Чиқиндилардан иқтисодий ресурс сифатида фойдаланиш жаҳон тажибасида такомиллашган ҳамда кутилган самарани берган амалиёт ҳисобланади. Мамлакатимизда бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда.
Юзлаб гектар ерларни банд қилиб турган маиший чиқиндиларни тўғри утилизация қилиш муаммоси тезкор амалий ечимларни талаб этмоқда. Соҳа такомили учун бир қанча хорижий давлатлар билан манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.
Туркия Республикаси чиқиндиларни бошқариш, саралаш ва қайта ишлаш борасида катта тажрибага эга. Экология қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов бошчилигидаги делегация томонидан Туркиянинг «MT Makina» компанияси билан чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларни бошқариш йўналишида ускуналар ишлаб чиқариш, саралаш ҳамда қайта ишлаш объектларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Унга кўра, Самарқанд вилоятида умумий қиймати 10 млн долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Асосий лойиҳалар 2026-2027 йилларга мўлжалланган бўлиб, кунига 500 тонна қувватга эга чиқиндиларни саралаш станциясини қуриш ҳамда йилига минг дона махсус техника ва контейнер ишлаб чиқарувчи заводни маҳаллийлаштириш кўзланмоқда.
Ушбу лойиҳалар натижасида юзта янги иш ўрни яратилади. Лойиҳанинг умумий фаолият юритиш муддати 20 йил этиб белгиланади.
«MT Makina» 20 йиллик тажрибага эга бўлиб, чиқиндиларни бошқаришда замонавий технологик ечимларни таклиф этмоқда. Хорижий компаниянинг креатив ёндашувлари туфайли чиқиндилар муаммосига ижобий ечим топилиши мақсад қилинмоқда.
Экологик тоза ҳудудларда инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар чекланади
🕔15:11, 11.06.2026
✔74
Давлатимиз раҳбари жорий йил 14 майда «Экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланиши муносабати билан «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади.
Батафсил
Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда
🕔17:05, 04.06.2026
✔116
Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгаришлар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.
Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда
🕔17:00, 04.06.2026
✔105
Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.
Батафсил