Давлатимиз раҳбарига тақдим этилган сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш масалаларига бағишланган тақдимот партиямизнинг дастурий ғоя ва мақсадларига мос келиши билан эътиборимизни тортди.
Тақдимотда 2028 йилга қадар сув тежовчи технологияларни 930 минг гектар ерда жорий этиб, бундай майдонларни 3,5 миллион гектарга ёки жами суғориладиган ерларнинг 80 фоизига етказиш режалаштирилгани қайд этилди.
Сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ва соҳада рақамлаштиришни кучайтириш бўйича таклифлар экологик барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда фермер ва деҳқонлар манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Таъкидланганидек «ақлли» сув ҳисоблаш тизимлари, мониторинг ва кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар бугунги кун талаби.
Ўзбекистон Экологик партияси ва партия фракцияси депутатлари сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва иқлим ўзгариши шароитида барқарор қишлоқ хўжалигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда парламент ва жамоатчилик назоратини олиб боришда фаол иштирок этади.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔116
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил