлиқ жуда кўркам. Охири уфққа туташиб кетган денгиз. Тўлқинлар узра ўйноқлаб учган қушлар. Эҳ-ҳе, ҳавасинг келади!

    ✔ 14    🕔 15:01, 11.06.2026
  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 85    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 60    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 94    🕔 15:52, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар