Табиат      Бош саҳифа

Одамлар қўлидан дон емай қўйган каптарлар

Каптарлар бутун дунёда тинчлик ва бирдамлик рамзига айланган қуш саналади. Шу сабабдан ҳам улар кўплаб куй-қўшиқларда тавсифлаб, тараннум қилинади. Шарқ халқларида қадим замонлардан бери каптарлар инсонлар билан дўст жонзот сифатида эъзозлаб келинган.

Одамлар қўлидан  дон емай  қўйган каптарлар

Бу қушлар илгари узоқ масофаларга хабар ташувчи почтальон вазифасини бажаргани кўпчиликка яхши маълум. Бу ҳақда болаликда кўплаб ҳужжатли ва бадиий фильмлар орқали ҳам танишганмиз. Каптарларнинг тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик рамзига айланишининг боиси эса уларнинг ҳамиша гала-гала бўлиб учиши ва жамоа бўлиб яшашидадир. Ҳақиқатан ҳам каптарлар ҳеч қачон ёлғиз парвоз қилмайди, улар ҳар доим катта тўда билан қанот қоқишади. Шунингдек, улар бошқа қушларга ўхшаб уя қурмайди. Улар қадимий қалъалар шинаклари, томлар остида, чинклар ёриқларида жамоа-жамоа бўлиб яшашади.  Каптарлар олақанот, зағизғон, чумчуқлар каби ҳеч қачон қиш­лоқ хўжалиги ва боғдорчиликка зиён етказмайди. Улар кўпроқ қурт-қумурсқа ва бошқа заракунанда ҳашаротларни териб еб, миришкорларга катта кўмак беради. Айни пишиқчилик мавсумида бирон бир каптарнинг боғдаги меваларга кўз олайтирганини ҳеч ким кўрган эмас.

Дунёнинг жуда кўп катта шаҳарларида каптарларнинг истироҳат боғлари ва сайилгоҳларга қўниб, сайр қилиб юрган одамлар қўлдан дон чўқилаётганини кўриш мумкин. Бу тур қушлар одамлар меҳрини тез ҳис қилади ва қўлга дарров ўрганади.

Таассуфки, бизнинг ҳудудда каптарлар ҳам даҳшатли жонзотни кўргандек одамлардан қочишади. Юртимизнинг бирон бир шаҳар ёки қишлоқларида одамлар ёнида уларнинг донлаб юрганини учратиш қийин. Нега бу беозор қушлар биздан шунчалик чўчишади? Сабаб нимада?

Бу саволларга жавоб бериш учун бош қотириб ўйланиб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак. Чунки нафси ҳакалак отган айрим кимсалар уларни овлаб, жиғилдонига ураётгани сир эмас. Сезгир қушлар эса, мана шундайлардан ҳуркиб, ҳеч кимнинг ёнига тушмай қўйишган.

Яқинда Қашқадарё вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабарига кўра, мунтазам ўтказилиб келинаётган рейд-текширувлар жараёнида айрим элдошларимизнинг ов қоидасига зид равишда каптар овлагани аниқланди. Яккабоғ туманида ўтказилган тунги рейд тадбирида бир фуқаро ноқонуний тарзда 15 дона каптарни овлаб, ов қилиш қоидасини қўпол бузган. Аниқланган ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли жарима ҳамда ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун товон пули ундирилган.

Афсуски, бунга ўхшаш ҳуқуқбузарликлар бошқа вилоятларда ҳам содир бўлаётгани ачинарлидир.

Дарҳақиқат, табиатда ҳар бир паррандаю дарранданинг ўз вазифасидан келиб чиққан ҳолда инсон учун фойда ва зарари аниқланган. Баъзи бир қушларнинг гўшти ва тухумини мутлақо еб бўлмаслиги тиббиётда минг йиллардан бери такрор ва такрор таъкидланиб келинади. Жаҳонга таниқли тиббиёт олимлари Жолинус ва Абу Али ибн Сино ҳазратлари каптар гўшти инсон мижозини бузувчи хусусиятга эга экани ҳақида ёзишган. Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асарида каптар гўштини еган одамнинг қони қуюлиб, вужудида фасод пайдо бўлиши ҳақида аниқ фикрлар қайд этилган. Шундай бўлса-да, бу қушни овлаш ҳолатлари кузатилаётгани табиатга очиқдан-очиқ тажовуздан бошқа нарса эмас.

Ғарб мамлакатларида тинчлик рамзига айланган бу қушларни ейиш тугул ҳуркитиб юборишни ҳам тасаввур қила олишмайди. Шу боисдан ҳам Лондон, Берлин, Париж, Брюссел каби дунёнинг машҳур шаҳарларидаги хиёбонларда каптарлар одамлар атрофида «ғу-ғу»лаб, қўлларидан дон чўқилаб юраверади.

Биз эса... каптарларга, умуман ҳайвонот ва қушлар оламига ўз муносабатимизни кескин ўзгартиришимиз керак. Осмондаги гала-гала каптарлар қачон биз сайр қилаётган хиёбонларга қўнади ва ҳуркмасдан қўлимиздан дон чўқилайди? Қачонки, биз қалбимизни ислоҳ қилиб, меҳрга тўлдирсаккина каптарлар баландлаб учишдан бир зум чекиниб, ён атрофимизга қўнади. Зеро, қалбида нафс қутқуси бор одамлардан улар ўзларини узоқроққа олиб қочишади.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Бола ривожланишида  табиатнинг  ўрни

Бола ривожланишида табиатнинг ўрни

🕔15:04, 11.06.2026 ✔72

Болалар касал бўлиб қолса, аксарият ота-оналар сабабни вируслардан, овқатланишдан ёки иммунитетдан излайди. Аммо шундай омиллар борки, улар ҳар куни фарзандларимиз билан бирга нафас олади, улар ичадиган сувга, истеъмол қиладиган озиқ-овқатга ва ҳатто руҳиятига таъсир кўрсатади. Бу – экологик муҳит.

Батафсил
Денгиз  иштиёқи

Денгиз иштиёқи

🕔15:01, 11.06.2026 ✔72

Тоғнинг тик қояси бағридаги уяда бургут палапони дунёни юқоридан кузатиб турибди. Борлиқ жуда кўркам. Охири уфққа туташиб кетган денгиз. Тўлқинлар узра ўйноқлаб учган қушлар. Эҳ-ҳе, ҳавасинг келади!

Батафсил
Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔126

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бола ривожланишида  табиатнинг  ўрни

    Бола ривожланишида табиатнинг ўрни

    Болалар касал бўлиб қолса, аксарият ота-оналар сабабни вируслардан, овқатланишдан ёки иммунитетдан излайди. Аммо шундай омиллар борки, улар ҳар куни фарзандларимиз билан бирга нафас олади, улар ичадиган сувга, истеъмол қиладиган озиқ-овқатга ва ҳатто руҳиятига таъсир кўрсатади. Бу – экологик муҳит.

    ✔ 72    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Денгиз  иштиёқи

    Денгиз иштиёқи

    Тоғнинг тик қояси бағридаги уяда бургут палапони дунёни юқоридан кузатиб турибди. Борлиқ жуда кўркам. Охири уфққа туташиб кетган денгиз. Тўлқинлар узра ўйноқлаб учган қушлар. Эҳ-ҳе, ҳавасинг келади!

    ✔ 72    🕔 15:01, 11.06.2026
  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 126    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 103    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 116    🕔 15:52, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар